ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР
Иброҳим ибн Ашъас айтади: Фузайлдек Аллоҳ унинг қалбида энг улуғ бўлган бирор кимсани билмайман. Қачон Аллоҳни зикр қилса, ё унинг ҳузурида Аллоҳ зикр қилинса ёки Қуръон тиловатини тингласа, унда хавф ва қайғу билинарди ва кўзларидан ёш оқар эди. У шу даражада йиғлар эдики, ҳатто атрофидагиларнинг унга раҳми келар эди. У доим қайғуда ва ўта ўйчан эди.
Мен бирор кимсани илми, амали, бирор нарса олиши, ё бериши, ман қилиши, сарфлаши, ғазаби, муҳаббати ва бошқа барча хислатларида Фузайлдек Аллоҳни талаб қилган кишини билмайман. Агар биз у билан бирор жанозага борсак у то қабристонга етиб боргунча худди дўстлари билан охиратга видолшаётгандек ваъз-насиҳат қилиб йиғлар эди. Қабристон орасида ўтириб йиғлар сўнгра туриб худди охиратдан қайтиб келгандек ундан хабар берар эди.
@Rahimjon_Aliy

😢19🕊3
ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР
Робиъатул Адавия доим муножотида дер эдики:
“Илоҳи! Агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла! Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил!.. Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиб айла!..”
* * *
«Илоҳи! Дунёда менга неки берар бўлсанг, душманларга ҳам бер! Охиратда менга не берар бўлсанг, дўстларга ҳам бергил!».
* * *
«Ё Худовандо, Подшоҳо, Парвардигоро! Менинг ишим ва орзуйим дунё саройида Сенинг зикрингдир, охиратда лиқоингдир (яъни, Жамолингни кўришдир)! Мен заиф ҳолимни арз этдим. Бошқа не истасанг, Сен қил!..»
* * *
Нақлдирки, вафотидан кейин Робиъани тушда кўрдилар. «Мункар ва Накир сўроғидаги ҳолингни сўзла», – дедилар. Жавоб берди; «Ул икки жавонмард фаришта келиб: «Роббинг ким?» – деганларида, дедимки: «Орқага қайтингизлар, Ҳақ таъолога айтингларки: «Минглаб халқ орасидан сен бир қари қизни унутмабсан. Бутун жаҳонда Сендан бошқа ҳеч кими бўлмаган бир банда бўла туриб, мен Сени унутармидим!..»

😢34🕊5🤗1
Ухлашга ётаётганингда Оллоҳни ёд эт. Уйғонишинг билан Оллоҳни ёд эт. Йўлда юраётганингда Оллоҳни ёд этиб юр. Уни ўйлашдан тўхтама. У – Мутлоқ Нажоткор. У – Мутлоқ Ижобаткор. У – Мутлоқ Мададкор. У – муаммоларни Мутлоқ Ҳал Этувчидир. У ҳамиша сени эшитади. У ҳамиша сенинг ўй-фикрларингдан хабардор. Оллоҳ Ўзини ёд этувчиларни ва Ўзига илтижо қилувчиларни севади.
Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
👍17🕊12😢10
Тоғларга буғдойлар сепинг. Мусулмонлар ўлкасида қушлар оч дейишмасин.
Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
😢20👍13🕊5
***
Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.
Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истеъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди.

😢28🕊20👍2
Мен Аллоҳдан сўрайман. Ато этса, буюклигидан, бермаса имтиҳонимдир...
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
🕊26😢18🍓3🤗2👍1
ЁҒОЧ ТАСБЕҲ АЙТЯПТИ
Бир киши бир ҳовлини ижарага олди. Уй эски экан, шифтнинг ёғочи ғичирлайверар экан. Уй эгаси келгач, ижарачи унга: “Мана бу шифтни тузатиб беринг, ёғочи ғичирлаяпти”, деди. Уй эгаси: “Бунинг ёмон жойи йўқ, у тасбеҳ айтяпти”, деди. Шунда ижарадаги одам: “Тасбеҳ айтсаку майли, лекин кўнгли юмшаб, сажда қилиб юбормасин деяпман, холос”, деди. ☺️
“Солиҳлар гулшани” китобидан

🤗32👍14🍓5😢1
ТЎХТА НАФСИМ, ТЎХТА!
Бир киши туясини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. Лекин жуда катта нарх сўрагани боис, харидорлар: "Вой-бў, қиммат-ку!” – дея қайтиб кета бошлашди. Шунда сотувчи:
– Бу оддий туя эмас, "уҳ”, десангиз юради, "уҳ-уҳ”, десангиз чопади, "омин”, деганингизда тўхтайди, – деди.
Бир зумда туянинг атрофини қизиқувчилар ўраб олди. Улардан бири: "Аввал синаб кўрайлик, айтганингиз рост бўлса, мен сотиб оламан”, дея туяга минди ва "уҳ”, дейиши билан туя юриб кетди, "уҳ-уҳ”, деганида чопишни бошлади. Одамларнинг ҳайрат билан кузатаётганларини кўриб ҳаяжонда қолган одам туяни тўхтатадиган сўзни унутиб қўйди. Туя эса бу вақтда чопа-чопа жарлик ёқасига келиб қолганди. Бир қадам ташласа, бас, жарликка учиб тушишлари муқаррар бўлиб турган пайтда, одамнинг эсига тушиб "омин”, деб бақириб юборди. Туя тўхтади. Шу аснода ҳалокатдан омон қолгани севинчи билан яна "уҳ-ҳ-ҳ” деб юборди. Туя ҳаракатга тушди-ю, иккови ҳам жарликка қулади...
Ҳикоядаги туя сингари, нафс ҳам қанча инсонларга "уҳ” дегизиб, ўз йўлида давом этаверади. Банданинг: "Уҳ, ниҳоят нафсимнинг туғёнларидан қутулдим”, дейиши эса ўзини маънавий жарлик томон отиш билан баробардир.

😢20👍9🕊2
Дунё ўзи нима?
- Ғамхона...
Кимдир мол истар, кимдир гўзал ёр, яна кимдир уй-жой...
Аллоҳ Жалла ва Аъло имтиҳон қилади, қолгани эса бир баҳона...
Қул деганинг сабрли бўлсинки, камолотга эришсин...
"Яхши эмас" демоқликка қандай ҳаддимиз бўлсин.
Ҳар қандай ҳолатимизга Аллоҳга шукрлар бўлсин!
Ҳазрати Шамс Табризий қуддиса сирруҳу

🕊21😢14👍6🍓4🤗3
Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур. Улар, у жойларда мангу қолар эканлар, (бошқа бирон жойга) кўчишни истамаслар.
Каҳф сураси, 107-108 оятлар
@Rahimjon_Aliy
Каҳф сураси, 107-108 оятлар
@Rahimjon_Aliy
🕊20👍11😢9🍓5
Сабр ва чидамда ноғора каби бўлмоқ лозимки у қанчалик шапалоқ емасин, бироқ у ўз одатига хилоф овоз чиқармайди.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢22👍11🕊6
Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди.
Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

😢30🕊14👍11
Forwarded from Rahimjon Ali
МУБОРАК РАШҲАЛАР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча мақтовлар бутун оламлар Парвардигори Аллоҳгадир! Беҳисоб дуруду саловатлар сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгадир! У зотга эргашган барча азиз зотларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!
Барчамизга маълумки, дунёнинг тариқат аҳллари ҳисобланмиш аксар кишилар — Нақшбандия тариқатида истиқоматдадирлар. Сабаби бу тариқат Қуръон ва Суннатга энг яқин бўлган хос қулларнинг йўлидир. Аллоҳ таоло бу буюк тариқатни заминимиздан етишиб чиққан буюк муршиди комиллар қўли билан барпо қилди. У зотларнинг сирларини Аллоҳ муқаддас қилсин!
Нақшбандия тариқати ҳақида кўп ва хўп гапирмоқ мумкин. Зеро, суннатни маҳкам тутган бу улуғ йўл, асрлар давомида Ислом умматининг руҳий тарбиясида хизмати беқиёсдир. Бу йўлнинг ўзига яраша йўл-йўриқлари, вазифалари, одоб ва ахлоқлари, тамойиллари борки, буни муршид зотлар белгилаб, ўз муридларига таълим билан қолдириб кетганлар.
Ана шундай асослар ҳисобланмиш муборак "рашҳалар" неча юз йилларким, мазкур тариқат йўлчиларини тақвода тутиб келади. "Рашҳалар" бу "томчилар"дир. Эҳтимол Тариқат денгизининг томчилари, эҳтимол тақво томчилари, эҳтимол камолот томчиларидир. Зеро тома-тома кўл бўлганидек, бу асосларга доимий амал қилган соликни буюк хулққа, мустаҳкам тақвога, Олий Муҳаббатга етаклаб чиқади. Зеро, ушбу томчилар буюк иршод устозларининг Илоҳий денгизидан томган томчилардир.

🕊9👍6😢2
Forwarded from Rahimjon Ali
Нақшбандия тариқатидаги рашҳаларнинг асоси Аллоҳ таоло билан мустаҳкам алоқа ўрнатишдир. Аллоҳга етаклашдир, Аллоҳга етиштирмоқдир. Ушбу рашҳаларнинг барчаси 11 дона бўлиб, асарларда қайд этилишича 4 таси Юсуф Ҳамадоний (1048 -1140) ҳазратларига, 4 таси Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103 - 1179) ҳазратларига, 3 таси эса Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд (1318 - 1389) ҳазратларига нисбат берилади.
Улар қуйидагилардир:
1. Ҳуш дар дам
2. Назар бар қадам
3. Сафар дар ватан
4. Хилват дар аржуман
5. Ёд карт
6. Боз гашт
7. Нигоҳ дошт
8. Ёд дошт
9. Вуқуфи замоний
10. Вуқуфи ададий
11. Вуқуфи қалбий
Ушбу тамойиллар ўз соҳиблари томонидан тўлдирилиб, солик учун кифоя қилгулик мукаммал асос ҳисобланади.
Шуни таъкидлаб ўтишни лозим топардикки, тариқатга у азиз зотлардан сўнг ҳеч қандай янгилик киритилмайди, ўзгартирилмайди, замонга мослаб қайсидир жиҳатлари олиб ташланмайди, бор-борича, қандай бўлса шундай етиб келади. Зеро, ушбу муборак йўлнинг асоси ўзгармас қонуният — Қуръон ва Суннатдир!
Агар тасаввуф ҳақида ҳақиқий билимни, маълумотни олмоқчи бўлсангиз, мумтоз китобларга, аввалги зотлар ёзиб қолдирган асарларга мурожаат қилиш шартдир. Шундагина биз тасаввуф ва тариқатнинг ҳақиқатидан, илдизидан бохабар бўламиз.
Солик ушбу рашҳалар билан, гўё қақраб қолган қалбига оби ҳаёт томчиларини қуяди. Ибодат ва зикрларида, устозлари берган вазифаларда олға силжийди. У вазифаларни бажаришига енгиллик барпо қилади.
Аслида рашҳалар ҳам Қуръон ва Суннатга кўрадир. Диннинг моҳиятига асослангандир. Рашҳаларнинг ҳар бири ҳақида биз кейинги мақолаларимизда кенг ва атрофлича ўрганиб чиқамиз. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Раҳимжон Али

🕊19👍16😢2🍓2
Менга айбларимни кўрсатувчи кимсага Аллоҳ хайр берсин!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
@Rahimjon_Aliy
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
@Rahimjon_Aliy
😢26🕊5
БАЛКИ КУНЛАР ЎТИБ…
Балки кунлар ўтиб изма-из,
Бир кун келиб қоларман ёлғиз.
Балки йиллар ўтару бир дам
Ўлганимни англарман мен ҳам.
Балки ҳали совимай қоним
Унитилар юртимда номим.
Фақат кунлар ўтса-да бесас,
Уят билан яшамасам бас.
Фақат йиллар ўтса-да тушдай,
Буқаламун ҳолига тушмай.
Фақат юз йил ўтсаям, келиб
Тупурмасин қабримга элим.
Евгений Евтушенко,
Хуршид Даврон таржимаси
@Rahimjon_Aliy
Балки кунлар ўтиб изма-из,
Бир кун келиб қоларман ёлғиз.
Балки йиллар ўтару бир дам
Ўлганимни англарман мен ҳам.
Балки ҳали совимай қоним
Унитилар юртимда номим.
Фақат кунлар ўтса-да бесас,
Уят билан яшамасам бас.
Фақат йиллар ўтса-да тушдай,
Буқаламун ҳолига тушмай.
Фақат юз йил ўтсаям, келиб
Тупурмасин қабримга элим.
Евгений Евтушенко,
Хуршид Даврон таржимаси
@Rahimjon_Aliy
😢16🕊4👍2
Қачонки, Аллоҳ билан бирга эканман, ҳар бир нарса ибодатдир!
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
🕊24🤗13👍6😢1
Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан.
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
🕊21👍14😢2
Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан кўра афзалроқ.
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
🕊23👍22😢9