Ravza.uz | Rasmiy kanal
21.6K subscribers
27.9K photos
4.08K videos
245 files
38.7K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
#Аёллар_саҳифаси

Хотин билан ўйнашиш ва ҳазиллашиш

Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрат Оиша билан югуришда мусобақа ўйнаганлари ҳақида ҳадислар келган. Бундан ташқари Расулуллоҳ (с.а.в) хотинлари билан енгил ҳазиллашиб турганлар.
У зот Жобирга (р.а) қарата: “Бокира қизга уйлансанг бўлмайдими? Сен у билан ўйнашар эдинг ва у сен билан ўйнашар эди”, деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Буларнинг барчасида меъёр бор ва чегарани сақлаш лозим. Токи хотин назарида эрнинг ҳайбати ва обрўси бутунлай кетиб қолмасин. Ўртача йўл тутиш лозим. Ҳазрати Умардан (р.а) ривоят қилинган бир ҳадисда у зот баъзи омил (вакил)ларини койиб турган вақтда хотини аралашиб: “Эй мўминларнинг амири! Қайси гуноҳи учун уни бундай қиляпсиз?” деб сўрайди. Шунда Умар: “Эй эси паст, сенинг бу билан нима ишинг бор?” деб, танбеҳ берган.

“Минҳожул қосидин” китобидан.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Аёллар_саҳифаси

Ибрат ола билсак…

Хадича бинти Ҳувайлид (р.а.)! Ҳар гал бу зоти шарифа ҳақида ўқиганимда, эшитганимда қалбимни ажиб туйғулар қамрайди. Бу муборак аёл ҳақида такрор ўқигим, эшитгим келаверади. Аммо бугун шуни англадим, ҳазрат Хадичанинг ҳаёт йўллари, қилган ишлари, умр йўлдошлари Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлган ҳурмат, ёрдам ва ишончларига тасаннолар айтибману ибратланишга келганда…

Келинг, аёллар даврасида бу ҳақда очиқ-ойдин суҳбат қурайлик. Барчамиз ҳам Хадича онамиз ҳаётлари билан танишмиз. Аммо у зотдек бўлиш, гўзал ахлоқлари билан сифатланишга камдан-кам ҳаракат қиламиз. Биргина ишончларини оиламизга татбиқ этиш билан ҳаётимиз қанчалар гўзаллашишини тасаввур этиб кўринг-а?!

Таъкид жоизки, ишонч – оила мустаҳкамлигининг пойдевори. Бугунги кунда аксарият ҳолларда оилалар бузилишига айнан ишончсизлик сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бунинг ортидан тез-тез чиқиб турадиган жанжаллар аста-секинлик билан жуфтларни бир-бирларидан бездира боради. Охир-оқибат, арзимаган нарсалар учун ҳам тортишадиган бўлиб қолишади. Ушбу вазиятда на хотин саҳоба аёллардек сабрли бўлади ва на эр Умар ибн Хаттобдек инсоф юзасидан рафиқаси инжиқлигига чидайди. Шундай қилиб, битта оила барҳам топади.

Аслида буларнинг ечими оддий: ишонч! Масалан, уйга кеч қайтган эрингиз мажлисда эканини айтди. Сиз шубҳа билдириб, уни сўроққа тутасиз. Чарчаб келган одамга жуда ёмон таъсир қилади. Агар шубҳангиз ўринсиз бўлса, бу эркакнинг ғурурини топтайди. Натижада, у меҳрининг бир қисмини сиздан чегириб олади. Ҳолат шундай давом этаверса, ўртадаги меҳр-муҳаббат емирилиб бораверади…

Яна Хадича онамиз (р.а.) ҳаётларига мурожаат қилсак: Расули акрам (с.а.в.) аёлларига энг олий хушхабар – ваҳий келганини айтдилар. Аммо ўша пайтда буни қабул қилиш жуда мушкул эди. Хадича бинти Ҳувайлид Расулуллоҳ (с.а.в)га бўлган юксак ишончлари, қалбларига Аллоҳ таоло солган ҳидоят нури билан бу хабарни ҳеч иккиланмай қабул қилдилар. Имон калимасини айтиб, аёллардан биринчи бўлиб муслималик шарафига эришдилар!

