Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан кўра афзалроқ.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
🕊23👍22😢9
Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
🕊29😢16👍2
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.
Шамс Табризий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Шамс Табризий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
🕊15😢13🤗5🍓3
БИР ҚУВОНЧ ИЗЛАЙМАН
Маконим – қайғузор!..
Мен эса телбадек тентираб
Бир қувонч излайман.
Йўлларингга интиқман кўпдан,
Аммо келишингдан қўрқаман –
Чор атрофим тубсиз жарликдир.
Ёмғир ёғаётир. Улкан дарахтда
Мусича ўлтирар бетинч ва илҳақ...
Ёдлаб олгим келди уни шу тахтда.
Улуғбек Ҳамдам
@Rahimjon_Aliy
Маконим – қайғузор!..
Мен эса телбадек тентираб
Бир қувонч излайман.
Йўлларингга интиқман кўпдан,
Аммо келишингдан қўрқаман –
Чор атрофим тубсиз жарликдир.
Ёмғир ёғаётир. Улкан дарахтда
Мусича ўлтирар бетинч ва илҳақ...
Ёдлаб олгим келди уни шу тахтда.
Улуғбек Ҳамдам
@Rahimjon_Aliy
😢10👍7🍓4🕊3
Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ ушланг. Уларга уларни яхши кўришингизни билдириб қўйинг. Қилган хатоларини кечиринг. Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни ташлаб кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади. Қалбда эса уларнинг ёди ва соғинчигина қолади.
Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини тикиб қўйманг. Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ён беринг.
Ҳаёт жуда ҳам қисқадир. У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига арзимайди…
Эртага… биздан хотирагина қолади… Ўлим ҳеч кимдан рухсат сўраб келмайди…
Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини кечириб юборинг…
Шайх Али Тантовий (1909-1999) роҳимаҳуллоҳ

😢21🕊9🍓4👍3
Бир донишманддан: "Нега гапиришдан кўра эшитишни яхши кўрасиз?" деб сўрашганида, у: "Чунки менга иккита қулоқ ва битта тил ато қилинган", деб жавоб қайтарган экан.
@Rahimjon_Aliy
@Rahimjon_Aliy
😢25👍21🕊8
Аллоҳим! Ҳатто хаёлимга ҳам гуноҳ келмасин. Менга покиза фикр ва тоза кўнгил ато эт!
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
🕊36😢24👍8🍓5🤗1
Билки, қалб ҳозирлигининг сабаби ҳимматдир, чунки қалбинг ҳимматингга тобеъдир. Шундай экан, қалбингни фақат муҳим нарсаларга ҳозирлагин.
Абу Ҳомид Ғаззолий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Абу Ҳомид Ғаззолий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
🕊19😢16👍6🍓2🤗2
Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувонийдан сўрадилар: “Бу икки жаҳон саъодати, Аллоҳнинг розилиги, буюк даражага қай хизматларингиз сабабидан сизга муяссар бўлди?”
Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари айтдилар: “Аллоҳ розилиги йўлида хизмат қилдик. Доим мўмин-мусулмонларнинг ғамини едик. Аллоҳ таолонинг бандалари, етим-мискин кабиларга боримизни бердик ва ўзимизни кўрмадик, яъни худбинлик қилмадик".

😢23🕊12👍4🍓4
Худони ошиғи қулларни кўнглида алам бўлмас,
Жамолуллоҳдин ўзга аларда ҳеч ғам бўлмас.
Хожамназар Ҳувайдо ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Жамолуллоҳдин ўзга аларда ҳеч ғам бўлмас.
Хожамназар Ҳувайдо ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
😢27👍20🕊4🤗2🍓1
#Тасаввуфий_истилоҳлар
АҲРОРЛАР КИМЛАР?
Аҳрор (араб. - «ҳур» сўзининг кўплиги) - исломда «ҳур»,«озод» маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига «ҳур» унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - «ҳуррияти омма». Бу хусусият ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Иккинчиси - ортиқча орзу-ҳаваслардан воз кечиш. Бу - «ҳуррияти хосса» аталиб, у тасаввуф аҳлининг кўпчилигида топилиши мумкин. Учинчиси - барча дунёвий тақлид, анъана ва машғулликлардан дилни пок тутиш. Бу - «ҳуррияту хоссатил-хосса» деб аталиб, у тасаввуф аҳлининг айримларигагина насиб этади. Хожа Убайдуллоҳ Тошкандий мана шу уч хил қулликдан озод бўлган зот учун Хожа Аҳрор лақабини олган, деган фикр ҳам бор.

