Rosululloh ﷺ Ummatlari🌙
13.9K subscribers
3.6K photos
7.25K videos
1 file
12.1K links
Rosululloh ﷺ aytdilar:

"Kim bir yaxshilikka birovni yo'llab qo'ysa unga o'sha ishni qilganlik ajri bor"
(Imom Muslim)

Саволлар учун 👇
👉: Savollar.muslim.uz

👨‍💻 Murojaat uchun: @Attoyyibaatt
Download Telegram
🖍ИХЛОС СУРАСИНИ ИККИ ЮЗ МАРТА ЎҚИШ
#ҳадис @Rasululloh_Ummatlari

77-CАВОЛ:
Ассалому алайкум устозлар. Эшитишимча, кечқурун тунни учинчи ярмида туриб “Ихлос” сурасини 200 марта қироат билан ўқиган одамнинг 50 йиллик гуноҳи кечирилар экан. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом.

عن أنس بن مالك رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " مَنْ قَرَأَ كُلَّ يَوْمٍ مِائَتَيْ مَرَّةٍ : " قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ" مُحِيَ عَنْهُ ذُنُوبُ خَمْسِينَ سَنَةً إِلَّا أَنْ يَكُونَ عَلَيْهِ دَيْنٌ " رواه الترمذي وابن عدي في " الكامل " والبيهقي فى "الشعب"

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу Аҳад”ни икки юз марта ўқиса унинг зиммасидаги қарзидан бошқа эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади”, дедилар”. (Имом Термизий “Сунан”да, Имом Байҳақий “Шуабул-имон”да ва Ибн Адий “ал-Комил”да ривоят қилган).

Уламолар ушбу ривоятни заиф
ҳадис дейишган. Унинг санадида Ҳотим ибн Маймун исмли ровий бор бўлиб, барча муҳаддислар унинг ривояти ҳужжат бўлмаслигини таъкидлашган. Шунинг учун Имом Термизий ҳам ҳадисни охирида “Ушбу ривоят ғарибдир”, деганлар. Лекин, фазилатли амалларда бу каби ҳадисларга, гарчи заиф бўлсада, амал қилиш мумкинлигига уламолар иттифоқ қилишган. Қолаверса, “Ихлос” сурасининг фазилатли сура экани борасида кўплаб саҳиҳ ҳадислар бор.

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши бошқа кишининг “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини қайта-қайта ўқиётганини эшитади. У тонг отгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб унинг “Ихлос” сурасини қайта-қайта ўқийверганини зикр қилади. Гўёки бу билан у шеригининг амалини паст санайди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, “Ихлос” сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг келади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривоят қилишган).

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа ривоятда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар.

– Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди.
– “Аллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Эй, Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ: “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, дедилар” (Термизий ривояти).

Демак, “Ихлос” сурасини қанча кўп ўқилса, шунча яхши. Айниқса, вақти ва имконияти бор кишилар уни ҳар куни муайян ададда ўқиб юришни одат қилсалар улкан савоб ва фазилатга эришган бўладилар. Валлоҳу аълам.

©Zikr Ahlidan So'rang Hayati


АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

✔️ Улашинг |
@Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
​​#Ҳадис

Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
«Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, ҳар турлик балолардан халос қилади», дедилар».

Ибн Сунний ривоятлари



АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

✔️ Улашинг |
@Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
*
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
​​#ҳадис #табассум

Оиша ва Савда оналаримиз бир-бирларининг юзларига таомни суртганлари ҳақида эшитганмисиз?)

Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:
"Бир куни Савда бизникига зиёратга келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан унинг ўртамизда ўтирдилар. У зот бир оёқларини менинг қўйнимга, иккинчи оёқларини унинг қўйнига ташлаб ўтирар эдилар.

Мен ҳарийра пишириб келдим ва Савдага:
"Егин" дедим.
У кўнмади.

"Агар емасанг, юзингга суртаман" дедим.
У яна кўнмади.

Мен лагандан бир оз нарсани олдим-да, унинг юзига суртдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқларини унинг қўйнидан олдилар.

Унга мендан ўч олишга шароит яратдилар ва:
"Сен ҳам унинг юзига сурт!" дедилар.
У лагандан бир оз нарса олиб, менинг юзимга суртди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулар эдилар"😁.

Насаий ривояти

("Ҳадис ва Ҳаёт 25-жуз" китобидан)

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

✔️ Улашинг |
@Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
*
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
#Ҳадис

ЖАННАТ ХАЗИНАЛАРИДАН БИРИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/joinchat/QuLZ5QfJX6GzUkk
https://t.me/joinchat/QuLZ5QfJX6GzUkk

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

✔️ Улашинг |
@Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
#Ҳадис

ЖАННАТ ХАЗИНАЛАРИДАН БИРИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари
.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

✔️ Улашинг |
@Rasululloh_Ummatlari

Линкни босинг ва 🌙«Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис


Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг, деди. Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм, дегин, дедилар.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан.

(Имом Бухорий ривояти)

каналга уланиш
⤵️

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
06. Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли .mp3
Ҳадис ва Ҳаёт 35 жуз
Тасбеҳни санаш ва тасбеҳнинг асли

Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби

Сахарларда зикр ила ҳамроҳ бўлинг!
#Ҳадис_ва_Ҳаёт_35жуз
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
05. Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли.mp3
Ҳадис ва Ҳаёт 35 жуз
Тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлилнинг фазли

Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби

Сахарларда зикр ила ҳамроҳ бўлинг!
#Ҳадис_ва_Ҳаёт_35жуз

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хотинлар тўрт нарсанинг бири учун никоҳга олинади: мол-дунёси, насл-насаби, чирой-жамоли ва дин диёнати учун. Сен дин-диёнати учун никоҳингга олиб муваффақият қозонгин, эй қўлинг тупроққа белангур!» дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.

Учовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунѐга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?” дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида эдик. Шу пайт у зот фитнани зикр қилдилар. Шунда у зот: “Агар одамларнинг аҳдларининг бузилганини ва омонатларининг енгиллашиб қолганини кўрсанг, улар бундай бўладилар” деб, бармоқларини бир-бирини орасига чалкаштириб киритдилар. Шунда мен у зотнинг олдиларига бориб:
“Ўша пайт қандай иш тутаман, эй Аллоҳнинг набийси, Аллоҳ мени сизга фидо қилсин?!” дедим. У зот: “Уйингни лозим тут, тилингга эгалик қил, билган нарсангни ол, ёмон кўрган нарсангни ташла, ўзингга хос бўлган ишни қил ва омма одамларнинг ишида ўзингни четга ол”, дедилар”.

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондан кейинги (даражада) рўзаларнинг энг афзали Аллоҳнинг муҳаррам ойи (рўзаси)дир...”, дедилар.

(Имом Муслим ривоят қилган).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзаси ҳақида сўралдилар ва: “Ўтган йил (гуноҳлари)га каффорат бўлади”, - деб жавоб бердилар”.

(Имом Муслим ривоят қилган).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!⬇️
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис_

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмоннинг бошқа бир мусулмон устида бешта ҳаққи бордир:

1.Саломига алик олиш.
2.Касал бўлса, бориб кўриш.
3.Ўлса, жанозасига қатнашиш.
4.Таом ёки бирор нарсага чақирса, бориш.
5.Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ», деса, «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб бериш»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

  Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼
Telegram | Instagram | Youtube
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи 7 та дир;

1) Исмини чиройли қилиши 
2) Одобини чиройли қилиши
3) Ёзишни ўргатиши
4) Сузишни ўргатиши
5) Отишни ўргатиши
6) Ҳалол ризқ билан боқиши
7) Ақли кирганда уйлантириб қўйиши

Имом Аҳмад ривояти

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼
Telegram | Instagram | Youtube
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT (ㅤㅤㅤㅤㅤ)
#Ҳадис🍃

(Ибн Мас'уд розиаллоҳу анҳудан
ривоят қилинади.)

Росулуллоҳ ﷺ дан:
"Аллоҳга eнг маҳбуб амал қайси?" дeб сўраганимда. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам " Вақтида ўқилган намоз" дeб жавоб бeрдилар

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼
Telegram | Instagram | Youtube
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қийинчиликда (Фасод-фитна кўпайиб кетганида) ибодат қилиш менга (яъни, Маккадан Мадинага) ҳижрат қилинган кабидир»

Имом Муслим ривояти
(Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/Dindosh_uz
https://t.me/Dindosh_uz
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

Оишадан (р.a.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида уйим токчасидаги бироз арпадан бошқа егани бирор егулик йўқ эди. Бир қанча пайт ундан еб юрдим. Қачонки, уни чамалаган эдим, у тугаб қолди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Сендан дангасаликдан, қарздорликдан паноҳ сўрайман. Сендан Масиҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан дўзахнинг азобидан паноҳ сўрайман», деб дуо қилаётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолодан У Зотнинг паноҳини сўраётган нарсалар билан танишиб олайлик:
1. Дангасалик.
2. Карздорлик.
3. Масиҳи Дажжол фитнаси.
4. Дўзах азоби.
Дангасалик ҳам дўзахдан ёки қарздан қўрққандек қўрқиладиган нарса экан. Ўзи одатда қарздорликка ҳам асосан дангасалик сабаб бўлади. Демак, ундан паноҳ сўраб юриш керак, унга мутлақо яқин йўламаслик керак экан. Қарз ҳам шундай. Аллоҳ таоло ҳеч кимни унга мубтало қилмасин. Дажжолнинг фитнаси ва дўзахнинг азобидан ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан паноҳ сўраб юриш керак экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони намоздан кейин ўқир эдилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
Forwarded from QUR'ON VA SUNNAT
#Ҳадис

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР.

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг
!⬇️
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy