Qur'on qalb shifosi
19.5K subscribers
2.84K photos
4.41K videos
62 files
9.28K links
📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon
Download Telegram
​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

💌 Аёлнинг эрига ёзган мактуби💌

(ҳамма ўқишини #тавсия қиламан)

Аллоҳ тақдир-насибамизни боғлаган, қалбларимизга меҳр- муҳаббат ва ҳурмат жо қилган ва Ўзининг иродаси билан бизни ҳаёт йўлларида бир-биримизга йўлдош этган Хожам, Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида мен ва фарзандларим учун масъулиятни ўз бўйнига олган жуфтим!

Бугун ўзингизга айтолмаганим, йиллар давомида юрагимнинг туб-тубида изҳорини кутиб ётган дил сўзларимни Сизга йўлламоқликни ихтиёр айладим. Сиз, Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётида менга берган яхшилигисиз. Сиз туфайли кўнглимга таскин ёғилади. Сиз руҳимга хотиржамлик инъом этасиз.

Сиз Аллоҳ таоло менга васий қилган, орим, қадр-қимматим ва ҳаётим ҳимоячисисиз. Хожам, Сиз мени Жаннатга бошлайдиган калитимсиз, иншааллоҳ. Хонадонингиз – мен хотиржамлик ва мамнунлик туядиган, ўзимни тўлиқ ҳимояда ҳис қиладиган, нафрат, озор ва жанжаллардан йироқ бўлган қўрғоним.

Қаерда бўлмай, Сиз сабабли саодат топган гўшамга тезроқ қайтгим келади. Ҳар саҳар ёнингизда уйғонганимда, тилимга илк келадиган сўз- тақдиримга

Сизни қисмат қилган Аллоҳимга шукрона айтиш. Ҳар тонг Сизни мен ва фарзандларимиз ризқини топишга кузатар эканман, Аллоҳдан яна кўп йиллар

Сизни ишга кузатиб, кутиб олишни илтижо қилиб сўрайман. Ортингиздан эшикни ёпганим ҳамоноқ Сизни соғина бошлайман ва тезроқ кеч кириб, ишдан қайтишингизни интизорлик билан кутаман.

Сиз турмуш чорраҳаларида Аллоҳдан кейинги суянчиғим, мураккаб ҳаёт йўлида йўлдошимсиз. Бетоб бўлиб қолганимда кўзларингиз ва сўзларингиздаги хавотир Сиз учун нечоғли қадрли эканимни далолат қилади. Ҳар қандай вазиятда Сиз менинг беминнат маслаҳатчим, йўлбошчимсиз. Билиб билмай хатога йўл қўйсам, кескин, лекин мулойимлик билан ҳатоимни кўрсатиб, уни тўғрилашимда ёрдам берасиз ва Аллоҳдан мени мағфират қилишини сўрайсиз.

Кўп ҳолларда банд бўлишингизга қарамай, оилангиз учун доимо вақт топа оласиз. Ҳар қандай вақтда бизни эшитиб, тушуниб ва ёрдам беришга ҳаракат қиласиз. Бу мен учун жудаям зарур!

Баъзан ғўрлик қилиб Сизни норози қиладиган иш қилиб қўйсам, токи Сизни рози қилмагунимча кўнглим тинчимайди. Шундай ҳолатларда ҳар доим мени кечириш учун ўзингизда куч топа оласиз. Жажжигина ўғлимизни қўлингизга олганингизда ёки ширингина қизалоғимиз билан ўйнаганингизда, четдан Сизни кузата туриб мулойим, меҳрва самимият ёғилиб, севги чақнаб турган кўзларингизга қараб завқланаман. Киприкларим севинч ва шукроналик ёшларидан намланиб, фарзандларимнинг шундай отаси борлигидан Аллоҳга ҳамдлар айтаман.

Яратган Эгамга беадад шукрлар бўлсинки, дунёда мендан кўра бахтлироқ она йўқ! Кўзларимга қараб: “Сени Аллоҳ учун яхши кўраман!” деганингизда, Аллоҳ бизга шафқат назари билан боқиб турганини эслайман.

Қўлимдан тутганингизда, бармоқларимиз орасидан гуноҳларимиз ҳудди сувдек тўкилаётганини эслайман. Мен сизнинг умр йўлдошингиз, фарзандларингизнинг онаси, жуфти ҳалолингизман.

Менга кўрсатган бу марҳамати учун Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсин! Сиз менга Аллоҳ берган неъматимсиз! Борингизга шукур! Борлигингиз учун Сизга ташаккур, Хожам!


❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#оила
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄
@QURONQALBSHIFOSI 👈
​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

🌙 Рамазон инсон учун ўз амалларига назар солиб, ўзини ҳисоб - китоб қилиши, Аллоҳ таолога қайтиши керак бўлган ойдир!

⭐️🌙 Бу ой ҚУРЪОН, ДУО, ЗИКР, фаҳш ишлардан қайтиш, қалбга тил Аллоҳни зикри билан ёрдам қиладиган, покланишига сабаб бўладиган ойдир!

🌟🌙 Бу ой йил бўйи эришилмаган савобларни қозониш, даражаларни кўтарилишига имкон бўладиган ойдир!


Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌟🌙 Гўзал РАМАЗОНИЙ, Янги тонг муборак! Аллоҳ кунимизни хайрли, ибодатларимизни мақбул, ишларимизни осон қилсин!


#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
#Эслатма
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#Рамазон_қалб_озуқаси
#ғанимат_бил
#охират
#тавсия

© Фойдалар
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

👉 https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!

1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар", деб чин сўзни айтганлар.

©arabic.uz

#ҳадис
#Рамазон_қалб_озуқаси
#биласизми
#тавсия
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©
👉 https://telegram.me/joinchat/B05Dmz-B10A3VVeVPU6wWw
Forwarded from Zikr va duolar
​​┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅---

🌙 #РАМАЗОН

Рўзадан кўзланган бир неча фойдалар бор. Улар қўйидагилардир:

🍃 Қалбингиз аскарларини бўйсиндиришни ўрганасиз;

🍃 Тақво малакангиз ошади;

🍃 Ибодатга қизиқишингиз ортади;

🍃 Данкасаликдан асар ҳам қолмайди;

🍃 Сабрингиз кўчаяди;

🍃 Меҳрингиз ошади;

🍃 Очларни тўйдиришга ошиқасиз;

🍃 Бутун вужудингиз яхшилик қилишга одатланади.

🍃 Тунда ибодат қилишга одатланасиз;

🍃 тундаги ибодатни аслида хос кишилар бажаради. Сизни Аллоҳ хос бандалари қаторига қўшишни хоҳлаяпди. Шуни эсдан чиқармангки тунги нафл ибодатлар Аллоҳнинг назарида бўлади ва нима сўралса шак шубҳасиз қабул бўлади. Сулоймон алайҳиссалом 70 кун таҳажжуд намоз ўқиб кейин Аллоҳдан дунёда ҳеч бир кишига берилмаган мулкни сўрадилар. Аллоҳ улуғ пайғамбарига сўраган нарсасини берди. Шунга кўра бутун уламолар иттифоқ қилишган 70 кун мобайнида астойдил мақсадини сўраса, унга етади, деганлар. Бу тажрибада синалган амалдир.

🍃 Қуръон ўқишга одатланасиз; шуни билингки! Ўтган барча муҳаддислар ҳам хаттоки рамазон ойида ҳадис ёзишни тўхтатиб шу ойни фақат қуръон тиловатига бағишлаганлар. Хатто Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам бошқа ойларга қараганда бу ойда Қуръони каримни Жаброил алайҳиссаломга икки марта ёддан топширар эканлар. Қарангда! Расулуллоҳнинг ўзлари бизларга бу ойда Қуръони карим масаласида чиройли ибрат бўлмоқда. Маънавий покланишда бирор бир амал Қуръони каримга етмайди. Уни иложи борича шу ойда тафаккур ила ўқиб унинг амалий тарзининг ўзимизнинг қабул бўладиган амалларимизда ишлатишликни насиб қилсин.

🍃 Эътикоф лаззатини тортасиз; Уламолар рамазоннинг охирги 10 куни эътикофда ўтирилса, лайлатул қодр кунидан бенасиб қолмайди деганлар. 10 кунлик эътикофда суннатга биноан ўтирилса у янаги шу кунгача бирор бир суннатга хилоф иш қилмаслик фазилатига эга бўлади. Рўза сизнинг жасадингизни тўзатса эътикоф сизнинг рўҳингизни тўзатади. Шайҳ Ашроф Али Таҳонавий ҳазратлари Жомиъул- илм мадрасасини тарк этиб Ҳонақайи имдодийада чилла ўтиришни лозим тўтган. Ва мингдан ортиқ китобни шу жойнинг ўзида ёзиб ташлаган. Абдулҳай Лакнавий Ҳазратлари ҳам 110 дан ортиқ китобни одатга кўра ёзганлар. Демак, бизлар ҳам бундай фазилатли амални қилишдан бенасиб бўлмайлик. Рамазондаги шу фазилат уларга шу баҳтийор амални қисқа вақт ичида амалга оширишга сабаб бўлган.

🍃 Кам таом истимол қилишга одатланасиз. Кўп истимол қилиш инсонга олтита офатни келтиради.


© muslim.uz
#рамазонни_яхши_ўтказинг
#тавсия
#фойдалар
#Аллоҳ_кунингизни_хайрли_қилсин
┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ @sofbozor

Ⓜ️анба: https://t.me/joinchat/AAAAAEaP66mclmkKtO61Pg
Forwarded from QUR’ON va SUNNAT
​​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
Рамазондаги хатолар

Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини саҳардан то шомга қадар рўза тутади. Афсуски, улар моҳи Рамазон юрак ва руҳониятдаги ёмонлик ҳамда гуноҳлардан поклаш учун фурсат эканини ёдларидан чиқариб қўйишган. Яна дуо қилишни, Аллоҳ таолодан гуноҳларини мағфират этишини сўрашни, Яратгандан дўзах оловидан омонда сақлашини ёлворишни унутишган. Ҳа, емак ва ичмакдан тийилишмоқда, лекин қилаётган ишилари бор-йўғи шу. Келинглар, Рамазонда энг кўп тарқалган хатоларни кўриб чиқамиз.

1⃣ Таом ва ичимлик тўғрисида ортиқча безовталик

Афсуски, баъзи инсонлар учун Рамазон фақат таомланиш ҳақида ўйлаш ойи бўлиб қолмоқда. Улар кунларини Қуръон тиловат қилиш, ибодат ва унинг бошқа рукнлари билан ўтказишнинг ўрнига меню тузиш, масаллиқлар сотиб олиш, овқат пишириш ҳамда у ҳақда ўйлаш билан кечирмоқдалар. Уларнинг фикру хаёли овқатда. Натижада бундайлар рўза ойини овқатланиш ойига айлантириб юбормоқдалар.

«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас»
(Аъроф сураси, 31- #оят ).

Ҳаттоки аёлларнинг баъзилари ифтор учун таом тайёрлашга шунчалик қувватларини сарф қилиб юборадиларки, натижада уларда Қуръон тиловати, таҳажжуд ва таровеҳ намозлари тугул хуфтон намозини ўқиш учун ҳам куч қолмайди. Бу ой раҳмат ва мағфират ойидир, шунинг учун ўчоқларингиз атрофида камроқ гирди-капалак бўлинг-да, иймонингизни қувватлантиринг!

2⃣ Ҳаддан ортиқча таомланиш

Баъзи инсонлар саҳарлик вақтида меъёрдан ортиқча таомланиб олишади, худдики шу усул билан улар кундузги очликдан сақланмоқчи бўладилар ва ифторликда гўё бугун энг сўнгги марта рўза тутгандай овқатланишади, бу билан улар кун бўйи овқат етишмовчилигининг ўрнини тўлдирмоқчи бўладилар. Афсуски, инсоннинг ўзини бундай тутиши суннатга тўғри келмайди. Барча нарсада мўътадиллик – ўрталик бўлиши керак.

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган (даражадаги) емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир (жой қолсин)».

Ҳаддан ортиқ овқатланиш бандани фарз ва нафл ибодатлардан тўсиб, уларга бефарқ қилиб қўяди. Агар сиз ифтор пайтида нафсингизни назоратга ола олсангиз, унда бугунги тутган рўзангиз манфаатли бўлибди. Ортиқча овқат ейишлик сизда дангасаликни уйғотади ва таровеҳ намозларини ўқишингизга халақит беради.

3⃣ Кун бўйи ухлаш

Баъзи инсонлар рўза тутган кунининг барчасини ёки катта қисмини уйқуда ўтказадилар. Ахир шундай раҳмат ва мағфират ойида биздан уйқу талаб қилинадими? Кунларини уйқуда ўтказган бу инсонлар Рамазон ойидаги буюк мукофотлардан қуруқ қоладилар. Чунки улар роҳат ва енгиллик ортидан ўз нафсларига қулдирлар. Бундайлар уйқуни афзал биладилар, чунки озроқ очликка бардош бера олмайдилар, иродалари етмайди. Агар рўзадор кунни уйқу билан кеч қиладиган бўлса, унда у нақадар лоқайдликка йўл қўйибди!

4⃣ Вақтни исроф қилиш

Рамазон ойи – биз учун битмас-туганмас раҳмат ойидир, у кўз очиб юмгунимизча поёнига етиб қолади. Шунинг учун биз бу шарафли ойнинг ҳар бир дақиқасини иложи борича Аллоҳга ибодат билан ҳамда ўзимизга мағфират сўраш билан ўтказишимиз керак. Энг ачинарлиси, баъзилар кунини видео ўйинлар ўйнаш ёки ундан ҳам ёмонроғи мусиқа тинглаш, фильмлар томоша қилиш ва фойдасиз видеолар кўриш билан исроф қилишмоқда. Субҳаналлоҳ! Бир вақтда ҳам Аллоҳга осийлик қилиб, ҳам Унинг розилигига эришиб бўлмайди!!!

Давоми бор...
#биласизми
#тавсия
#Рамазон_қалб_озуқаси
#Бугуннинг_фойдаси
#Эслатма
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFFM7TdPfd6E8CWVqA
Forwarded from QUR’ON va SUNNAT
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
Рамазондаги хатолар

Давоми...

5⃣ Рўза тутиш, лекин ҳаром ишлардан сақланмаслик

Кўпчилик рўза тутади, лекин ғийбат, уруш, жанжал, хафагарчилик ва шу кабилардан чекланмайди. Бошқалар эса бутунлай ҳаром ишларни қилишда давом этаверадилар – спиртли ичимликлар сотадилар, бузуқлик қиладилар. Гуноҳ ишларнинг барчасини бас қилмоқ керак.
Қуръони Каримда марҳамат қилинади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз»
(Бақара сураси, 183- #оят ).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Агар сизлардан баъзиларингиз ёлғон гапиришни ва жаҳолат пайтидаги бошқа амалларни тўхтатмас экан, Аллоҳ таоло унинг емоқ ва ичмоқда тийилишига муҳтож эмас»
(Имом Бухорий ривояти).
#ҳадис

6⃣ Саҳарликка лоқайд қараш

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Саҳарлик қилинглар, зеро унда барака бор»
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай марҳамат қилганлар:
«Сизларнинг рўзангиз билан аҳли китоб рўзасининг ўртасидаги фарқ саҳарлик вақтидаги таомдадир»
(Имом Муслим ривояти).

7⃣ Саҳарликка ухлаб қолган бўлса, рўза тутмаслик

Баъзилар саҳарликка ухлаб қолган бўлсалар, рўза тутмайдилар. Лекин бу ўз ҳолида енгилтакликка мойилликни билдиради. Хўш, таомланмасангиз, нима бўлибди? Бу билан сиз ҳалок бўлмайсиз, аксинча, ақлингиз нафсингиз устидан ғалаба қозонади. Доимо ёдда тутинг, Аллоҳ таолога иймон келтириш ва Унинг раҳматидан умидвор бўлиш ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади. Қолаверса саҳарлик бу суннат амалдир холос.

8⃣ Шом намози чиқиб кетгунигача таомланишда давом этиш

Баъзи одамлар ифторлик дастурхонига шу даражада кўп таом қўйиб ташлайдиларки, натижада тўхтамасдан ейишлари оқибатида шом намозини қазо қилиб қўядилар. Бунинг тўғри эмаслиги аниқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бу борада қуйидагича бўлган: рўзани очиш, сув ичиш, бир нечта хурмо ейиш ва шом намозини адо қилиш. Намоз ўқиб бўлганингиздан кейин дастурхонга қайтиб, кутганингиздан ҳам камроқ таом истеъмол қилишингиз мумкин. Ўзингиз ҳам синаб кўринг, шом намозини ўқиётганингизда сиз тановул қилган хурмолар баданингизни қувват билан таъминлайди, натижада сиз аввалгидек очликни ҳис қилмайсиз. Субҳаналлоҳ, мана шу биз эргашишимиз керак бўлган суннатдир.

9⃣ Дуо қилиш имкониятини қўлдан бой бериш

Рўза тутган одамнинг дуоси рўзасини очиш пайтида қабул бўлишидан хабардормиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Уч кишининг дуоси рад қилинмайди: фарзанди ҳаққига дуо қилган отанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси (рўзасини очаётган пайтда) ва мусофирнинг дуоси»
(Имом Бухорий ривояти).

Бу каби қимматли вақтда дуо қилишнинг ўрнига одамлар овқат тайёрлаб, мазмунсиз суҳбатлар уюштириб, ўз тақсимчаларини ва косаларини таомга тўлдириш билан имкониятларини қўлдан бой берадилар. Ахир таом гуноҳларнинг кечирилишига имкондан ҳамда сўраган нарсамизга эришиш мумкинлигидан ҳам муҳимроқми? Ифторлик вақтидан олдин беш дақиқа вақт ажратинг ва чин қалбдан барча эҳтиёжларингизни, шунингдек, жумҳур мусулмонларнинг эҳтиёжларини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинг.

🔟 Рўза тутиш, лекин намоз ўқимаслик

Кўплаб одамлар рўза тутадилар-у, лекин фарз бўлган беш вақт намозни, айниқса, бомдодни ўқимайдилар. Бундай дангасаликка чек қўйиш керак. Беш вақт намозни тўла-тўкис адо қилиш рўза тутиш каби фарздир. Агар сиз намозни атайин ўз вақтида адо қилишда сусткаштлик қилаётган бўлсангиз, рўзангиз қабул бўлишида шубҳа бўлади.

Давоми бор...

#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#тавсия
#биласизми
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©@sofbozor 👈

https://t.me/joinchat/AAAAAFFM7TdPfd6E8CWVqA
Forwarded from QUR’ON va SUNNAT
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
Рамазондаги хатолар

Давоми...

1⃣1⃣ Қуръон тиловатига лоқайдлик қилиш

Ушбу Рамазон ойида Қуръон китобингиз токчада чанг босиб ётишига йўл қўйманг. Биз ўзимизни мукаммаллаштириб боришимиз керак. Агар араб тилида яхши ўқий олмасангиз, билимингизни кучайтиринг. Агар араб тилини умуман билмасангиз, Қуръон маънолар таржимаси ва тафсирларини ўқинг. Бир кунда ҳеч бўлмаганда иккита оят ўқишдан бошланг ва иймонингиз зиёдалашгани сари китобни ҳам кўпроқ ўқий бошлайсиз. (Араб тилини умуман билмаганларга) тавсия қуйидагича: Қуръоннинг йигирмата кичик сураларини ўқинг, ёдланг, такрорланг, маъноларини ва таржималарини ҳамда уламоларнинг улар ҳақидаги маълумотларини ўрганиб чиқинг.

1⃣2⃣ Иш, имтиҳон ва бошқалар сабабли рўза тутмаслик

Иш ва имтиҳонлар бандага рўза тутмаслик ҳуқуқини бермайди. Агар сиз ўз динингиз доирасида мажбуриятларингизни бажарсангиз, Аллоҳ таоло меҳнатингизни енгиллаштириб, қилаётган ишингизда кўмакчи бўлади.

«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир»
(Талоқ сураси, 3- #оят ).

1⃣3⃣ Ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш

Кўпчилик озми-кўпми ижтимоий тармоқлардан (Твиттер, Фейсбук, Инстаграм ёки Ватсап.....) фойдаланади. Лекин Рамазон ойида улардан бутунлай фойдаланишни тўхтатишнинг иложини тополмасангиз ҳам, фойдаланиш вақтингизни қисқартиринг.

1⃣4⃣ Рўза ва парҳезни аралаштириш

Рўза тутишдан аниқ мақсад мавжуд. Албатта, инсон рўза озишга ҳамда соғлом турмуш тарзи олиб боришга ёрдам беришини билгани ҳолда рўза тутади, лекин фақат шу озиш, парҳез нияти билан рўза тутиладиган бўлса, бу унинг ибодат маъносига зид келиб қолади. Демак, рўзани энг аввало ва асосан Аллоҳ буюргани учун ҳамда савоб умидида тутинг!

1⃣5⃣ Аёлларнинг ҳайз пайтида ибодатларни камайтириб юборишлари

Муслималар, ҳайз пайтида вақтингизни бекорга исроф қилманг. Қуръон тингланг, зикр ва саловот айтинг. Яхшилик қилинг ва сахийлик кўрсатинг, ифторларни тайёрлашда ёрдам беринг ёки ўзингизнинг уйингизда ифтор уюштиринг. Сиз ушбу қилган солиҳ амалларингиз учун улкан мукофотларга эришасиз, иншааллоҳ.

1⃣6⃣ Эътикофни қўлдан чиқарманг

Агар Рамазон ойининг сўнгги ўн кунини эътикофда ўтказиш имконингиз бўлса, уни қўлдан бой берманг. Бу каби ибодатнинг натижаси улуғдир. Лекин сиз бу кунларни масжидда дўстларингиз билан гаплашиб, янгиликлар ва журналлар ўқиб ўтказишингиз тўғри бўлмайди. Ушбу кунларни масжидда ўтказишни мақсад қилган бошқа мўминлар билан биргаликда вақтни қандай сарфлашнинг жадвалини тузиб олинглар. Агар сизларда ҳаракатлар режаси бўлса, зерикиб қолмайсиз, чунки қайси вақтда нима қилишингизни аниқ билиб турасизлар.

Давоми бор...
#биласизми
#тавсия
#Рамазон_қалб_озуқаси
#Эслатма
#сўраганларга

@SOFBOZOR
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFFM7TdPfd6E8CWVqA
​​Рўзадорларга эслатма: Амалларнинг якуни муҳим!

Имом Бухорий Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Амаллар хотимаси (охири)га қараб эътиборга олинади" дейдилар.

Мана, Рамазоннинг йигирма куни ўтиб, охирги ўн куни қолди.
Аввалида жидду жаҳд қилмаганлар, яхши уринмаганлар учун олтин фурсат олдиларида турибди. Шу ўн кунда қаттиқ тиришсак, нажот топувчилар қаторига кириб қоламиз, инша Аллоҳ.
Боз устига, бу ўн кун ичида бир кеча борки, бу кеча минг ойдан, яъни, 83 йилдан кўпроқ ибодат қилгандан ҳам афзалдир. Бу, ҳаммангиз биласиз, Қадр кечасидир. Аллоҳ таоло ушбу кечада ибодат қилиш, баракотига етиш бахтига муяссар қилсин. Бу кеча 27- кеча деб кўпроқ такрорланса-да, Аллоҳ таоло бандалари ичида ким кўпроқ ибодат қилишини синаш учун уни охирги ўн куннинг тоқ кечаларидан бирига яширган. Далиллар хулосасига кўра, ҳар йили ҳар хил тоқ кечаларга яширилиши мумкин. Демак, Қадр кечасига етмоқ учун мазкур тоқ кечаларнинг ҳаммасида ибодат қилиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Шу тоқ кечаларни (21-, 23-, 25-, 27-, 29- кечаларни) ихлос ила ибодатда Қуръон ўқиб, таҳажжуд намози ўқиб, истиғфор айтиб, турли зикрлар билан машғул бўлиб ўтказган киши чинакам бахтли кишидир. Зеро, пайғамбар алайҳиссалом "Ким Қадр кечасини ихлос билан, савоб умид қилиб ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилажак" дейдилар. Ўтган гуноҳлари кечирилган бандадан ҳам кўра бахтлироқ ким бўлиши мумкин?

365 кунингиздан бор-йўғи шу беш кечани Раббингиз нафаҳотларига, баракотларига юкуниб ўтказишга ҳаракат қилинг.
Раббим! Биз ношудларни ҳам ана шундай масъуд бандалар қаторидан қил!
Омин...



©Сайфуллоҳ НОСИР
#биласизми
#Эслатма
#Рамазон_қалб_озуқаси
#тавсия


@QURONQALBSHIFOSI 👈
​​┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!

1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар", деб чин сўзни айтганлар.


#ҳадис
#Рамазон_қалб_озуқаси
#биласизми
#тавсия
┄┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅┄
У л а ш и н г ! 📲 ©

👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
​​​​Кичик #тавсия

😴 Кечаси ухлашдан олдин юзингизни ювишни унутманг!🚿

Чунки уйқудан олдин юзни ювмаслик сабаб, чанглар теридаги тешикчаларни ёпиб қўяди. Натижада юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлади.

👌 Келинг, яхшиси таҳорат ола қолинг. Ҳам ибодат, ҳам саодат.

🚿 Таҳоратнинг тиббий жиҳатдан ажиб ҳикматлари бор:
1) вужудга бириккан электронлар чиқариб ташланади ва улар таъсирида бўлаётган жисмоний оғирлашув йўқолади;
2) тананинг қариши секинлашади;
3) лимфа (қон билан тўқималараро модда алмашинувини таъминловчи суюқлик) айланиши энг яхши савияда бўлади.

🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким таҳорат билан ухласа, унинг бошида бир фаришта тунайди. У кечаси уйғонса: Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир, чунки у, таҳорат билан ухлади, дейди».
#ҳадис
#Тобароний ривояти.

•┈┈┈••✵🌝🌙✵••┈┈┈•

Тунингиз осуда ўтсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🤲


•┈┈┈••✵🌝🌙✵••┈┈┈•



♻️Дўстларга улашинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈
Қабр ичидан туриб олинган мана бу ВИДЕО мени даҳшатга солди:😢Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
ВИДЕОНИ КЎРИШ учун линк устига босинг👇👇👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
#Тавсия
Рамазон ойида нималaрни режа қилдингиз?

РАМАЗОН ОЙИ РЕЖАСИ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
​​#ТАВСИЯ

Истиғфорнинг ажойиботлари:

Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉 @QuronQalbShifosi
​​#ТАВСИЯ

Истиғфорнинг ажойиботлари:

Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @QuronQalbShifosi