Шу ўринда эътироз билдирарсиз – Хадича онамизнинг турмуш ўртоқлари икки олам сарвари бўлганлар, дерсиз; эрингизнинг эса бир талай камчиликларини санарсиз. Аммо бир ҳақиқатни унутманг. Мукаммал инсон бўлмайди. Мукаммаллик ёлғиз Аллоҳга хос. Шундай бўлгач, турмуш ўртоғингизнинг хатоларини санаманг, унга ишонинг! Камчиликларидан кўз юмишни ҳам билинг. Агар бу қалбингизга оғирлик солса, унда ўзингизга чиройли таскин беринг: бунга сабр қилишимда менга ажр бор, дея ишонишда давом этинг. Балки йўл бошида бир оз қийналарсиз, шубҳа-гумонлар азоб берар. Аммо сиздаги ишонч­ни кўрган эрингизнинг ҳам виждони ғимирлай бошлайди. Олдин сизга ёлғон гапирган бўлиши мумкин. Бироқ энди сизнинг ҳолатингиз унинг руҳини тарбиялайди. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам, сиз унчалик кўп нарса йўқотмайсиз. Оқилона йўл тутиб, жанжаллар, асаббузарликларга чек қўясиз. Бу оилангиз тинчлиги, мустаҳкамлигига асос бўлади.

Бугун Хадича онамиз (р.а.)дан олинадиган биргина ибратнинг  фойдалари борасидаги ўйларимни баён этдим. Агар биз бу муборак аёл сингари аёллик, оналик вазифамизга вафо қилсак, завжимизга ҳурмат кўрсатиб, ишларида ёрдамчи бўла билсак, оиламиз фароғат қасрига айланади, иншааллоҳ.

Нигора Абдумухтор қизи

Ҳадис ровиялари

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадис
, суннатлари бизгача етиб келишида саҳобия аёлларнинг хизмати катта. Айниқса, у зот (с.а.в.)нинг завжалари турли масалалар юзасидан ривоят қилган ҳадислар қимматли манба ҳисобланади.

Улар ичида Ойша бинти Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) илмда энг бой ҳисобланади, кўп ҳадис ривоят қилганлар орасида зикр этилади. Ойша онамиз (р.а.) 2210 та ҳадис ривоят қилганлар.

Умму Салама (р.а.) онамиздан 370 та ҳадис ривоят қилинган.

Умму Ҳабиба (р.а.)дан 65 та ҳадис
етиб келган. Шулардан 2 таси Имом Бухорий ва Имом Муслим, яна бир ҳадис Имом Муслимнинг ўзидан ривоят қилинган.

Ҳафса онамиз (р.а.)дан Боқий ибн Махлад «Муснад»ида 60 ҳадис ривоят қилинади. Имом Бухорий ва Имом Муслим 4; Имом Муслимнинг ўзи эса 6 та ҳадис ривоят қилган.

Маймуна бинти ал Ҳорис (р.а.)дан 13 та; Зайнаб бинти Жаҳш (р.а.)дан 11 ҳадис етиб келган.

София бинти Ҳуяй (р.а.)дан 10 та ҳадис ривоят қилинган. Шундан 1 таси Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Жувайрия бинти Ҳорис (р.а.) 7 та ҳадис; шулардан 1 таси Имом Бухорий, 2 таси Имом Муслимдан ривоят қилинган.

Савда бинти Замъа (р.а.) онамиз 5 та ҳадис ривоят қилган.

Бу сафда бошқа саҳобия аёлларнинг ҳам ўрни бор. Масалан, Фотима (р.а.)дан Боқий ибн Махлад «Муснад»ида 18 та ҳадис келтирилган. Ундан 1 таси Имом Бухорий ва Имом Муслим «Саҳиҳ»идан жой олган. Фотима онамиздан ўғиллари Ҳусайн (р.а.), Ойша ҳамда Умму Салама онамиз (р.а.), Анас ибн Молик (р.а.) ва бошқалар ривоят қилишган.

Умму Айман (р.а.) 5 та ҳадис ривоят қилганлар.

Асмо бинти Абу Бакр (р.а.) 58 та ҳадис ривоят қилганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимда 13 таси келтирилади. Бунга қўшимча равишда фақатгина «Саҳиҳул Бухорий»да 5 та, Имом Муслимда 4 та ҳадис Асмо (р.а.)дан ривоят қилинган.

Умму Хоний (р.а.)дан 30 та; Умму Сулайм бинти Милхон (р.а.)дан 14 ҳадис етиб келган. Асмо бинти Умайс (р.а.)дан 4 ҳадис «Сунан»да келтирилади. Ундан ўғли Абдуллоҳ ибн Жаъфар, синг­лисининг ўғли Абдуллоҳ ибн Шаддод, Саид ибн Мусаййаб ва бошқалар ривоят қилганлар.

Гўзал Муҳиддинова

Ҳакимларнинг биридан "Энг яхши аёл" ҳақида сўралганида, Ҳаким зот шундай жавоб берган экан:
Энг яхши аёл Раббисини рози қилган, беш маҳал намозини ўқиган, бир ой рўзасини тутган, (қодир бўлса) ҳаж қилган, эрини рози қилган, уйидан (эрининг изнисиз) чиқмаган, эр-хотин орасидаги сирларини яширган, кўчада юрганда оёқ кийими кўринмаган, овози (бегоналарга) эшитилмаган, қадди-қомати билинмаган, қавм-қариндошлари ичида шарафли, ўз нафсига кўра эса ҳокисор бўлган, фарзандлари учун мадраса, эри учун либос бўлган, эридан бирон яхшилик кўрса раҳмат айтган, ёмонлик кўрса сабр қилган, уйга кирганда табассум ила қарши олиб, кўнглига сурур, севинч бағишлаган, уйдан чиққанда эса чиройли кузатиб, келгунича интизорлик ила кутган, унга (аёлига) боққанда кўзини қувонтирадиган, сафарда бўлиб уйдан ғоиб бўлганда мол-мулкини ва номусини муҳофаза қилган, ётоққа чорлаганда бош тортмаган, унда бирон айб кўрса яширган, хато кўрса уни тўғрилаган ва яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган аёлдир.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Аёллар_саҳифаси

Ибрат ола билсак…

Хадича бинти Ҳувайлид (р.а.)! Ҳар гал бу зоти шарифа ҳақида ўқиганимда, эшитганимда қалбимни ажиб туйғулар қамрайди. Бу муборак аёл ҳақида такрор ўқигим, эшитгим келаверади. Аммо бугун шуни англадим, ҳазрат Хадичанинг ҳаёт йўллари, қилган ишлари, умр йўлдошлари Расулуллоҳ (с.а.в.)га бўлган ҳурмат, ёрдам ва ишончларига тасаннолар айтибману ибратланишга келганда…

Келинг, аёллар даврасида бу ҳақда очиқ-ойдин суҳбат қурайлик. Барчамиз ҳам Хадича онамиз ҳаётлари билан танишмиз. Аммо у зотдек бўлиш, гўзал ахлоқлари билан сифатланишга камдан-кам ҳаракат қиламиз. Биргина ишончларини оиламизга татбиқ этиш билан ҳаётимиз қанчалар гўзаллашишини тасаввур этиб кўринг-а?!

Таъкид жоизки, ишонч – оила мустаҳкамлигининг пойдевори. Бугунги кунда аксарият ҳолларда оилалар бузилишига айнан ишончсизлик сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бунинг ортидан тез-тез чиқиб турадиган жанжаллар аста-секинлик билан жуфтларни бир-бирларидан бездира боради. Охир-оқибат, арзимаган нарсалар учун ҳам тортишадиган бўлиб қолишади. Ушбу вазиятда на хотин саҳоба аёллардек сабрли бўлади ва на эр Умар ибн Хаттобдек инсоф юзасидан рафиқаси инжиқлигига чидайди. Шундай қилиб, битта оила барҳам топади.

