Qur'on qalb shifosi
20.1K subscribers
2.83K photos
4.36K videos
62 files
9.24K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
Шу Укамизга Аллоҳ учун қўлимиздан келганча ёрдам берайли жигарлари касал экан

Яхшилик қилинг Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўрур

#Оят

Садақа балоларни даф қилади

#Хадис

карта рақами ⬇️

4276-0500-2030-6282

Сбербанк

ХАБИБИЛА МАХАМАДЖАНОВИЧ Б.

Тел: +7 988 597-96-92

акасини номери
#мулоҳаза

Бир кунда атиги 5 вақт намоз учун 25 дақиқа сарфлашингиз, бир кунингизнинг 2% ни ташкил қилади.

Хўш ўзингизни қандай баҳона билан оқлайсиз?!

Бир суткада 24 соат бор. Телефон титиш, телевизор кўриш, сайр қилиш, дам олиш ва ҳакозолар учун дақиқалар тугул, соатларни аямаймиз... Бироқ 25 дақиқани руҳимиз ҳаловати, дунё-охиратимиз ободлиги учун сарфлашга қизғонамиз...

"Намозни қоим қилинг ва Аллохга тақво килинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир."

(Анъом сураси 72- #оят )

Улашинг 📲👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​​​Ота-Онани рози қилишга 7 қадам

#Бугуннинг_фойдаси

1⃣-☝️ Ишларингизда улар билан маслаҳатлашинг.

2⃣-☝️ Уларнинг сизга ёқмайдиган ҳаракатларига сабр қилинг.

3⃣-☝️ Улардан сўранг. Ширин, юмшоқ сўзлар билан муомила қилинг.

4⃣-☝️ Эҳтиёжларини қондиринг.

5⃣-☝️ Уларни табассум қилишларига, кулдиришга, хурсанд қилиишга ҳаракат қилинг.

6⃣-☝️ Уларга яқин бўлган инсонларга ғамхўрлик кўрсатинг.

7⃣-☝️ Ташқарига чиққанларида бирга чиқинг, ҳамроҳ бўлинг
.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят ).

https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​#мулоҳаза

💠 Кемани сув узра кўрасиз. Бу оддий ҳол. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қўрқинчли. Сиз ҳам дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!

💠 Кутилмаганда, йўқотишни истамаганингизни йўқотсангиз, билингки, Аллоҳ сиз эга бўлишни хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсани беради.

💠 Ишларингиз қийинлашса, умид қилинг, умид билан яшанг. Зеро, Аллоҳ таоло: "Албатта қийинчилик кетидан енгиллик бор. Албатта машаққат ортидан осонлик бор"
(Шарх сураси 5-6 #оят ) деб икки карра ваъда берди. "Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас"
(Оли Имрон:9 #оят ).

💠 Ҳаёт ўлимдан:
- нимага инсоният мени яхши, сени эса ёмон кўради? -деб сўради. Ўлим:
- чунки сен, чиройли ёлғонсан. Мен эса, аччиқ ҳақиқатман, -деб жавоб берди.

💠 Аллоҳнинг раҳматидан кейин, бизни нима жаннатга олиб киришини билмаймиз: намозми, садақами ё бировга сув беришимиз ёки муслим инсонни ҳожатини чиқаришми, дуо ё зикрми!? Кичик санаманг, солиҳ амалларда давомли бўлинг!

💠 Ақлингизга озроқ меҳр қўшинг. Токи юмшасин. Қалбингизга эса, ақлдан жойланг. Токи тўғри йўлда собит бўлсин.

💠 Азоб- уқубат, ғам - ташвиш келганда, уни жазавасиз ўтказган, бошқаларнинг хатолари тўғрисида чиройли гумон қилган қалб, қандай гўзал!

💠 Бахтсизликдан сўнг саодат, кўз ёшлардан кейин табассум келишига ишонсангиз, буюк ибодат килибсиз. Чунки бу, Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилишликдир.

💠 Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!

💠 Сиз ишлирингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди. Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади. Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади. Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

💐 Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади!

https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

👉🏻 Баъзан....

😶 Сукут сақлашга мажбур бўламиз... заиф бўлганимиздан эмас, қадрдонларимизни қаттиқ яхши кўрганимиз, уларни йўқотмаслик учун...


👉🏻 Баъзан....

💖 Яқинганларимизга жуда қаттиқ гапирамиз.. чунки улардан хавотир оламиз.. улар сўзларимизни ўқишади.. қалбимизга назар солишдан ожиз бўлишади...

👉🏻 Баъзан...

😔 Холи қолишни хоҳлаймиз... оламдан биздан бошқа йўқдек ўзимизни тутамиз... чунки шундай пайтда ҳаловатни топамиз...

👉🏻 Баъзан...

🖤 Ўзимиз яхши кўрмаган, рози бўлмаган нарсаларга бардош берамиз... Чунки унинг замирида биз севганларнинг хотираси бўлади...

👉🏻 Баъзан...

🙂 Ўзимиз истамасак - да, бошқалар учун табассум қиламиз...

👉🏻Баъзан...

🌍 Ер шунчалик кенг бўлишига қарамай, бизга тор бўлиб қолади... Лекин биз, Аллоҳ бизга жон томиримиздан ҳам ЯҚИН эканлигини эслаймиз... ва 🌸қалбимизга сакинат чўкади. 🌹 Нафс рози бўлади...

💖 Зеро... «Аллоҳни зикри билан қалблар ором олур» 💖 (Раъд: 28 - #оят)

© Умму Абдуллоҳ

👇👇
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​#мулоҳаза #оят
«Сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳр-муҳаббат ва марҳамат солиб қўйгани ҳам У Зотнинг мўъжизаларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратлар бордир»
(Рум сураси, 21 #оят ).

💖 Оила қуриш – Набий алайҳиссаломнинг суннатларидир.

💖 Оила қуриш нафсни хотиржам қилади, унга сокинлик беради.

💖 Оила қуриш яхши натижаларни, илмий кашфиётларни юзага келтиради.

💖 Оила қуриш жамиятда аҳиллик ва ҳамжиҳатликни юзага келтиради.

💖 Оила қуриш жисмоний қониқиш ато этади.

💖 Оила қуриш саратон (рак) касалининг олдини олади.

💖 Оила қуриш ризқни кенгайтиради, баракани кўпайтиради.

💖 Оила қуриш диннинг ярмини тўлдиради.

💖 Оила қуриш ота-оналик бахтини беради.

💖 Оила қуриш жисмга саломатлик ва офият беради.

💖 Оила қуриш севги, меҳр-муҳаббат пайдо қилади.

У л а ш и н г !
https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​​​ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🌺🍃🌸
ـ🍃
🌸Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌸

«Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар, ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ-ойдин адашувдадир», дедилар» (Юсуф: 8- #оят).

🍂 Юсуф алайҳиссалом ва укаларига инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилишмади.

🌹 Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди.

🎁 Бундан маълумки, «ҚАЛБ»нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир.

🌈 Ҳасад, гина - кудратдан холи, муҳаббат ва фойдаларга тўла бир кунга «БИСМИЛЛАҲ» деймиз!

🤲 Аллоҳ кунимизни хайрли, мусибатлардан йироқ, фойдаларга лиммо - лим қилсин!

l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸

Каналимизга аъзо бўлинг!
У л а ш и н г📲
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни зикр қилиш фойдаларидан бири мунофиқликдан қутулишдир.

Чунки, Аллоҳ таоло мунофиқлар борасида:

«Улар Аллоҳни камдан кам эслашади» деган (Нисо: 142
#оят).

Уйқуга ётишдан аввал бир дақиқа вақтингизни аяманг!

Аллоҳ оромингизни берсин!
#Хайрли_тун Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🌺🍃🌸
ـ🍃
🌸Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌸

«Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар, ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ-ойдин адашувдадир», дедилар» (Юсуф: 8- #оят).

🍂 Юсуф алайҳиссалом ва укаларига инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилишмади.

🌹 Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди.

🎁 Бундан маълумки, «ҚАЛБ»нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир.

🌈 Ҳасад, гина - кудратдан холи, муҳаббат ва фойдаларга тўла бир кунга «БИСМИЛЛАҲ» деймиз!

🤲 Аллоҳ кунимизни хайрли, мусибатлардан йироқ, фойдаларга лиммо - лим қилсин!

© Умма Абдуллоҳ

l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸

Каналимизга аъзо бўлинг!
У л а ш и н г📲👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
Аксар эркаклар аёллар ҳақида тўрт нарсани кўп зикр қиладилар.

Аммо беш нарсани унутиб қўядилар.

Зикр қиладиганлари:

1. Сиз аёлларнинг макрингиз кучлидир. (Юсуф алайҳиссалом қиссасида, мисрлик подшоҳнинг бири аёлига айтади) #оят

2. Ўзингизга маъқул бўлган аёллардан иккта, учта, тўртага уйланинглар. #оят

3. Аёллар ақл ва динда ноқисдирлар. (ақлда ноқисликдан мурод аёллар бироз унутувчи бўладилар, ақлсиз эмас) #ҳадис

4. Бир эркакка икки аёл улушидир. #оят
шуларни тинмай аёлларга эслатаверадилар.

Унутиб қўядиганлари:

1. Улар (аёлларингиз) билан яхшилик-ла ҳаёт кечиринг. #оят

2. Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳли оиласига яхши бўлганингиздир. #ҳадис

3. Аёлларга яхшилик қилишингизга васият қиламан. #ҳадис

4. Аёлларга мулойимроқ бўлинг. #ҳадис

5. Аёлларни мард кишиларгина икром этади. Уларни фақат пасткаш кимсалар хор қилади. #ҳадис

📲 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

#хайри_тонг

Қувонч вақти албатта келади...

Гарчи кеч бўлса ҳам. Чунки бу Аллоҳнинг ваъдаси.

«Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар».
(Иншиқоқ сураси 19 #оят )
(Яъни бир ҳолдан сўнг бошқасига у
ўтасизлар).

Торликдан кейин кенглик, ғамдан кейин хурсандчилик, кўзёшдан сўнг табассум қиласизлар.

Ассалому алайкум!

Аллоҳ бизни қалбимизни шод этсин! Маҳзунлигимизни кетказиб, гуноҳ ва камчиликларимизни кечирсин,
беморларимизга шифо, вафот этганларимизга раҳм қилсин! Кунимиз хайрли - барокатли энг муҳими фойдали ўтсин!


☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️


👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸
ـ🌺🍃🌸
ـ🍃
🌸Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌸

«Албатта, Юсуф ва унинг укаси отамизга биздан кўра маҳбуброқлар, ҳолбуки, биз кўпчиликмиз. Албатта, отамиз очиқ-ойдин адашувдадир
», дедилар» (Юсуф: 8- #оят).

🍂 Юсуф алайҳиссалом ва укаларига инилари мол - мулк жиҳатидан ҳасад қилишмади.

🌹 Балки, муҳаббат сабаб ҳасадлари келди.

🎁 Бундан маълумки, «ҚАЛБ»нинг ҳадяси, қўлнинг ҳадясидан қийматлироқдир.

🌈 Ҳасад, гина - кудратдан холи, муҳаббат ва фойдаларга тўла бир кунга «БИСМИЛЛАҲ» деймиз!

🤲 Аллоҳ кунимизни хайрли, мусибатлардан йироқ, фойдаларга лиммо - лим қилсин!


l🍃
l🌺🍃🌸
l🍃🌸🍃🌺🍃🌸
l🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸

Каналимизга аъзо бўлинг!
У л а ш и н г📲👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​Ота-Онани рози қилишга 7 қадам

#Бугуннинг_фойдаси

1⃣-☝️ Ишларингизда улар билан маслаҳатлашинг.

2⃣-☝️ Уларнинг сизга ёқмайдиган ҳаракатларига сабр қилинг.

3⃣-☝️ Улардан сўранг. Ширин, юмшоқ сўзлар билан муомила қилинг.

4⃣-☝️ Эҳтиёжларини қондиринг.

5⃣-☝️ Уларни табассум қилишларига, кулдиришга, хурсанд қилиишга ҳаракат қилинг.

6⃣-☝️ Уларга яқин бўлган инсонларга ғамхўрлик кўрсатинг.

7⃣-☝️ Ташқарига чиққанларида бирга чиқинг, ҳамроҳ бўлинг.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : "Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт».

(Исро сураси 24- #оят ).


👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​#хайрли_тонг #биласизми

🦋🌹🦋🌹🦋🌹🦋🌹🦋

Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.

Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар.
Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган:
«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир»
(Фурқон сураси, 47 #оят ).

☀️🤗☀️🤗☀️🤗☀️🤗☀️
Ассалому алайкум! Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, амрига бўйсуниб, бомдод намозини адо этганларга Роббиларининг розилиги бўлсин!
Бошланган янги кунингиз сермазмун ўтсин!



👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
#Рамазонга 8 кун қолди!

🔹Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!
Тавба сураси, 112 -
#оят.

📌 Бу
ояти каримада мўмин кишининг бир неча сифатлари зикр қилинмоқда, агар уларда бу сифатлар мавжуд бўлса, мўминлик шарафига эришадилар ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам берадиган хушхабарга ҳақли бўладилар.

➥Линкни босиб “фойдали” каналга обуна бўлинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
#фойдали_тафаккур

📡 __Телевизорни ёқсангиз: «Тобора касаллар кўпаймоқда» деётганларини кўрасиз.

🌎 Интернетга кирсангиз, ҳамма вазиятдан, ўзлари дуч келаётган муаммолардан шикоят қилаётганларини учратасиз.

🗣 Агар биров билан гаплашсангиз, келажакдан хавотирда эканлигини, ҳолимиз ёмонлиги ҳақидаги ҳис - туйғуларини айтаётганини эшитасиз.

📖Аммо, Қуръонни очсангиз:

👉«Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни беради» (Талоқ сураси, 7
#оят);
👉«Сен айт: «Сизни улардан ва барча ғамлардан Аллоҳ қутқарар!» (Анъом сураси 64
#оят);
👉«Ёки музтар-ночор одам дуо қилганда ижобат этиб, унинг мушкулини осон қилган?» (Намл сураси 62
#оят);
👉«Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)» (Зарият сураси, 22
#оят);

🌕 Ва биринчи бор мана бу оятнинг маъносини ҳис қиламиз!!!

👉«Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» (Раъд сураси 28
#оят).

Ишингизни Аллоҳга топширинг! Хотиржам бўлинг!

© Фойдалар таржимаси

➥Линкни босиб “фойдали” каналга обуна бўлинг!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қабр ичидан туриб олинган мана бу ВИДЕО мени даҳшатга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
ВИДЕОНИ КЎРИШ учун линк устига босинг👇👇👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
​​Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...

Эҳтимол бу нажотдур...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир
оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134
#оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
Бугунги ҳикмат
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @QuronQalbShifosi
​​Самолётда оқ танли аёлнинг ёнидаги ўриндиққа ҳабаш киши келиб ўтирди. Аёлга бу ёқмади. Жирканиб кетди. Стюардессани чакириб:

- Кўриниб турибдики, сиз менинг аҳволимни, ўтирган жойимни кўрмаяпсиз. Сизлар мени қора танли билан ёнма-ён ўтказиб қўйдинглар. Ва мен бундай хорликка розимасман. Бир дақиқа ҳам бу ёввойига чидолмайман. Ҳозироқ мени бошқа ўринга ўтказашингизни талаб қиламан.

Стюардесса деди:
- Кечирасиз хоним. Узр сўрайман. Тинчланинг, илтимос. Ҳамма ўриндиқлар банд. Бир нича дақиқа кутинг, мен бўш ўрин бор-йўқлигини қараб келаман.

Бир неча дақиқадан сўнг келиб:
- Хоним, таҳмин қилганимдек эконом-класс уриндиқларининг бўши йўқ экан. Бу хабарни капитанга етказдим. Бизнес-классда ҳам бўш ўрин йўқ. Аммо, биринчи-классда биттагина бўш ўриндиқ бор экан.

Йўловчи аёл бир оғиз гап гапиришга улгурмасидан стюардесса гапини давом этди:
- Ростини айтсам, эконом-класс йўловчиларини биринчи-классга ўтказиш бизда қатъиян тақиқланган. Лекин вазият тақазоси ва капитаннинг розилиги билан шуни айтиш мумкинки, ҳақиқатда ҳам бундай ёқимсиз шахс билан ҳамроҳ бўлиш инсонга йўл давомида машаққат туғдиради, - деди-да, қора танли кишига қараб:

- Жаноб, марҳамат қилиб нарсаларингизни олсангиз, мен сизни биринчи-классдаги ўрнингизга кузатиб қўйсам, - деди.

Бошқа йўловчилар бу воқеанинг гувоҳи бўлиб ўтиришганди. Стюардессанинг фаросати, ақли, олийжаноб ва хушфеъллиги, оқ танли хонимга гўзалча дашном берганидан мамнун бўлиб қарсақ чалишди.



Хулоса
💠Аслимиз тупроқдан...
🔅Энг қиммат либосимиз ипак қуртидан...
🔅Энг ширин емагимиз асаларидан олинади.
🔅Ётар жойимиз ер остидаги бир чуқур бўлади.
❗️Нимамизга катта кетамиз?
Нимамизга кибр қиламиз?
💠«Инсон нимадан яралганига назар солсин».
(Ториқ: 5 #оят). #ҳикоя
© Умму Абдуллоҳ таржимаси📝

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Аллоҳ рози бўлсин!!!

👉 @QuronQalbShifosi
​​​​Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...

Эҳтимол бу нажотдур...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир
оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134
#оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
Бугунги ҳикмат
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

👉 @QuronQalbshifosi