Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Хабарингиз бор, муқаддас Рамазон ойида Туркияда истиқомат қилаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат ва моддий ёрдам акциясини эълон қилган эдик.
Отабек Умаров ва Ойбек Норинбоев ҳомийлигида ташкиллаштирилган мазкур акция доирасида энг зарур озиқ-овқатлар жамланмасидан иборат 5000 та "Рамазон қутиси" ҳамда 454 нафар қийин аҳволдаги юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатилди. Шу йўл билан жами 7000 дан зиёд ўзбекистонликларнинг қалбларига кириб борганимиздан мамнунмиз.
Ушбу ёрдамларни тарқатишда Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари, ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда "Елкадош" ва "Ўзбек аёллари ҳақлари" дарнак-жамиятлари фаол иштирок этдилар.
Мана, Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Шу жумладан, Туркияда илк бор кенг кўламда ташкил этилган ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш хайрия акцияси ҳам якунланди. Умид қиламизки, ҳар бир қути, ҳар бир ёрдам ўз эгасини топди.
Умид қиламизки, бу каби ўзаро ёрдам, қўллаб-қувватлаш акциялари, хайрия тадбирлари тўхтаб қолмайди. Мазкур акция шиорида қайд этилганидек, "Дунёнинг қаерида бўлманг, доимо ёнингиздамиз".
Рамазон Ҳайити байрами барчангизга муборак бўлсин!
Айрим сабабларга кўра (олувчиларнинг илтимосига кўра) акция бўйича фото ва виделарни тўлиқ эълон қила олмаймиз. Бироқ уларнинг баъзилари қуйидаги манзилдан кўришингиз мумкин.

Telegram
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
👍14👏2