РИЗҚИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича (ёки ажралгунларича) ихтиёрлидир. Агар рост сўзласалар ва (молнинг айбини) очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Ҳадис шарҳи ва мулоҳаза:
1. Ростгўйлик – бойлик калити.
Кўпчилик кўпроқ фойда кўриш учун маҳсулотнинг айбини яширади ёки ёлғон ишлатади. Лекин ҳақиқий фойда – пулнинг кўплигида эмас, унинг баракасидадир. Тўғри сўз билан топилган озгина мол, ҳаром аралашган кўп молдан хайрлироқдир.
2. Айбни баён қилиш.
Мусулмон киши биродарига бирор нарса сотганда, унинг камчилигини айтиши вожибдир. Бу нафақат савдода, балки ҳар қандай омонатда ҳам амал қилиниши лозим бўлган қоида. Омонатдорлик бор жойда Аллоҳнинг нусрати бўлади.
3. Бараканинг ўчиши.
Ёлғон ва алдов билан топилган пул тез совурилади, уйдан хотиржамликни олиб кетади ва эгасига фақат чарчоқ келтиради. Савдонинг баракаси ўчиши – ўша молнинг охиратда азоб, дунёда эса мусибат бўлишидир.
Ризқни Аллоҳ беради. Бизнинг вазифамиз – уни ҳалол йўл билан излаш. Харидорни алдаб топган пулингиз ҳам пешонангизга ёзилган ризқ эди, лекин сиз уни ҳаром йўл билан олишни танладингиз. Ҳалолликни танланг, баракасини кўрасиз!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол ва баракали ризқ насиб этсин!

БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنَّكَ سَلَّتَ عَلَى عَدُوًّا بَصِيرًا يَرَانَا هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا نَرَاهُ، اللَّهُمَّ فَابِسْهُ مِنَّا كَمَا آيَسْتَهُ مِنْ رَحْمَتِكَ وَقَبِّطْهُ كَمَا قَنَّطْتَهُ مِنْ رَحْمَتِكَ وَابْعِدْ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُ كَمَا أَبْعَدْتَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ جَنَّتِكَ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака саллата ъалаййа ъадувван басийрон йанона ҳува ва қобийлуҳу мин ҳайсу ла нароҳу. Аллоҳумма фаайисҳу минна кама айастаҳу мин роҳматика ва қоннитҳу кама қоннаттаҳу мин роҳматика. Ва абъид байнана ва байнаҳу кама абъадта байнаҳу ва байна жаннатика.
Иннака ъала кулли шайъин қодийр.
Маъноси:
Ё Аллоҳ, ўзи ва қабиласи кўрган шайтон душманини бошимга солдинг. Аллоҳим, раҳматингдан умидини узгани каби, мендан ҳам уни узгин. Раҳматингдан узоқлаштирганинг каби мендан ҳам уни узоқлаштир.
Жаннат билан унинг орасини узоқлаштирганинг каби мен билан ҳам орасини узоқлаштир. Сен ҳар нарсага қодирсан.
Эрта тонгда туриб Раббига намоз ила юкинган инсон, бу юкинишнинг қуввати билан ётоққа киргунга қадар Аллоҳнинг ҳимоясида бўлишни истайди. Ана шу ҳимояни ушбу дуо воситасида сўрайди. Бу дуо айниқса, бомдод намозидан сўнг уч марта такрорланса, янада мақбулдир.
Пайғамбаримиз ҳар бомдод намозидан кейин бу дуони ўқир эдилар. Бунга Ҳазрат Анас ибн Молик гувоҳ бўлган ва бу хабарни бизларга етказган
("Мажмуатул-аҳзоб", 1-жилд, 8-бет).

Сабрнинг учта аркони
Сабр фақат жим туриш эмас, у учта асосий қисмдан иборат:
Нафсни тақдирга нисбатан ғазаб қилишдан тийиш;
Тилни шикоят қилишдан тийиш;
Аъзоларни гуноҳ амаллардан тийиш.

Таҳоратли юришнинг фазилати
Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:
1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5. Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.
Аллоҳ таоло ҳазрати Мусога марҳамат қилдики: “Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!”
“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар”

ВАҚТ
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
- Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
- Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
- Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
- Нолиманг,
ВАҚТ бу имтиҳон.
- Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
- Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

Баъзи инсонлар дуо кабидирлар. Куринмайди,
аммо хис киласиз.
Эшитилмайди, аммо сизни
ташлаб хам куйишмайди...
Борингизга шукур...
Яхшиям борсиз...
Яхши одамлар...!
аммо хис киласиз.
Эшитилмайди, аммо сизни
ташлаб хам куйишмайди...
Борингизга шукур...
Яхшиям борсиз...
Яхши одамлар...!
РИЗҚИНГИЗ БАРАКАЛИ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича (ёки ажралгунларича) ихтиёрлидир. Агар рост сўзласалар ва (молнинг айбини) очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Ҳадис шарҳи ва мулоҳаза:
1. Ростгўйлик – бойлик калити.
Кўпчилик кўпроқ фойда кўриш учун маҳсулотнинг айбини яширади ёки ёлғон ишлатади. Лекин ҳақиқий фойда – пулнинг кўплигида эмас, унинг баракасидадир. Тўғри сўз билан топилган озгина мол, ҳаром аралашган кўп молдан хайрлироқдир.
2. Айбни баён қилиш.
Мусулмон киши биродарига бирор нарса сотганда, унинг камчилигини айтиши вожибдир. Бу нафақат савдода, балки ҳар қандай омонатда ҳам амал қилиниши лозим бўлган қоида. Омонатдорлик бор жойда Аллоҳнинг нусрати бўлади.
3. Бараканинг ўчиши.
Ёлғон ва алдов билан топилган пул тез совурилади, уйдан хотиржамликни олиб кетади ва эгасига фақат чарчоқ келтиради. Савдонинг баракаси ўчиши – ўша молнинг охиратда азоб, дунёда эса мусибат бўлишидир.
Ризқни Аллоҳ беради. Бизнинг вазифамиз – уни ҳалол йўл билан излаш. Харидорни алдаб топган пулингиз ҳам пешонангизга ёзилган ризқ эди, лекин сиз уни ҳаром йўл билан олишни танладингиз. Ҳалолликни танланг, баракасини кўрасиз!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол ва баракали ризқ насиб этсин!
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий cоллaллoҳy алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича (ёки ажралгунларича) ихтиёрлидир. Агар рост сўзласалар ва (молнинг айбини) очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Ҳадис шарҳи ва мулоҳаза:
1. Ростгўйлик – бойлик калити.
Кўпчилик кўпроқ фойда кўриш учун маҳсулотнинг айбини яширади ёки ёлғон ишлатади. Лекин ҳақиқий фойда – пулнинг кўплигида эмас, унинг баракасидадир. Тўғри сўз билан топилган озгина мол, ҳаром аралашган кўп молдан хайрлироқдир.
2. Айбни баён қилиш.
Мусулмон киши биродарига бирор нарса сотганда, унинг камчилигини айтиши вожибдир. Бу нафақат савдода, балки ҳар қандай омонатда ҳам амал қилиниши лозим бўлган қоида. Омонатдорлик бор жойда Аллоҳнинг нусрати бўлади.
3. Бараканинг ўчиши.
Ёлғон ва алдов билан топилган пул тез совурилади, уйдан хотиржамликни олиб кетади ва эгасига фақат чарчоқ келтиради. Савдонинг баракаси ўчиши – ўша молнинг охиратда азоб, дунёда эса мусибат бўлишидир.
Ризқни Аллоҳ беради. Бизнинг вазифамиз – уни ҳалол йўл билан излаш. Харидорни алдаб топган пулингиз ҳам пешонангизга ёзилган ризқ эди, лекин сиз уни ҳаром йўл билан олишни танладингиз. Ҳалолликни танланг, баракасини кўрасиз!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол ва баракали ризқ насиб этсин!
Оддий фикрла, оддий қабул қил ва оддий яша!
Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.
Жалолиддин Румий
Чунки ҳақиқат ҳам жуда оддийдир.
Жалолиддин Румий
ЖАНОЗА НАМОЗИДАН КЕЙИН ТОБУТ БИЛАН ҚИРҚ ҚАДАМ ЮРИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
САВОЛ: Жаноза намози ўқиб бўлингандан кейин тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида ҳадис борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ҳа, бор, лекин у тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида эмас, балки тобутни кўтариб қирқ қадам юриш ҳақида келган.
Фуқаҳоларимиз таъкидлашларича, тобутни кўтаришда дастлаб унинг бош томонидаги тутқичини ўнг елкасига олади, сўнгра оёқ томонидаги ўнг тутқичидан кўтаради.
Кейин чап томонига ўтиб, аввал бош, сўнгра оёқ томонидан чап елкада кўтарилади. Ҳар томондан ўн қадамдан, жами қирқ қадам кўтариб юриш мустаҳабдир. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тобутни қирқ қадам кўтарса, қирқта катта гуноҳлари ўчирилади”, деганлар.
Айтиб ўтилганидек, бу йўсинда кўтариш мустаҳаб саналади. Қилса, савоб, қилмаса, гуноҳ бўлмайди.
Одатда жанозада ва тобут кўтаришда кўпинча, тиқилинч рўй беради.
Шу боис инсон тобут кўтаришда ўзига қулай ва бошқаларга озор бермайдиган тарзда кўтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

САФАР ҚИЛИШНИНГ 5 ТА РУҲИЙ ВА ЖИСМОНИЙ ФОЙДАСИ
Ислом динида ҳам сафар қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Қуръони Каримда бир неча бор: «Ер юзида айланиб, (ибрат назари билан) боқинглар...» деб хитоб қилинади. Хўш, сафар инсонга нима беради?
1. Тафаккур кенгаяди ва илм кўпаяди
Уйда ўтирган одамнинг дунёқараши чегараланган бўлади. Сафар эса турли маданиятлар, одамлар ва турмуш тарзи билан таништиради. Бу инсонни фикрлашга, борлиқнинг нақадар кенглигини англашга ундайди.
2. Руҳий хотиржамлик ва стрессдан халос бўлиш
Кундалик югур-югурлар ва бир хил муҳит инсонни чарчатади. Янги ҳаво, янги манзаралар ва табиат қўйнида бўлиш асаб тизимини тинчлантиради ва руҳий тетиклик бағишлайди.
3. Ирода ва мустақилликни шакллантиради
Сафарда кутилмаган вазиятлар кўп бўлади. Бундай пайтда тез қарор қабул қилиш, қийинчиликларга сабр қилиш ва янги шароитга кўникиш инсон характерини тоблайди.
4. Шукр қилишни ўргатади
Бошқаларнинг яшаш тарзини кўрган инсон ўз юрти, уйи ва берилган неъматларнинг қадрини янада чуқурроқ англай бошлайди. Мусофирчиликда ватан ва оила соғинчи иймоннинг бир бўлаги экани яққол сезилади.
5. Дуолар ижобат бўладиган вақт
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч кишининг дуоси шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига қилган дуоси", деганлар. Сафар – Аллоҳга илтижо қилиш учун энг қулай фурсатдир.
Имкон топилди дегунча, хоҳ яқин, хоҳ узоқ бўлсин, сафарга чиқинг. Зеро, ҳаракатда баракат, сафарда эса ҳикмат кўп.

ҲАҚИҚИЙ БАХТ
Ҳакимлардан бири айтган экан:
“Бойлар бахт-саодатни бойликда деб ўйласалар, подшоҳлар уни ҳукм юритишда деб биладилар.
Аслида ҳақиқий бахт-саодат Аллоҳ таолога ибодат қилишдадир!” ...
"Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур!"
(Раъд сураси, 28-оят).

Буни биласизми?
1. Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ – парда борки, уни фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.
2. Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва у одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.
3. Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!
4. 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди. Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди.
Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади.
5. Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.
6. Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби - тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши – томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.
7. Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.
8. Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир. Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиш ҳеч гап эмас.
9. Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма-бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма- кетлигини бошқара
олмайди.
10. Шундай ҳаётий тажриба бор агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...
11. Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади. Агар бу хужайралар яшаб қолса, саратонга айланиб кетади.

Кавсар сурасининг мўъжизалари
Кавсар – Қуръони каримдаги энг қисқа сура бўлишига қарамай, унда «10» сони билан боғлиқ ҳайратланарли мутаносибликлар мавжуд:
1. Суранинг ҳажми: Кавсар сураси Қуръондаги энг қисқа сура бўлиб, у атиги 10 та сўздан иборат.
2. Биринчи оят: Суранинг биринчи оятидаги сўзлар 10 та ҳарфдан ташкил топган.
3. Иккинчи оят: Иккинчи оятдаги сўзлар ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
4. Учинчи оят: Учинчи оятдаги сўзлар ҳам худди шундай 10 та ҳарфдан ташкил топган.
5. Энг кўп келган ҳарф: Сурада энг кўп такрорланган ҳарф – «алиф» бўлиб, у мазкур сурада роппа-роса 10 марта келган.
6. Ноёб ҳарфлар: Сурада фақат бир мартагина ишлатилган ҳарфлар сони ҳам 10 тадир.
7. Оятларнинг якуни: Суранинг барча оятлари «ро» (ر) ҳарфи билан тугайди. «Ро» ҳарфи эса араб алифбосидаги 10-ҳарфдир.
8. «Ро» билан тугаган суралар: Қуръони каримда оятлари «ро» ҳарфи билан тугайдиган суралар сони жами 10 та бўлиб, Кавсар сураси уларнинг охиргисидир.
9. Зулҳижжанинг 10-куни: Суранинг иккинчи оятида қурбонлик қилишга (наҳр) буюрилган. Қурбон ҳайити (Явмун-наҳр) эса Зулҳижжа ойининг 10-кунига тўғри келади.
Аллоҳ таоло нақадар Пок ва Буюк Зот! Агар Қуръоннинг энг қисқа сурасида шунча мўъжиза мужассам бўлса, энг узун сураси ҳақида нима дейиш мумкин!
Аллоҳ таоло ҳақ сўзни айтган: «Агар бандамизга туширган нарсамизда (Қуръонда) шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш биргина сура келтиринг...» (Бақара сураси, 23-оят).
Аллоҳ таоло барчамизга Кавсар ҳовузидан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларидан ичишни насиб этсин. Шундай ичимликки, ундан кейин абадий чанқоқ бўлмайди. Омин!

Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1 Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади.
Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади.
Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади.
Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади.
Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар.
Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): “Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади.
Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.

Дунёни борича қабул қилинг.
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.
Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…
Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди.
Ҳар яхшининг бир ёмони ва ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор.
Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятларни моддийлаштирадиган Илохий Куч бор...
Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.
Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
Ризқ;
Муҳаббат;
Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!!!

РАМАЗОН ВА ЗУЛҲИЖЖА: ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛРОҚ?
Кўпчилик йилнинг энг улуғ вақти деб Рамазон ойининг охирги 10 кунлигини билади. Лекин буюк ислом олимлари Зулҳижжа ва Рамазонни солиштириб, ҳайратланарли бир нозикликни кашф қилишган:
⭐️ Рамазоннинг охирги 10 КЕЧАСИ дунёдаги энг афзал кечалардир (чунки унда Қадр кечаси бор).
☀️ Зулҳижжанинг аввалги 10 КУНДУЗИ эса дунёдаги энг афзал кундузлардир (чунки унда Арафа куни бор).
⚖️ Ажрларнинг тенглиги:
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисга кўра, Зулҳижжанинг илк кунларида:
🗓 1 кунлик рўза — 1 йиллик оддий рўзага тенг!
🌃 1 кечалик ибодат — Қадр кечасидаги ибодатга тенг ажр беради!
🕋 Нега айнан бу кунлар етакчи?
Бу кунларда Исломнинг барча бош арконлари бир вақтда жамланади. Йилнинг бошқа ҳеч қайси даврида бундай ҳодиса бўлмайди:
🧎♂️ Намоз (фарз ва Ҳайит намози).
📿 Рўза (илк 9 кунлик ихтиёрий рўза).
💰 Садақа (қурбонлик ва эҳсонлар).
🕋 Ҳаж (фақат шу кунларда бажариладиган буюк фарз).
Зулҳижжанинг муборак кунлари давом этмоқда. Ғанимат фурсатларни қўлдан бой берманг!

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ ВА ЖАМОАТ БИЛАН ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари "Омийн", деса, албатта Аллоҳ уларни ижобат қилади", дедилар (Имом Ҳоким ривояти).
"Кашфул қиноъ" китобида бундай дейилади:
"Бомдод ва асрдан кейин фаришталар ҳозир бўлади. Имом дуо қилганда қавм "омийн" деб турса, ижобатга яқин бўлади.
Ушбу икки вақтдан бошқа намозларда ҳам дуо қабул бўлади. Чунки фарз намозидан кейинги пайт дуо қабул бўладиган вақтлардандир".
Имом Лайс ибн Саъд айтадилар: "Ҳеч ким Қуръон тингловчидан кўра тезроқ раҳматга эришмайди.
Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз" деб марҳамат қилган.
Ҳанафий олими Абу Суъуд раҳматуллоҳи алайҳ: "Қуръон тинглаш қироат қилишдан савоблироқдир, чунки тинглаш фарз, қироат фарз эмас", деганлар.

Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!
Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир
Имом Термизий ривояти

Ҳадис
Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.