Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатиш.
Имом Ғаззолий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Имом Ғаззолий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
👍29🕊14🤗5😢4🍓3
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар, биласизлар каналимизда умуман реклама хизмати йўқ, лекин бугун бир гуруҳни холис тавсия этмоқчиман.
Маълумки, бизнинг диёр мусулмонларининг устозлари форслар бўлади. Бунга яққол мисол Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳидирлар. Форслар орқали биз динни ўргандик. Шунинг учун ҳам аждодларимиз араб ва форс тилларида китоблар ёзишган, форс тилидаги китобларни шарҳлашган, нодир асарлар форс тилида ёзилган.
Шунингдек, Ислом динининг моҳияти бўлмиш тасаввуф адабиёти ҳам форс тилида кўп ва хўпдир. Ҳатто дунёни ҳалигача ўзига ром этиб келаётган Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳининг Маснавийи Шарифлари ҳам форс тилида ёзилган.
Қуйидаги ҳавола орқали дўстим, биродарим ва устозим фаолият юритаётган гуруҳга аъзо бўлсангизлар бўлади. Кимлар учундир фойдаси тегса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Аллоҳ барчамизни яхшиликларда жамласин!
https://t.me/Forstili_Mominzoda

Telegram
Fors tilini o'rganamiz
1. Fors tili o'rgatamiz!
2. Fors tili sertifikatlari va Eron grantlari
3. San'at, turizm va adabiyot fors tilida
Donat:
https://tirikchilik.uz/shohrozmominzoda
Sahifalarimiz: 👇👇👇
https://t.me/addlist/EyJBuJs6OXIxZTJi
Admin: @SAFAROV_JASUR

🕊7👍6🍓1
Мутақаддим ўтган, ислом динига хизмат қилган уламоларнинг 99% фоизи тасаввуф аҳлидан эди.
Муҳаддисул Ҳаромайн Муҳаммад Алавий Ал Ҳусайний
@Rahimjon_Aliy
Муҳаддисул Ҳаромайн Муҳаммад Алавий Ал Ҳусайний
@Rahimjon_Aliy
🕊14👍8😢6🍓2
Мен яқийн илм билан билдимки, Аллоҳнинг хос йўлига юргувчилар сўфийлардир. Уларнинг сийратлари энг гўзал сийратдир, уларнинг йўллари энг тўғри йўлдир, уларнинг ахлоқлари энг соф ахлоқдир.
Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ
@Rahimjon_Aliy
👍25🕊12😢7🍓1
Audio
✍ Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи
📋 "Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Аллоҳнинг саккиз сифати ҳақида (5-қисм)
🎙| Раҳимжон Али шарҳи
Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy

🕊7🍓3🤗2👍1😢1
Ҳақиқий дўстлар қўл билан кўз кабидирлар. Қўл оғриганда кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида, қўл уни артади.
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
🕊16👍8😢8🍓1
Бахтдан сўралди:
- Сен қаерда яшайсан?
У айтди:
- Аллоҳнинг ҳар қандай ҳукмларига рози бўлган қалбда!
@Rahimjon_Aliy
- Сен қаерда яшайсан?
У айтди:
- Аллоҳнинг ҳар қандай ҳукмларига рози бўлган қалбда!
@Rahimjon_Aliy
🕊26😢9👍7🍓2
Болалигида кўзи кўрмай қолган эди. Онаси ҳар тунда Аллоҳ унга кўз нурини қайтаришини сўраб дуо қиларди. Бир куни тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўрадилар. У зот онага: “Нола илтижоларингдан ҳатто самодаги фаришталарни ҳам безовта қилдинг. Тургин, Аллоҳ ижобат этди, фарзандингга кўзини қайтарди”, – дейдилар. Уйғониб қарасалар, боланинг кўзи кўраётган экан. Бундан сўнг она уни илм йўлига бутунлай бахшида қилибди. Куни келиб эса ўша бола - Имом Бухорий бўлиб етишибди.
@Rahimjon_Aliy
@Rahimjon_Aliy
😢30👍11🕊9🤗4🍓3
Ибн Авн айтадилар: “Бир киши Муҳаммад ибн Сириннинг олдига кирди. У онасининг ҳузурида эди. Кириб: “Муҳаммадга нима бўлди? Бирор нарсадан (касалликдан) шикоят қиляптими?” деб сўради. Кишилар унга: “Йўқ, Муҳаммад онасининг ҳузурида шундай аҳволда туради” деб жавоб беришди”.
Ҳишом ибн Ҳассон айтадилар: “Менга Ҳафса бинт Сирин шундай деди: “Муҳаммад ибн Сириннинг онаси ҳижозлик эди. У рангни ёқтирарди. Агар Муҳаммад онасига кийим сотиб олмоқчи бўлса, энг рангдорини сотиб оларди. Агар ийд бўлса, онасининг кийимини бўятиб берарди. Онасига овозини кўтариб гапирганини бирор марта кўрмаганман. Агар онасига гапирса, тинглаётган кишидек (бошини қуйи солиб) гапирарди”.

👍20😢20🍓3🕊2
ҲАБИБ АЛ АЪЖАМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Ҳабиб Аъжамий Шарқ тасаввуфининг буюк намояндаларидандир. Унинг риёзату мужоҳадаси бениҳоя, сидқ ва каромат соҳиби, сирлар маҳрами, қуббаи ибрат валийси бўлган. Басрада сарватманд оилада туғилган. Отасидан катта бойлик мерос қолгани учун ана шу маблағни одамларга қарзга бериб, фойда эвазига судхўрлик билан кун кечирган.
Унинг Ҳақ йўлига кириши ва тавбасига сабаб шуки, бир қарздорнинг уйига қарз ундиргани бориб, пул топиб бера олмагани учун ундан оёқ ҳаққи эвазига бир парча этни зўрлаб ундирган. Уйга келгач, хотинига этни бериб, овқат тайёрлашини буюрган. Хотин этни пиширган. Шу пайт тиланчи Ҳабибнинг эшигини тақиллатиб, «Аллоҳ йўлига бирор нарса бер» деб сўрайди. Ҳабиб уни ҳайдаб юборади. Тиланчи ноумид ва маҳрум бўлиб қайтади. Ҳабибнинг хотини овқат сузмоқчи бўлиб, қозонни очади. Қозон қип-қизил қонга тўлганини кўриб, фарёд қилади ва эрини чақиради.
Ҳабиб дейди:
- Тиланчини ноумид қилганимиз учун мана шу балога йўликдик.
Ҳабибнинг кўнглига ўт тушиб, қилган ишидан пушаймон бўлади. Эртасига барча қарзларидан кечади. Фрот дарёси қирғоғига келиб, ўзига ибодатгоҳ қуради. Шу ерда ўтириб, тоат билан машғул бўлади. Кечалари тонг отгунча ухламай ибодат қилади. Қуръонни дуруст ўқий олмаса ҳам, шарҳлашда бениҳоя гўзал фаросат соҳиби эди.
Басрада қаҳатчилик бўлган пайтда фақирларнинг қорнини тўйдирди. Унинг бир ҳамёни бўлиб, қачон қўл суқса, олтин танга чиқар эди. Бу азим каромат эди.

😢24👍8🍓1
Audio
✍ Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи
📋 "Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи.
Яна эътиқод қилишимиз лозим бўлган нарсалар ҳақида (6-қисм)
🎙| Раҳимжон Али шарҳи
Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy
📋 "Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи.
Яна эътиқод қилишимиз лозим бўлган нарсалар ҳақида (6-қисм)
🎙| Раҳимжон Али шарҳи
Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy
🕊4🤗4😢2🍓2👍1
Эй кўз ёши! Кўзларим эшигидан чиқиб кетдингми, энди Севгилим эшигига бор, Унинг остонасига бошингни қўй...
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢31🕊6🍓2
Эй Ёр! Азон каби чорла мени, чунки намоз каби соғиндим сени!
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу
@Rahimjon_Aliy
😢28🕊6🍓4👍2🤗1
ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР
Иброҳим ибн Ашъас айтади: Фузайлдек Аллоҳ унинг қалбида энг улуғ бўлган бирор кимсани билмайман. Қачон Аллоҳни зикр қилса, ё унинг ҳузурида Аллоҳ зикр қилинса ёки Қуръон тиловатини тингласа, унда хавф ва қайғу билинарди ва кўзларидан ёш оқар эди. У шу даражада йиғлар эдики, ҳатто атрофидагиларнинг унга раҳми келар эди. У доим қайғуда ва ўта ўйчан эди.
Мен бирор кимсани илми, амали, бирор нарса олиши, ё бериши, ман қилиши, сарфлаши, ғазаби, муҳаббати ва бошқа барча хислатларида Фузайлдек Аллоҳни талаб қилган кишини билмайман. Агар биз у билан бирор жанозага борсак у то қабристонга етиб боргунча худди дўстлари билан охиратга видолшаётгандек ваъз-насиҳат қилиб йиғлар эди. Қабристон орасида ўтириб йиғлар сўнгра туриб худди охиратдан қайтиб келгандек ундан хабар берар эди.

😢19🕊3
ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР
Робиъатул Адавия доим муножотида дер эдики:
“Илоҳи! Агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла! Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил!.. Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиб айла!..”
* * *
«Илоҳи! Дунёда менга неки берар бўлсанг, душманларга ҳам бер! Охиратда менга не берар бўлсанг, дўстларга ҳам бергил!».
* * *
«Ё Худовандо, Подшоҳо, Парвардигоро! Менинг ишим ва орзуйим дунё саройида Сенинг зикрингдир, охиратда лиқоингдир (яъни, Жамолингни кўришдир)! Мен заиф ҳолимни арз этдим. Бошқа не истасанг, Сен қил!..»
* * *
Нақлдирки, вафотидан кейин Робиъани тушда кўрдилар. «Мункар ва Накир сўроғидаги ҳолингни сўзла», – дедилар. Жавоб берди; «Ул икки жавонмард фаришта келиб: «Роббинг ким?» – деганларида, дедимки: «Орқага қайтингизлар, Ҳақ таъолога айтингларки: «Минглаб халқ орасидан сен бир қари қизни унутмабсан. Бутун жаҳонда Сендан бошқа ҳеч кими бўлмаган бир банда бўла туриб, мен Сени унутармидим!..»

😢34🕊5🤗1
Ухлашга ётаётганингда Оллоҳни ёд эт. Уйғонишинг билан Оллоҳни ёд эт. Йўлда юраётганингда Оллоҳни ёд этиб юр. Уни ўйлашдан тўхтама. У – Мутлоқ Нажоткор. У – Мутлоқ Ижобаткор. У – Мутлоқ Мададкор. У – муаммоларни Мутлоқ Ҳал Этувчидир. У ҳамиша сени эшитади. У ҳамиша сенинг ўй-фикрларингдан хабардор. Оллоҳ Ўзини ёд этувчиларни ва Ўзига илтижо қилувчиларни севади.
Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
👍17🕊12😢10
Тоғларга буғдойлар сепинг. Мусулмонлар ўлкасида қушлар оч дейишмасин.
Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи
@Rahimjon_Aliy
😢20👍13🕊5
***
Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.
Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истеъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди.

😢28🕊20👍2
Мен Аллоҳдан сўрайман. Ато этса, буюклигидан, бермаса имтиҳонимдир...
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
Шамс Табризий ҳазратлари
@Rahimjon_Aliy
🕊26😢18🍓3🤗2👍1
ЁҒОЧ ТАСБЕҲ АЙТЯПТИ
Бир киши бир ҳовлини ижарага олди. Уй эски экан, шифтнинг ёғочи ғичирлайверар экан. Уй эгаси келгач, ижарачи унга: “Мана бу шифтни тузатиб беринг, ёғочи ғичирлаяпти”, деди. Уй эгаси: “Бунинг ёмон жойи йўқ, у тасбеҳ айтяпти”, деди. Шунда ижарадаги одам: “Тасбеҳ айтсаку майли, лекин кўнгли юмшаб, сажда қилиб юбормасин деяпман, холос”, деди. ☺️
“Солиҳлар гулшани” китобидан

🤗32👍14🍓5😢1
ТЎХТА НАФСИМ, ТЎХТА!
Бир киши туясини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. Лекин жуда катта нарх сўрагани боис, харидорлар: "Вой-бў, қиммат-ку!” – дея қайтиб кета бошлашди. Шунда сотувчи:
– Бу оддий туя эмас, "уҳ”, десангиз юради, "уҳ-уҳ”, десангиз чопади, "омин”, деганингизда тўхтайди, – деди.
Бир зумда туянинг атрофини қизиқувчилар ўраб олди. Улардан бири: "Аввал синаб кўрайлик, айтганингиз рост бўлса, мен сотиб оламан”, дея туяга минди ва "уҳ”, дейиши билан туя юриб кетди, "уҳ-уҳ”, деганида чопишни бошлади. Одамларнинг ҳайрат билан кузатаётганларини кўриб ҳаяжонда қолган одам туяни тўхтатадиган сўзни унутиб қўйди. Туя эса бу вақтда чопа-чопа жарлик ёқасига келиб қолганди. Бир қадам ташласа, бас, жарликка учиб тушишлари муқаррар бўлиб турган пайтда, одамнинг эсига тушиб "омин”, деб бақириб юборди. Туя тўхтади. Шу аснода ҳалокатдан омон қолгани севинчи билан яна "уҳ-ҳ-ҳ” деб юборди. Туя ҳаракатга тушди-ю, иккови ҳам жарликка қулади...
Ҳикоядаги туя сингари, нафс ҳам қанча инсонларга "уҳ” дегизиб, ўз йўлида давом этаверади. Банданинг: "Уҳ, ниҳоят нафсимнинг туғёнларидан қутулдим”, дейиши эса ўзини маънавий жарлик томон отиш билан баробардир.

😢20👍9🕊2