Rahimjon Ali
3.18K subscribers
1.03K photos
19 videos
4 files
1.06K links
Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси…

06.02.2023
Download Telegram
ШАРИАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганлари,

ТАРИҚАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати, қилган ишлари,

ҲАҚИҚАТ — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганни кўришдир.


@Rahimjon_Aliy
😢33🕊11🤗10👍2
Солиҳлар кўп, лекин улар ичида сиддиқлар кам.

Маъруф Кархий ҳазратлари

@Rahimjon_Aliy
😢28👍5
Аллоҳ кимга яхшиликни истаса, унга амал эшигини очиб, тортишиш эшигини ёпади. Агар ёмонлик истаса, амал эшигини ёпиб, тортишиш эшигини очади.

Маъруф Кархий ҳазратлари

@Rahimjon_Aliy
😢27🕊8
***
Қонимдан гулоб айлаб,
Ҳолимни хуноб айлаб.
Чориғимни чоғладим
Дарвешларни чорладим.

Дарвешлар-уууу дарвешлар!
Дарвешлар ҳууу дарвешлар!

Отимнинг тақаси йўқ,
Кўйлагим ёқаси йўқ.
Пойимга қуртлар тушган —
Уқбога йўл туташган

Дарвешлар-уууу дарвешлар!
Дарвешлар ҳууу дарвешлар!

Санъондан вайроналик,
Румийдан ҳайроналик.
Шамс Табризий ўт пуркар,
Машраб бобом дор тутар.

Дарвешлар-уууу дарвешлар!
Дарвешлар ҳуууу дарвешлар!

Бугун буткул “ўчамиз”,
Ҳолдан ҳолга кўчамиз.
Юрагимиз қонталаш,
Тунларимиз тонг талаш.

Дарвешлар-уууу дарвешлар!
Дарвешлар ҳуууу дарвешлар!

Қонимни хуноб айлаб,
Ўзимдан жудо айлаб.
Оҳимдан тузиб базим,
Дарвешларни чорладим.

Дарвешлар-уууу дарвешлар!
Дарвешлар ҳуууу дарвешлар!


Раҳимжон Али

@Rahimjon_Aliy
👍19🕊8😢5🍓2🤗1
Иймон бер руҳимга, жисмимга жон бер,
Лойимни қориштир, поклаб бер менга,
Ожиз томиримга покиза қон бер,
Равшан қил қорамни оқлаб бер менга.

Охират илмидан қил мени огоҳ,
Муродим шамъини сўндирма, Аллоҳ…


Абдурауф Парфи

@Rahimjon_Aliy
👍16😢12🕊8
Гўзал хотима қалби гўзал кишиларга насиб қилади. Чунки ўлим чоғи сохталик бўлмайди. Ўша пайтда қалбда яширин нарсалар юзага чиқади.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ

@Rahimjon_Aliy
😢35👍4
Ислом тарихида мушрикларга қарши ҳандақ қазиш фикри айнан Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан чиққан.

Ўша куни ансорлар: “Салмон биздан”, дедилар. Шунда муҳожирлар: “Йўқ, Салмон биздан, бу ерга ҳижрат қилиб келган”, дейишди. Пайғамбар алайҳис салом: “Салмон биздан – аҳли байтдандир”, дея бу баҳсга нуқта қўйдилар.

Салмон розияллоҳу анҳунинг Ибн Ислом деб номланиши боиси, замондошлари: “Сиз кимсиз?” деб сўрашса, у зот: “Мен Ислом фарзандиман! Мен Одам алайҳиссаломнинг фарзандлариданман”, дея жавоб қайтарган.

Ҳам Инжил, ҳам Қуръонни тўлиқ ёд олгани учун “Икки Китоб соҳиби” номини олган.

Шунингдек, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Салмон Форсийни “Луқмони Ҳаким” деб чақирганлари ҳам машҳур.


@Rahimjon_Aliy
👍16😢14🍓1
Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла!

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу

@Rahimjon_Aliy
🕊16👍13😢7
Мени уч кимса ҳайратга солади:

Бири – дунё умидларига тўла одам. Ҳолбуки ўлим унинг изига тушгандир.
Иккинчиси – ғафлат ичида кезаётган одам. Ҳолбуки ҳеч ғафлатда бўлмаган, уни унутмаган биттаси бор.
Учинчиси – қаҳқаҳа отаётган киши. Ҳолбуки оламларнинг Рабби Аллоҳ ундан хафами, хурсандми асло билмайди.


Салмон Форсий розияллоҳу анҳу

@Rahimjon_Aliy
😢35🕊10👍8
Дарвеш дўстим Жонтемирдан унинг илк китоби бўлмиш "Дарвеш қўшиғи" кутилмаган ҳадя ўлароқ етиб келди қўлимга.

Жонтемир бугунги замонавий ўзбек шеъриятининг кўзга кўринган, ўз йўлини топа олган шоирларидан деб ҳисоблайман. Унинг шеърлари машрабона, дарвешона, ўзига ўхшаб ☺️

Омонат етиб келди, раҳмат Жонтемир! Худо хоҳласа, унинг шеърларидан ўқиб, каналимга жойлайман.


@Rahimjon_Aliy
🕊18👍16😢1
Қиёмат кунида бир нидо қилгувчи: “Эй Аллоҳни мадҳ қилганлар туринглар”, деб нидо қилади. Шунда, фақат “Қул ҳува Аллоҳу аҳад”ни кўп ўқиганлар туришади.

Маъруф Кархий қуддиса сирруҳу

@Rahimjon_Aliy
😢24🕊10🍓3
Меҳмон келадигандек уйингни, ўлим келадигандек юрагингни тоза тут!

Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@Rahimjon_Aliy
😢28👍11🤗4
Машҳурлик дарди билан юрган одам овора бўлмасин, ҳақиқатни барибир топа олмайди.

Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу

@Rahimjon_Aliy
👍32😢10🕊4
Хатиб Бағдодий юриб кетаётганида қўлида ўқиб кетаётган жузи бўларди. Бу ишни вақтини асраш ва ҳатто юриш асносида ҳам бирор илмий манфаат олмасдан фурсатнинг беҳуда ўтиб кетишидан сақланиш учун қиларди.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан

@Rahimjon_Aliy
😢22👍6🕊4
Мўминнинг гапи оз, амали кўп бўлади. Мунофиқнинг гапи кўп, амали оз бўлади.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ

@Rahimjon_Aliy
👍24😢10
Ҳузуримдан туриб кетган бирортасининг ортидан ғийбат қилмадим.

Аҳнаф Ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ

@Rahimjon_Aliy
👍25😢10
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан:
"Қандай тонг оттирдингиз?" деб сўралди.
У зот дедилар:
"Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳ ичида".

@Rahimjon_Aliy
😢44
Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонға етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар.

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@Rahimjon_Aliy
🕊20👍9😢5
Гуноҳ-маъсиятлардан четланиш ва бефойда нарсаларни тарк қилиш қалбингни нурга тўлдиради.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ

@Rahimjon_Aliy
👍17😢7🕊7