👍20🕊14😢4
Вараъ — гумонли ва оқибати ноаниқ бўлган нарсалардан ўзини тийиш, нафсни сақлашдир. Бу арабча сўз бўлиб, "бир нарсадан ўзини тийиш", "тортиниш" ва "хижолат бўлиш" каби маъноларни англатади.
Маъноси: Вараъ инсондан гумонли ҳолатлардан сақланишни, яъни ҳар қандай шубҳали нарсадан ўзини четга олишини талаб қилади.
Мисол: Бир нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб гумон қилинганда, унинг ёнида бўлмаслик, ундан сақланиш вараъга мисол бўлади.

👍21😢13
Айтиладики, кўп ейишда бешта ёмонлик бор: Аллоҳдан қўрқувни қалбдан кетказади; тоат-ибодатни кишига оғирлаштиради; ҳикмат эшитса, ундан таъсирланмайди; агар у ҳикматли гапларни гапирса, унинг гапи одамлар қалбида ўрнашмайди; танасида касаллик уйғонади.
@Rahimjon_Aliy
@Rahimjon_Aliy
😢33👍13
АСОНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
Маймун ибн Маҳрон Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: “Таёқ кўтариб юриш мўминнинг белгиси бўлиб, пайғамбарларнинг суннатидир”.
Ҳасан Басрий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) дейдилар: «Таёқда олтита хислат бор: “Пайғамбарлар суннати, мўминлик белгиси, солиҳ киши учун зийнат, душманларга қарши қурол заифларга ёрдам, мунофиқларнинг ёмон кўришлари ҳамда тоатда зиёдалик”.
Айтадиларки, агар мўмин кишида таёқ бўлса, ундан шайтон қочади, мунофиқ, фосиқ кишилар эса, унга таъзимда қилади, намозда сутра тўсиқ бўлади, дармонсизланса, қувват бўлади, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларида айтганидек, бошқа кўпгина фойдалари ҳам бор. “Ана у қўлингдаги нимадир, эй Мусо?! (Мусо) деди: “У асойим, унга таянурман ва у билан қўйларимга (барг) қоқиб берурман. Яна унда бошқа ишларим ҳам бор” (Тоҳо, 17-18).
Таёққа суянишда минг хил фойда бор дейилган.
"Бўстон-ул орифин" китобидан

👍16🕊14😢6🤗2
Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи, сен тавбада камчиликка йўл қўювчи, орзулари узун, амалсиз охиратдан умид этувчи, обидлар сўзини айтиб, мунофиқлар амалини бажарувчи, берилганда қаноат этмайдиган, тўсилганида сабр қилмайдиган, яхшиликка буюриб, уни бажармайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзини тўхтатмайдиган, солиҳларни яхши кўриб, улар қаторида бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, улар қаторида бўлувчи, бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб қилиб, ўзи вафо этмайдиган кишилардан бўлмагин. Эй одам боласи, бирор янги кун йўқки, Ер ўша куни хитоб қилмаса. У сенга: «Эй одам боласи, устимда хурсанд юрасан-да, кейин қорнимда хафа бўласан. Устимда нафсинг тусаган нарсалар ейсан-да, қорнимда қуртлар сени ейди. Эй одам боласи, мен қўрқинч уйиман, мен сўроқ қилинадиган уйман. Мен танҳолик уйиман. Мен зулмат уйиман. Мен илон ва чаёнлар уйиман. Шундоқ экан, (устимда фақат ўйин-кулги қилавермасдан) обод қилиб, хароб қилиб қўймагин», деб айтади», дейди.
@Rahimjon_Aliy
@Rahimjon_Aliy
😢31👍9🕊5🍓2