Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.7K subscribers
28.2K photos
4.12K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#Янгиликлар

Қишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди
 
Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят масжидларида намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш,  куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐Сайтдан ўқиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

22 октябръ куни Наманган шаҳар ва Учқўрғон туманларида фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

📖Ўқув-семинарда отинойиларнинг функционал вазифаларини, илмий салоҳиятларини ошириш, Ислом таълимотида никоҳ муносабатлари: ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини англаш ҳамда уни жамиятга тўғри ва тизимли тушунтириш борасида маърузалар қилинди.

🔸Ўқув семинар сўнгида отинойиларнинг саволларига  мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар  #Қабул

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝Бугун, 23 октябр чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

📚 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

Чуст туманида хайрли тадбирлар бўлиб ўтди

🔸Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда Чуст туман вакили ва "Охунбобо" жоме масжиди имомлари ташаббуси билан масжид ҳудудидаги 5 та мактабларни ҳар бирига 500 тадан жами 2500 та бадиий китоблар ҳадя қилинди.

🤲Шунингдек, масжид ҳудудидаги мўйсафид нуронийлар ҳолидан хабар олиб, улардан Юрт ҳаққига дуолар олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

🔹НАМАНГАН ВИЛОЯТИ  ЧУСТ ТУМАНИДАГИ ЯНА БИР ЖОМЕ МАСЖИД ҚАЙТАДАН БУНЁД ЭТИЛДИ
 
🔹25 октябръ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Чуст тумани Варзик қишлоғида қайтадан бунёд этилган “Охунбобо” жоме масжидининг янги биносида жума намозини адо этдилар. 

🤲Масжиднинг янги биноси очилиш маросимида Қуръони карим тиловати қилиниб, ватан ва эл-юрт фаровонлиги ҳақида дуо қилинди.

– Масжид қурилиши 2021 йилнинг август ойида бошланган бўлиб, уч йилда  масжид ҳомийлар кўмагида қулай, шинам ва барча шароитларга зга холатда қуриб битказилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди.

– Ҳозиргача фаолият олиб борган масжид ҳудуди 500 га яқин намозхонларга хизмат қилган.
— Янги барпо этилган жомеда эса,  бир вақтнинг ўзида икки мингдан зиёд мўмин-мусулмонлар ибодатларини адо этишлари учун барча имкониятлар яратилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар #Cайлов_2024

🔹Наманган вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари ҳам фаол тарзда иштирок этмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар, отинойилар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлмоқдалар. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз келажагига бўлган ишончни, олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар

📝Бугун, 28 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблар ҳамда  "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун  Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Эшонбобо“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Косонсой туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш;
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Косонсой туманида фаолият олиб борди. Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар  #Қабул

🤩МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ

📝Бугун, 30 октябр чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов   ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар.

📌Қабул жараёнида фуқароларнинг имом-хатиблар фаолияти, масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш тартиби каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

📚 Мурожаатчиларнинг масалалари бўйича маслаҳатлар, муаммолар юзасидан эса тавсиялар берилди.
Шунингдек 25 октябрь куни Чуст тумани Варзик қишлоғида қайтадан бунёд этилиб янги биносига кўчган "Охунбобо" жоме масжидининг намозхонлари томонидан миннатдорчиликлар билдирилди.

🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир!
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилар томонидан мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар.

🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM