Вилоят ҳокими ўринбосари Деҳқонобод туманида сайёр қабул ўтказди
Вилоят ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова Деҳқонобод туманининг “Аэродром” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Ушбу қабул туманда яшовчи хотин-қизлар учун долзарб масалаларни кўриб чиқиш ва уларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида асосан, оилавий муаммолар, ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш, бандлик, таълим ва соғлиқни сақлаш каби масалалар кўтарилди. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Сайёр қабулда 17 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, масъул ташкилот ходимларига мурожаатлар ечими юзасидан топшириқлар берилди.
Қабул якунида маҳалла фуқаролари ва қабулда йиғилганлар иштирокида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак - ватанмиз!” шиори остида шукроналик тадбири ўтказилди.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Даштободликлар томорқа ер майдонидан юқори даромад олишмоқда
Сўнгги йилларда Ғузор туманида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозорларда нарх-навони барқарорликни ушлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни вақтда туманнинг “Даштобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар ўз томорқасида помидор, булғор қалампири ҳосилларидан юқори даромад олишмоқда.
Маҳалла аҳолиси етиштирган маҳсулотларини бир жойнинг ўзидан сотиш учун туман ҳокимлиги ва бошқа мутасаддилар томонидан савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Таҳлилларга кўра, “Даштобод” маҳалласи аҳолиси пишиқчилик вақтида бир кунда 500 тонна помидорларни 1 млрд. сўмга қўшни вилоятларга сотиб юқори даромад топишади.