RAMAZON.UZ | Илмий ва маърифий канал
271 subscribers
1.09K photos
484 videos
4 files
854 links
Олтинкўл тумани “Миробод Хожи” жомеъ масжиди имом хатиби Баҳодиржон домланинг расмий саҳифаси.

•YouTube – youtube.com/c/RAMAZONUZ
Download Telegram
Ҳижрий 1446 - йил, 28 - Рабиус соний (31 - октябрь, 2024-милодий йил) ойи учун.

05:35 - 06:15 - Бамдод
06:39 - Қуёш
12:45 - 13:00 - Пешин
15:30 - 15:40 - Аср
17:15 - 17:15 - Шом
18:50 - 19:05 - Хуфтон

🕌 Олтинкўл тумани «Миробод хожи ота» масжиди вақти билан.

🔗 Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг

👍Telegram 👍YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
telefon 31.10 2.jpg
1.3 MB
Намоз вақтлари.
📱Телефонлар экрани учун.

👍Telegram 👍YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

@ramazonuz_kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил


🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

@ramazonuz_kanal
ҲАСАД ОФАТДИР!

Аллоҳ таоло бу дунёни имтиҳон дунёси қилиб яратган. Биламизки, ҳаётда яхшилик ва ёмонлик ҳамиша ёнма-ён бўлади. Инсонлар моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилар-у, қалб ва руҳдаги дардларига бепарво қарайдилар.

Чунки бадандаги дард одамга машаққат ва зарар келтиради. Калб хасталиги икки дунёда ҳам надомат келтиради. Буни эса баъзи бир инсонлар ёдидан чиқарадилар.
Қалб касаллиги ичида энг зарарли ва ёмонроғи, бу ҳасад. Ер юзида энг биринчи содир этилган қотиллик ва қон тўкишга сабаб бўлган нарса ҳам ҳасад эди.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак ҳадиси шарифда ҳасаднинг зарари ва унинг муолажаси ҳакида шундай марҳамат қилдилар: "Сизлардан олдинги ўтган умматлардан сизларга етиб келган касаллик: душманлик ва ҳасадгўй ликдир.
Ваҳоланки, ҳасад қирувчидир..." Ҳасаднинг энг ёмон офати
шундаки, ҳасадгўй Аллоҳнинг тақсимотига эътироз қилгани учун унинг ғазабига дучор бўлади. Чунки ҳасадгўй Аллоҳ таоло ўз мулкидан хоҳлаган бандасига кўпроқ, хоҳлаган бандасига кам- роқ беришлигини адолатсизлик деб баҳолайди. Натижада ўзи ўша неъматлардан ҳам, қилган амалининг савобларидан ҳам маҳрум бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Ҳасаддан сақланинг! Чунки олов ўтинни егани каби ҳасад яхши амалларни еб тугатади" деганлар.
Ҳасад инсондаги энг қабиҳ хислатлардан бири бўлиб, инсоннинг осуда ҳаётини бузади. Инсон ўзидан ночорроқ кишиларга назар солиб, аҳволини солиштириб боришлиги ҳасад ҳовурини пасайтиради. Бу ҳақда Пайғам баримиз (с.а.в.): "Сизлардан би рингиз мол-мулкда ва ахлоқда ўзидан устун турадиган кишини кўрса, дарҳол шу нарсаларда ўзидан пастроқ, турадиган киши- ларга назар ташласин", дея таъкидлаганлар. Тарихимизда ўтган фозиллардан бири Асмаъий айтади: "Бир юз йигирма ёшга кирган бир кишини кўриб ундан сўрадим. Узоқ умр кўришингизга сабаб нима?
У киши: "Ҳасад, қилишликдан парҳез қилдим. Мана шу хислатим узоқ умр кў ришимга сабаб бўлди", деб жавоб берди. Ҳаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб, энг баланд чўққиларигача ҳар нар- сада ҳасад бордир. Инсон бошқа бир кишига етган неъматни ўз эгасида барқарор бўлишини хоҳлагани ҳолда, унга ҳавас қилиб ўша неъматни ўзига ҳам берилишини ният қилса, ўша неъмат ни сўраб, дуо қилса, Аллоҳ унинг дуолари ва ниятини ижобот қилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Икки кишидан бошқаларга ҳасад қилинмайди. Улардан бири Аллоҳ таоло унга мол бериб, уни яхшилик йўлида сарфлашга мусаллат қилган ки- шидир. Иккинчиси, Аллоҳ унга илм (ҳикмат) бериб, у ўша илми билан амал қиладиган ва уни бошқаларга ўргатадиган киши- дир". Демак, мол-мулкини ҳалолдан топиб, ҳалол жойга сарфлаётган кишига ва илмидан ўзи ҳам, бошқалар ҳам манфаат топаётган кишига фақат ҳавас
қилишлик лозим.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳасад ва ёмонликлардан асрасин. Доимо бир-бирларимизга ҳавас билан қарайдиган, ҳаётда чиройли амаллар билан яшайдиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

@ramazonuz_kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

@ramazonuz_kanal
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?


CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@ramazonuz_kanal
​​ТИК ТУРГАН ВА ЮРГАН ҲОЛДА ҚУРЪОН ЎҚИШ


1420-CАВОЛ: Тик турган ва юрган ҳолатда Қуръон ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тик турган ҳолда Қуръони каримни ўқишнинг зарари йўқ. Юриб кетаётган киши бошқа нарсага чалғимай, Қуръони каримга аҳамият бера олса, юриш асносида ўқишнинг зарари йўқ. Бу ҳақда “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида қуйидаги маълумотлар берилган:
وأما قراءة الماشي والمحترف إن كان منتبها لا يشغله العمل والمشي جاز وإلا فلا قال وتكلموا في قراءته مضطجعا والأولى أن يقرأ على وجه يكون أقرب إلى التعظيم ولا بأس بغير القرآن مضطجعا والقراءة بالنظر أولى من القراء بالغيب للجمع بين العبادتين
“Юрган ва ишлаб турган кишини қилаётган иши ё юриши Қуръондан чалғитмаса, шу ҳолда тиловат қилиш жоиз, акс ҳолда жоиз эмас. Уламолар ёнбошлаб Қуръон ўқиш ҳақида турли гаплар айтишган бўлиб, афзали Қуръонни улуғлашга мос шаклда ўқишдир. Бошқа китобларни ёнбошлаб ўқишнинг гуноҳи йўқ. Мусҳафга қараб қироат қилиш ёддан ўқишдан кўра афзалроқдир. Чунки мусҳафга қараб ўқишда икки ибодат (мусҳафга назар қилиш ва уни тиловат қилиш)ни жамлаётган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@ramazonuz_kanal
Ҳижрий 1446 - йил, 5-жумадул аввал (7 - ноябрь, 2024-милодий йил) ойи учун.

05:40 - 06:20 - Бамдод
06:47 - Қуёш
12:45 - 13:00 - Пешин
15:25 - 15:35 - Аср
17:10 - 17:10 - Шом
18:45 - 19:00 - Хуфтон

🕌 Олтинкўл тумани «Миробод хожи ота» масжиди вақти билан.

🔗 Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг

👍Telegram 👍YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
телефон учун 7-11.jpg
1.3 MB
Намоз вақтлари.
📱Телефонлар экрани учун.

👍Telegram 👍YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Мавзу: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР

🎙 Равшанбой домла Раимқулов
- Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Лаби зах” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@ramazonuz_kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️Baʼzi yoshlar hanuzgacha aldanishda davom etmoqda

✔️Avazxon Jalolov
Guliston shahar “Iso oʻgʻli Muso” jome masjidi imom-xatibi

@ramazonuz_kanal
☀️ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🔹 Бугун шанба
🔹 9 ноябрь, 2024
🔹 7-жумадул аввал, 1446

🌷Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

👍Telegram 👍YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЧАРМДАН ТИКИЛГАН ЖОЙНАМОЗ


1421-CАВОЛ: Ҳайвон терисидан тикилган жойнамозда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чўчқадан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг териси ошлаш билан пок бўлади. Ошлангандан кейин ундан жойнамоз сифатида фойдаланиш дуруст. Бундан ташқари мазкур жонзотлар шариатга мувофиқ сўйилган бўлса, шу сўйишнинг ўзи билан ҳам териси пок бўлаверади. Бу ҳақда “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилган:
وكُلُّ إِهابٍ دُبغَ فَقَد طَهُرَ، إِلَّا جِلدَ الخِنزِيرِ وَالْآدَمِيَّ. وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ،
“Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа барча терилар ошланиш билан пок бўлади. Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни шаръий сўйиш билан ҳам пок бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@ramazonuz_kanal
​​ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ


1422-CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
“Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@ramazonuz_kanal