Qur'on qalb shifosi
20.6K subscribers
2.82K photos
4.31K videos
62 files
9.21K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
#Ҳадис_шарҳи

Касал бўлиб қолган пайтда
ўқиладиган зикрлар

لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ

Ўқилиши: Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ла илаҳа иллаллоҳу ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У яккадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У яккадир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Барча мулк Унга хос. Барча мақтов ҳам Унга хос. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва Аллоҳнинг ёрдамисиз ҳеч қандай куч ҳам, қувват ҳам йўқ.

Шарҳ: Мазкур зикрнинг матни қуйида келадиган ҳадиси шарифдан олинган. Демак, касал одам ушбу зикрни ўқиб, сўнг оламдан ўтса, Аллоҳ таоло унга дўзах ўтини тотитмагайдир, уни дўзах емагайдир. Чунки бу хабар қуйидаги ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад алаҳиссалом томонидан айтилган.

📚"Мўминнинг зикр китоби" китобидан
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw