Rahimjon Ali
3.84K subscribers
1.48K photos
22 videos
4 files
1.15K links
Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси…

06.02.2023

https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Download Telegram
Билки, қалб ҳозирлигининг сабаби ҳимматдир, чунки қалбинг ҳимматингга тобеъдир. Шундай экан, қалбингни фақат муҳим нарсаларга ҳозирлагин.

Абу Ҳомид Ғаззолий қуддиса сирруҳу

@Rahimjon_Aliy
🕊19😢16👍6🍓2🤗2
Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувонийдан сўрадилар: “Бу икки жаҳон саъодати, Аллоҳнинг розилиги, буюк даражага қай хизматларингиз сабабидан сизга муяссар бўлди?”

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари айтдилар: “Аллоҳ розилиги йўлида хизмат қилдик. Доим мўмин-мусулмонларнинг ғамини едик. Аллоҳ таолонинг бандалари, етим-мискин кабиларга боримизни бердик ва ўзимизни кўрмадик, яъни худбинлик қилмадик".


@Rahimjon_Aliy
😢23🕊12👍4🍓4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Дарвеш биродаримиздан 🥹😢

@Rahimjon_Aliy
😢33🕊2
Бевафолик қилмасанг, аҳли вафо топилур.

Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи

@Rahimjon_Aliy
👍27🍓9😢4🕊3🤗2
Худони ошиғи қулларни кўнглида алам бўлмас,
Жамолуллоҳдин ўзга аларда ҳеч ғам бўлмас.


Хожамназар Ҳувайдо ҳазратлари

@Rahimjon_Aliy
😢27👍20🕊4🤗2🍓1
Жамики яхшиларни ман ямондин асрагил, ё Раб!

Ҳазрат Навоий раҳимаҳуллоҳ

@Rahimjon_Aliy
😢44🕊1
#Савол

МАЛОМАТИЙЛАР КИМЛАР?

@Rahimjon_Aliy
👍11
#Тасаввуфий_истилоҳлар

АҲРОРЛАР КИМЛАР?

Аҳрор (араб. - «ҳур» сўзининг кўплиги) - исломда «ҳур»,«озод» маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига «ҳур» унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - «ҳуррияти омма». Бу хусусият ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Иккинчиси - ортиқча орзу-ҳаваслардан воз кечиш. Бу - «ҳуррияти хосса» аталиб, у тасаввуф аҳлининг кўпчилигида топилиши мумкин. Учинчиси - барча дунёвий тақлид, анъана ва машғулликлардан дилни пок тутиш. Бу - «ҳуррияту хоссатил-хосса» деб аталиб, у тасаввуф аҳлининг айримларигагина насиб этади. Хожа Убайдуллоҳ Тошкандий мана шу уч хил қулликдан озод бўлган зот учун Хожа Аҳрор лақабини олган, деган фикр ҳам бор.

@Rahimjon_Aliy
👍20🕊14😢4
Вараъ — гумонли ва оқибати ноаниқ бўлган нарсалардан ўзини тийиш, нафсни сақлашдир. Бу арабча сўз бўлиб, "бир нарсадан ўзини тийиш", "тортиниш" ва "хижолат бўлиш" каби маъноларни англатади. 

Маъноси: Вараъ инсондан гумонли ҳолатлардан сақланишни, яъни ҳар қандай шубҳали нарсадан ўзини четга олишини талаб қилади.

Мисол:
 Бир нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб гумон қилинганда, унинг ёнида бўлмаслик, ундан сақланиш вараъга мисол бўлади. 

@Rahimjon_Aliy
👍21😢13
Дедим:  –  Юр, кетайлик
бунда ҳеч ким йўқ...
Деди:– Бор бир Ёр...


Асқар Маҳкам

@Rahimjon_Aliy
🕊23😢13
Киши хоҳлаган нарсасини еявериши исрофдир.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

@Rahimjon_Aliy
😢39🕊11
Айтиладики, кўп ейишда бешта ёмонлик бор: Аллоҳдан қўрқувни қалбдан кетказади; тоат-ибодатни кишига оғирлаштиради; ҳикмат эшитса, ундан таъсирланмайди; агар у ҳикматли гапларни гапирса, унинг гапи одамлар қалбида ўрнашмайди; танасида касаллик уйғонади.

@Rahimjon_Aliy
😢33👍13
АСОНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Маймун ибн Маҳрон Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: “Таёқ кўтариб юриш мўминнинг белгиси бўлиб, пайғамбарларнинг суннатидир”.

Ҳасан Басрий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) дейдилар: «Таёқда олтита хислат бор: “Пайғамбарлар суннати, мўминлик белгиси, солиҳ киши учун зийнат, душманларга қарши қурол заифларга ёрдам, мунофиқларнинг ёмон кўришлари ҳамда тоатда зиёдалик”.

Айтадиларки, агар мўмин кишида таёқ бўлса, ундан шайтон қочади, мунофиқ, фосиқ кишилар эса, унга таъзимда қилади, намозда сутра тўсиқ бўлади, дармонсизланса, қувват бўлади, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларида айтганидек, бошқа кўпгина фойдалари ҳам бор. “Ана у қўлингдаги нимадир, эй Мусо?! (Мусо) деди:
“У асойим, унга таянурман ва у билан қўйларимга (барг) қоқиб берурман. Яна унда бошқа ишларим ҳам бор” (Тоҳо, 17-18).
Таёққа суянишда минг хил фойда бор дейилган
.

"Бўстон-ул орифин" китобидан

@Rahimjon_Aliy
👍16🕊14😢6🤗2
Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен тавбада камчиликка йўл қўювчи, орзулари узун, амалсиз охиратдан умид этувчи, обидлар сўзини айтиб, мунофиқлар амалини бажарувчи, берилганда қаноат этмайдиган, тўсилганида сабр қилмайдиган, яхшиликка буюриб, уни бажармайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзини тўхтатмайдиган, солиҳларни яхши кўриб, улар қаторида бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, улар қаторида бўлувчи, бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб қилиб, ўзи вафо этмайдиган кишилардан бўлмагин. Эй одам боласи, бирор янги кун йўқки, Ер ўша куни хитоб қилмаса. У сенга: «Эй одам боласи, устимда хурсанд юрасан-да, кейин қорнимда хафа бўласан. Устимда нафсинг тусаган нарсалар ейсан-да, қорнимда қуртлар сени ейди. Эй одам боласи, мен қўрқинч уйиман, мен сўроқ қилинадиган уйман. Мен танҳолик уйиман. Мен зулмат уйиман. Мен илон ва чаёнлар уйиман. Шундоқ экан, (устимда фақат ўйин-кулги қилавермасдан) обод қилиб, хароб қилиб қўймагин», деб айтади», дейди.

@Rahimjon_Aliy
😢31👍9🕊5🍓2
СЕВИШ...

Аллоҳни севиш… Аллоҳ севганни севиш… Аммо уни қандай севамиз? Яна ҳам тўғрироғи севгимизни қандай исботлаймиз?

«Сени жуда севаман, Яратган Эгам! Сизни жуда яхши кўраман, эй Аллоҳнинг расули!» деймизми? Бу даъво исбот талаб қилмайдими?

Аллоҳ ва Расул нурига парвона ошиқлар каби бўлишимиз керак эмасми? Бу ишқ насими эсмаган кўнгиллар хазонга айланмайдими?

Уни севиш…

Ота-она, бола-чақа, мол-дунё ва ҳатто ўзимиздан ҳам ортиқроқ даражада севиш. Бу севги билан иймоннинг чўққисига эришмоқ ва коинот сарварига уммат бўлмоқ…

Уни севиш…

У севилгач, Унинг барча яратиқлари ҳам севилади. У севганлар ҳам севилади. Ва бу севги амал дафтаримизга ибодат бўлиб ёзилади…

Уни севиш…

Унга кўнгил бериш… Унда Уни топиш, Уни билиш ва Унда Унинг зарраси бўлиш…

Менликдан воз кечиш… Иккилик йўлини тарк этиб, бирлашиш, бирлик йўлига равона бўлиш…

Ишқдан телба бўлиш…

Ёниб-қовжираш… Фақат У билангина мавжуд бўла олиш… У билан борлиқ моҳиятига етиш.

Уни билиш… Уни англаш билан ҳамма нарсани англаш…

Уни топиш… Уни топган ҳамон ҳамма нарса топилади.

Усиз ҳеч нарса бўлмайди. У билан бутун борлиқ мавжуд.


"Гулнинг гуллари" китобидан

@Rahimjon_Aliy
🕊24😢14👍8🍓2🤗2
Аллоҳим, бизларни машғуллиги Сен бўлган қалб билан ризқлантир!

@Rahimjon_Aliy
🕊42😢21👍1
Собит ал-Бунаний бир ҳикояни айтади: 

"Бир йигит бор эди. Балоғатга етганда онаси унга насиҳат қилиб: «Ўғлим, бир кун (ўлим куни) борки, уни ҳеч қачон унутма!» дер эди.  Аллоҳнинг амри келганда ва йигит ўлим ётоғида ётар экан, онаси уни бағрига босиб: «Ўғлим, мен сенга шу кунни эсга солар эдим ва ундан эҳтиёт бўлишингни айтган эдим», деди.  Ёш йигит эса онасига шундай деди:  «Онажон, менда меҳрибон Роббим бор. У бу яхшилигини бугундан кейин ҳам мендан аямаслиги ва мени кечиришига умид қиламан.»  У Роббисига нисбатан яхши гумонда бўлган ҳолда кетди ва бу яхшиликни кўрди."


@Rahimjon_Aliy
😢22👍5
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар: Бир обид бошқа бир обидга мактуб ёзиб, «Ҳолинг қандай?» деб сўрайди. Иккинчи обид жавобда:  «Менинг ҳолим билан қизиқадиган даражада сен яхши экансан,» деб ёзган экан.

@Rahimjon_Aliy
😢28🍓3
Ҳаловат...

@Rahimjon_Aliy
👍18🕊12😢8🍓5🤗1
Шаъбон ойида Маккага қадам қўйдим. Ҳажга қадар Оллоҳ менга у ерда истиқомат қилишни насиб этди ва тунлари менга дуо эшигини очиб қўйди. Каъбатиллоҳда, дуолар мустажоб бўладиган маконда туриб илтижолар қилдим. Кўнглимда тавбани маромига етказиш, нафсимни майда-чуйда нарсалардан йироқ қилиш азимати пайдо бўлиб қолганини ҳис этдим. Оллоҳдан қалбимни тўғри йўлга бошлашини, дунёда зоҳидлардан бўлишимга мадад беришини, Қуръони каримни тугал ёд олишни менга насиб қилишини сўрадим. Ватанга қайтаётганимда кўнглимда Қуръони каримни ёд олишга иштиёқ пайдо бўлганини сездим. Йўлда бир неча сурани осонликча ёд олиб қўйдим. Уйга келганимдан сўнг сал кун ўтмай уни бошидан охиригача хатм қилдим.

Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи

@Rahimjon_Aliy
😢40🕊11🤗6🍓5👍2
«… Қўлимга ал-Антокийнинг «Қалблар давоси» китоби тушиб қолди. Гўё йўқотган ва қидираётган нарсамни топиб олгандай бўлдим. У ҳам бўлса нафс риёзати эди. Мен нафсимни тарбият қилишга киришдим. Бу саъйю-ҳаракатимда Оллоҳ менга мададкор бўлди. У менга нафсимни шаҳвоний ҳирс-туйғудан тийишлик йўлини ўргатди. Натижада аста-секин қалбимни англай бошладим… Қалбимда уйда узлатда ўтириш ва саҳроларга чиқиб кетиш иштиёқи пайдо бўлди, юртимдаги харобат, хилват ва мозористонларни айландим. Бу ҳозиргача менинг кундалик одатим бўлиб қолган. Тўғри сўз одамлардан менга ёрдам қўлини чўзишларини илтимос қилиш хаёлимга келди. Аммо ундай қилмадим, кимсасиз жойларни тавоф қилишни давом эттирдим. Шундай кунларнинг бирида худди туш кўраётган кишидек пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрдим…»

Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи

@Rahimjon_Aliy
😢36🕊5🍓4