Ўчирғич ишлатмасдан расм чизиш санъатига – ҲАЁТ дейилади!
Жорж Элиот
Бунга қўшимча:
Ҳаётнинг қайсидир жойида ўчирғич керак бўлса, унинг номи — ТАВБА дейилади!
@Rahimjon_Aliy

👍29🕊14😢8🤗2
Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас.
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢19🕊16👍6🍓2
"Садаф термоққа муҳаббатинг бўлса, дарёга муҳаббатли бўл!
Дарёга муҳаббатинг бўлмаса, садафга қайдан етасан?!"
@Rahimjon_Aliy
Дарёга муҳаббатинг бўлмаса, садафга қайдан етасан?!"
@Rahimjon_Aliy
😢21👍9🕊5🍓2🤗2
Банда тавба қилганида Аллоҳ унинг тавбасининг ростлигини синаш учун, ўша гуноҳига бориш йўлларини осон қилиб қўяди.
Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
@Rahimjon_Aliy
Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий
@Rahimjon_Aliy
😢46👍11🤗2
Бизга Қуръон ўқиш қийин ва унга амал қилиш осон бўлган. Биздан кейингиларга эса, Қуръонни ўқиш осон ва унга амал қилиш қийин бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
@Rahimjon_Aliy
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
@Rahimjon_Aliy
😢62👍14🕊3
Ким Аллоҳдан қўрқса, ундан Аллоҳ ҳамма нарсани қўрқитиб қўяди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
😢35👍15🕊6🍓1
Аллоҳни севган Аллоҳдан умид қилганда, Аллоҳдан ўзгани умид қилмайди.
Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
😢22🕊17🍓2
Агар банда қалби билан Аллоҳ азза ва жаллага юзланса, Аллоҳ азза ва жалла унга мўминларнинг қалблари билан юзланади.
Мужоҳид ибн Жабр роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Мужоҳид ибн Жабр роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
👍24🤗9😢6🍓2
Аллоҳдан қўрққанинг миқдорича халойиқ сендан қўрқади, Аллоҳга муҳаббат қўйганинг миқдорича халойиқ сенга муҳаббат қўяди, Аллоҳнинг амрида машғул бўлганинг миқдорича ҳалойиқ сенинг ишингда машғул бўлишади.
Юсуф ибн Ҳусайн Розий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Юсуф ибн Ҳусайн Розий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
🕊20😢11🤗5🍓4👍2
Агар сен Аллоҳ билан ўртангни яхши қилсанг, барча юзлар сени яхши кўриб қолади. Агар Аллоҳ билан ўртангни бузсанг, барча юзлар сени ёмон кўриб қолади.
Абу Ҳазим қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Абу Ҳазим қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢28🕊10🍓7🤗4👍3
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ
11 РАШҲА
Нақшбандия тариқатининг асоси 11 дона бўлиб, улар “рашҳа” деб номланади. Манбааларда келишича, 4 таси Юсуф Ҳамадоний Пиримизга, 4 таси Абдулхолиқ Ғиждувоний Пиримизга, 3 таси эса Баҳоуддин Балогардон Пиримизга тегишли экани айтилади.
1. Ҳуш дар дам — ҳар нафасда огоҳ бўлиш.
Бу муборак сўздан шуни тушунамизки, ақлли толиб нафасини кириш ва чиқишда ғофил бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлади. Чунки нафасларни ғафлатдан сақлаш қалбни Оллоҳ таоло зикри билан ҳузур қилишликка олиб келади Бу эса нафасларни ибодат билан тирилтириш, Оллоҳ таолога боғлаш бўлади.
Ҳар нафас ғафлат билан олинса ёки чиқарилса бу нафас Оллоҳ таолодан узилган ўлик нафас дейилади. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Бу йўлда ишнинг асосини нафас устига қурмоқ керакки, замоннинг муҳим вазифасига машғул бўлишда хаёлни ўтмишдан ва фикрни келажакдан озод этсин ва ҳар бир нафасни зое этмасликка уринсин. Нафасни кириши, чиқиши ва икки нафас ўртасини эҳтиёт қилсинки, нафас ғафлат билан кириб чиқмасин.”
2. Назар бар қадам — назар қадам устида.
Бу муборак сўзни маъноси: Юрганда соликнинг назари оёқларининг панжалари устида бўлиши лозимдир.
Қалбга маҳкам ўрнашиб зикрни тўсадиган асосий пардалар назар йўли билан ўрнашган нарсалардир. Чунки кўзга ташланган нарсалар соликнинг қалбини машғул қилиб зикрдан тўхтатиб қўяди.
3. Сафар дар ватан —
ватанида сафар қилиш.
Бу муборак сўзни маъноси: Тариқат йўлида юрувчи соликка ёмон хулқлардан яхши хулқларга, бир ҳолдан юқорироқ ҳолга, бир мақомдан яхшироқ мақомга сафар қилиш лозим бўлади.
Албатта, сулук эгалари зоҳирий сафарни эътиборга олдилар, муршид мураббийга етишишлик учун. Муршидга етиб борганда бутун ихтиёрни у кишига топширади ва сафарни тарк қилади. Бироқ ўз юртларида шундай азизни топсалар тарки сафар қилиб унинг мулозаматида бўладилар ва огоҳлик малакасини ошириш учун қаттиқ ҳаракат этадилар. Малака ҳосил қилганларида эса уларга сафари муқимлик баробар бўлиб қолади.

😢18🕊8🍓2🤗2
Мурид — Аллоҳ азза ва жаллани кўзлаб ўзини отадиган ва то Унга етишгунча оқсамайдиган кишидир.
Мансур Ҳаллож қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Мансур Ҳаллож қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢31🕊9🍓3
Кишиларни мағфират умиди алдаб қўйди. Ҳатто шу сабаб дунёдан тавбасиз чиқишди. "Мен Раббимга чиройли гумондаман", дейишадию, лекин ёлғон гапиришади.
Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Агар чиройли гумонда бўлганларида амалларини чиройли қилишарди.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
😢44👍8🕊4
"Вафо бу — бир лаҳзалик ҳиссиёт эмас,
осон айтиладиган гап ҳам эмас.
У — синовда билинадиган фазилат: йўқликда, чарчоқда ва манфаатлар тугаганида.
Вафоли одам ўзгармайди, ўтган кунлардаги дўстликни унумайди, вазият ўзгарса ҳам у юз ўгирмайди.
Вафо — камёб неъмат, уни топган киши
уни асраб-авайлаши лозим.
Вафо бу ― битта ғамни кўтарувчи икки қалбдир."

😢24👍10🕊4🍓4
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА
(Давоми)
4. Хилват дар анжуман —
одамлар ичида хилват қилиш.
Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳудан сўрадилар: “Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима?” Жавоб бердилар: “Хилват дар анжуман, яъни ташқи тарафдан халқ билан ички (қалб) томон, Ҳақ билан”.
Ҳазрати Эшон Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Зикрда қаттиқ саъй-ҳаракат қилишлик билан беш олти кун ичида шундай мартабага етиш мумкинки, одамларнинг сўзлари ва ҳикоялари қулоққа зикр бўлиб эшитилади, ҳатто ўзи гапираётган сўз ҳам зикрдек туюлади, бироқ кучли ҳаракат қилмай буга етишиб бўлмайди.”
Азизларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига эрашганликлари учун хилват дар анжуманни танладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хилватдан (ёлғиз яшашдан) кўра жамиятни ихтиёр қилдилар ва айтдилар: “Одамларга аралашиб уларнинг озорига сабр қилган мўмин инсонлар аралашмаган мўминлардан афзалдир”.
5. Ёдкард — зикр қилмоқ.
Улуғларимизнинг бу сўзларини тасаввуф китобларида ҳар хил маънолар билан ифодаланган. Шайх Муҳаммад Ҳоний ҳазратларининг “Албаҳжатус санияти фи одобит тариқати” деган мўътабар китобларида: “Ёдкард”дан мурод таҳлил зикридир.
Солик ёши улуғрок бўлиб, дунёвий ишлардан фориғ бўлса ёки ёш бўлса ҳам ижозатлик зотларнинг рухсати билан бир кеча кундузда беш минг, ўн минг миқдорда тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини такрорлайди.
6. Бозгашт — қайтиб айтиш.
Азизларимизнинг айтган бу муборак сўзларининг мазмуни: зокир нафий исбот зикрини қилаётганда, нафасни ичига тортгандан кейин уч марта қалбига қараб: “Худовандо мақсудиман туйи ва ризоиман туйи” — Оллоҳим мани мақсадим Сани ўзинг ва Сани ризолигинг, деб айтади. Нафасни ташқарига чиқаргандан кейин ҳам уч марта шу калимани такрорлайди.
Нақшбандия пирларимиз нафий исбот зикри вақтида ушбу сўзни такрорлашни буюрадилар. Муридлар бу сўзни такрорлаб, мазмунига ҳар вақт амал қилишга ҳаракат қиладилар.
Зикр бошлагувчи бу бозгашт сўзларини айтаётган пайтда чин дилдан бўлмаганини сезса ҳам, бироқ уни айтишни тарк қилмасин, бора-бора у ҳақиқатга айланиб, таъсир зоҳир бўлади.

👍10🤗5😢3🕊2
Эй аламу ранждан инграётган қалбим! Оҳ, оҳ дея зорланмагил. Балки Аллоҳ, Аллоҳ дегил!
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢30🕊10👍3🍓1
Ҳазрати Умар даврларида болалар тўпланиб қолишса, улардан бири: "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва: "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди.
Шунда Умар йиғлаб юборардилар розияллоҳу анҳу...
@Rahimjon_Aliy
Шунда Умар йиғлаб юборардилар розияллоҳу анҳу...
@Rahimjon_Aliy
😢46👍5
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА
(Давоми)
7. Нигоҳдошт
Ҳар хил фикрлардан холос бўлиш, ташқи оламдан ажралиш учун интилиш бўлиб, калимаи тоййибани (нафий исбот калимасини) бир нафасда неча марта айтса ҳам шу давр ичида хаёлини бошқа нарсаларга юбормаслик, яъни нафий исбот маъносини ўйлаб, кўнглига ўзга нарсани киритмасликка ҳаракат қилишдир.
Бу масалани ҳосил бўлиши учун улуғларимиз, толиб нафий исбот вазифасини қилаётганда фикри орқали “Ла мақсудий иллаллоҳ” калимасини ўтказиб туришга буюрадилар.
Агар толиб чорак соат бўлса ҳам қалбини бегона хотира, фикрлардан сақласа мутаасаввиф, сўфий деб аталади.
8. Ёддошт
Бунда толиб Ҳақ субҳонаҳу ва таолони доимо завқу шавқ билан ёдда тутиб, огоҳ бўлишидир. Баъзилар уни “ғойиб бўлмайдиган ҳузур” деган ибора билан ҳам атайдилар.
Ёддошт албатта энг юқори ҳолат бўлиб, олдинда зикр қилинган рашҳаларга тўлиқ амал қилинганда ҳосил бўлади.
9. Вуқуфи замоний — яъни замонга тўхташ.
Улуғларимизнинг бу сўзларидан шуни тушунамизки, толиб ўтаётган замонини назорат қилиши, қалби Оллоҳ таолони зикри билан ҳузур олиб турган бўлса шукр қилиши. Агар ғафлат билан ўтаётган бўлса узр айтиши, пушаймон бўлиши лозим бўлади.
Ҳақиқий толиб ҳар лаҳза аслий мақсадга интилган бўлиши, ҳар қандай ишни қилаётган бўлса ҳам Оллоҳ таолони шу ишни назорат қилиб, гувоҳ бўлиб турганини ҳис қилиши албатта зарурдир.
Вуқуфи замонийдан бизларга олинадиган хулоса шуки, толиб ҳар кеча кундузда бўладиган амалларини, ҳолатларини ҳисоб-китоб қилиб туради, чиройли, Оллох таоло рози бўлган ҳолда ўтаётган бўлса шукр қилади ва зиёдасини талаб қилади. Агар бунинг акси бўлса узр айтади ва тавба қилади.
10. Вуқуфи ададий — зикр ададларига тўхташ.
Яъни, зокир зикр вақтида қанча зикр қилаётганини билишлигидур.
Зокирнинг хаёли бўлинмаслиги, хотири жам бўлиши учун кунлик вазифаларини ададига риоя қилмоқлиги албатта зарурдир.
11. Вуқуфи қалбий — қалбга тўхташ.
Бу сўзнинг икки хил маъноси бордир.
Биринчиcи: зикр вақтида зикр қилувчининг қалби зикр қилинаётган Зотдан, Оллох таолодан огоҳ бўлиб зикр қилишидур. Яъни, қалби “Оллоҳ, Оллоҳ” дейишини Оллоҳ таоло билиб турганини ҳис қилишидир.
Иккинчиcи: зокир доимий ҳолатда қалбини назоратга олишидир. Яъни, Ҳазрати Баҳоуддин Пиримизнинг: “Қўлинг ишда, қалбинг Оллоҳ таолонинг ёдида бўлсин” деган сўзларига тўлиқ амал қилишидир.
Ҳазрати Баҳоуддин Пиримиз вуқуфи қалбийни энг муҳим ишлардан деб билганлар.

😢10👍7🕊3