Аслида буларнинг ечими оддий: ишонч! Масалан, уйга кеч қайтган эрингиз мажлисда эканини айтди. Сиз шубҳа билдириб, уни сўроққа тутасиз. Чарчаб келган одамга жуда ёмон таъсир қилади. Агар шубҳангиз ўринсиз бўлса, бу эркакнинг ғурурини топтайди. Натижада, у меҳрининг бир қисмини сиздан чегириб олади. Ҳолат шундай давом этаверса, ўртадаги меҳр-муҳаббат емирилиб бораверади…

Яна Хадича онамиз (р.а.) ҳаётларига мурожаат қилсак: Расули акрам (с.а.в.) аёлларига энг олий хушхабар – ваҳий келганини айтдилар. Аммо ўша пайтда буни қабул қилиш жуда мушкул эди. Хадича бинти Ҳувайлид Расулуллоҳ (с.а.в)га бўлган юксак ишончлари, қалбларига Аллоҳ таоло солган ҳидоят нури билан бу хабарни ҳеч иккиланмай қабул қилдилар. Имон калимасини айтиб, аёллардан биринчи бўлиб муслималик шарафига эришдилар!

Шу ўринда эътироз билдирарсиз – Хадича онамизнинг турмуш ўртоқлари икки олам сарвари бўлганлар, дерсиз; эрингизнинг эса бир талай камчиликларини санарсиз. Аммо бир ҳақиқатни унутманг. Мукаммал инсон бўлмайди. Мукаммаллик ёлғиз Аллоҳга хос. Шундай бўлгач, турмуш ўртоғингизнинг хатоларини санаманг, унга ишонинг! Камчиликларидан кўз юмишни ҳам билинг. Агар бу қалбингизга оғирлик солса, унда ўзингизга чиройли таскин беринг: бунга сабр қилишимда менга ажр бор, дея ишонишда давом этинг. Балки йўл бошида бир оз қийналарсиз, шубҳа-гумонлар азоб берар. Аммо сиздаги ишонч­ни кўрган эрингизнинг ҳам виждони ғимирлай бошлайди. Олдин сизга ёлғон гапирган бўлиши мумкин. Бироқ энди сизнинг ҳолатингиз унинг руҳини тарбиялайди. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам, сиз унчалик кўп нарса йўқотмайсиз. Оқилона йўл тутиб, жанжаллар, асаббузарликларга чек қўясиз. Бу оилангиз тинчлиги, мустаҳкамлигига асос бўлади.

Бугун Хадича онамиз (р.а.)дан олинадиган биргина ибратнинг  фойдалари борасидаги ўйларимни баён этдим. Агар биз бу муборак аёл сингари аёллик, оналик вазифамизга вафо қилсак, завжимизга ҳурмат кўрсатиб, ишларида ёрдамчи бўла билсак, оиламиз фароғат қасрига айланади, иншааллоҳ.

Нигора Абдумухтор қизи

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Аёллар_саҳифаси

ЎМИ Наманган вилояти вакилигининг расмий канали.

📖
Аёллар саҳифаси
💾┠ 6.5 МB
┠ 07 : 03

#арҳив

#Мақола #Аёллар_саҳифаси

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИДА АЁЛЛАРНИ ТУТГАН ЎРНИ
Ислом манбаларининг сақланиб қолишида муслималарнинг ўрни...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👇🏻
http://ravza.uz/maolalar/ayollar_sahifasi/islom_taraiyotida_ayollarni_tutgan_urni.html
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Мақола #Аёллар_саҳифаси
#Мустаҳкам_оила_асослари

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ЙЎЛИДА
Хой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганигда аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса аёл қалбида эдинг! Аёл омонатдир уни хўрлама!
Эркаклар учун аёли омонатдир...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇🏻
http://ravza.uz/maolalar/ayollar_sahifasi/oila_mustakamligi_yulida.html
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Аёллар_саҳифаси

Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг.

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи😢 келиб кетди" деди.

"Ислаҳий хутбаат” китобидан

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @Ravza_uz