Ravza.uz | Rasmiy kanal
20.5K subscribers
28.2K photos
4.13K videos
245 files
38.9K links
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz
Instagram.com/ravza_uz
facebook.com/ravza.uz.sahifasi
twitter.com/ravzauzsahifasi

Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot

Guvohnoma №1151
Download Telegram
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОНОРЛИКНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.

Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.

Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДАГИ ТАРТИБ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилаётганимда ювадиган жойларимни ўрнини алмаштириб юбораман. Шуни ҳукми нима?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга кўра таҳоратда ювиладиган аъзоларни Қуръони каримда келган тартибга кўра навбати билан ювиш суннат ҳисобланади. Бордию унутиб тартиб бузилса ҳам таҳорат дуруст бўлади аммо суннат тарк бўлгани сабабли савоби камроқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar