Qurʼon izidan
918 subscribers
670 photos
366 videos
1 file
1.02K links
Ustoz Bahrom Bakirovning telegramdagi shaxsiy profili: 👇
https://t.me/bahrom_bakirov_sunnatulloh

Ushbu kanalda ustoz Bahrom Bakirov va boshqa ilmli insonlarning Qurʼon suhbatlari hamda farqli mavzulardagi fikrlari taqdim qilinadi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўрмуридлик оқибати.
Қайнота сохта пир бўлганмикин-а...
"Шоп-шоп Боболарим", деб ўроқни ерга 3 маротаба санчисанг, ёмғир тўхтайди.
😨65🤔1
Илоҳий таълимот ва огоҳлантирувлар (мазмунан ва тафсиран):

- Ўзларига муҳлат ва имконият берилаётган жиноятчилар, бу ишлар ўз фойдасига деб ўйламасинлар! Аслида, уларни гуноҳга ботиб, оқибатда жаҳаннам аҳлидан бўлишига имкон берилмоқда.
- Золимларга ёндашманг, ёнини олманг, мойил бўлманг. Акс ҳолда, бугун ўша золим бир мазлумнинг уйини ёққан олов, кун келиб сизни ҳам ёқиши тайин.
- Аллоҳ инсонларга зулм қилмайди, лекин одамзод ўзига ўзи зулм қилади.
- Ёмонлик қилганларнинг оқибати ёмон бўлди. Улар асосан Аллоҳнинг оятларини инкор қилган ва уларни масхара қилган эдилар.
- Ким қандай яшаса ҳам, барчаси Буюк ва Ягона Яратувчининг ҳузурига тўпланади, бирма-бир жавоб беради, ўз қилмишларининг оқибатини кўриб, қаттиқ пушаймон бўлади.
- Ўткинчи дунёга алданиб, охиратни дунёга алмаштирган инсонларнинг оқибати хонавайрон бўлади.
- Аллоҳ инсонлар ўртасида мизон (адолат) ўрнатишни, адолат қарор топишини буюрди. Адолатсиз одамлар Аллоҳнинг ҳам, инсониятнинг ҳам душманидир.
- Шайтонга қул бўлган одамларнинг қалби муҳрланиб бўлган бўлади. Уларга ҳар бир жинояти чиройли кўринади, уларга ҳеч кимнинг насиҳати кор қилмайди. Улар ўзларини энг тўғри йўлда деб ўйлайдилар ва ўз шайтонларига эргашиб юравериб, Қиёмат қоим бўлганида бир-бирига ашаддий душман бўладилар.
- Ўзига жабр қилиб қўйган, турли гуноҳларга қўл урган одамлар асло Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасинлар. Фақат золимларгина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлади.
- Гуноҳларнинг энг каттаси — ширк ва куфрдир. Унга етакловчи нарса — дунёга муҳаббатдир.
- Инсонлар Қиёматда иккига бўлинади: бири шукр қилувчи, юзлари нурли инсонлар, иккинчиси нонкўр ва юзлари қора нонкўрлардир.
- Инсонларга яхши гапириш, кечиримли бўлиш, бағрикенглик, одобли бўлиш, тавозеъ ва камтарлик, ҳалол-поклик, мурувват — буларнинг барчаси раҳмоний сифатлардир. Раҳмон буюрган ишлардир. Бу таълимотларга қарши ҳаракат қилувчилар осий ва гуноҳкор бандалардир.
- Мўмин-мусулмонликдаги энг фазилатли ва афзал амаллар — тавҳид асосидаги имон, адолат, ҳалоллик, бировнинг ҳаққини емаслик, ота-онага, яқин-узоқ қариндошларга, қўшниларга, мискин-бечораларга, етимларга ва қарзга ботган кишиларга яхшилик қилиш, омонатга риоя қилиш, ҳақни баралла гапириш, фақат Аллоҳдан қўрқиш ва Унга таваккал қилиш каби амаллардир. Энг оғир жиноятлар эса айнан мана шу ишларнинг зиддидир.
https://t.me/quronizidan
16🤝2💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана, Қуръон қандай тиловат қилинади, қандай ўқилади. Шунда у ҳидоят бўлади. Акс ҳолда у куй-қўшиққа айланади.
https://t.me/quronizidan
👍256💯1
Ақиқа — фарзанд неъматини бергани учун Аллоҳга шукрона ниятида бажариладиган қурбонликдир. Зеро, фарзанд неъматининг шукрини адо этиш ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

Фарзанд неъматини қадрлаш фақатгина бир жонлиқни қурбонлик қилиш билангина эмас...
https://www.musulmonlar.com/aqiqa-2/
12
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Муҳаммад (а.с.) шундай деди: «Қуръонни бир ойда хатм қилиб ўқи.» Мен:
«Мен бундан кўпроғига ҳам қодирман», — дедим. Шунда у зот (муддатни қисқартириб бордилар), охири: «Унда уни етти кунда ўқи. Бундан оширма», — дедилар. (Бухорий)...
https://www.musulmonlar.com/ummatdan-unutilgan-vazifa-va-eng-chiroyli-sunnat/
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон билан ҳаёт тузалади, дунё тузалади.

"Наҳотки билмаса, ахир Аллоҳ кўриб турибди-ку!" (Қуръон, 96:14)

https://t.me/quronizidan
💯83
Савол:
Қурбонликка сўйиладиган қўйнинг қулоғи кесик ёки оёғи чўлоқ бўлса қабул бўлмайдими?
Жавоб:
- Оёғи синган бўлса ҳам
- қулоғи йўқ бўлса ҳам
- кўзи кўр бўлса ҳам
- тиши синган бўлса ҳам бўлаверади.
Инсонлар уни гўшт ва ёғини ейди, қулоғи ёки туёғини эмас.
Демак, эти ва гўшти бўлса, жудаа озғин бўлмаса, ёши кичик/қўзичоқ бўлмаса кифоя.
Лекин, имкони бор одам энг гўзалини қурбонлик қилгани афзал.
Бой бойлигига, ўртаҳол ўз ҳолига қараб...
Ким 1 та, ким 10 та, ким қўчқор, ким 10 та новвос.

"Бадани етишган ҳайвонларни [*] сизларга Аллоҳга қуллик қилишнинг рамзларидан бири қилиб бердик. Сизлар учун у ҳайвонларда яхшилик бор. Уларни тизиб қўйганингизда улар узра Аллоҳнинг номини айтиб кесинглар. (Ўлиб) ёнлари ерга тушганида, улардан ўзингиз ҳам енглар, сўраганга ҳам, сўрамаганга ҳам едиринглар. Сизларга уларни мана шундай бўйсундириб бердик, қадрига етгайсизлар!* (Ҳаж сураси, 36-оят)

[*] Бу оятдаги бадани етишган иборасини Пайғамбар алайҳиссалом "мусинн" деб ифодақилган (Имом Муслим, Қурбонлик боби). Яъни, сут тишлари тушган ҳайвонлар дегани. Мана шу оятда ва ҳадисдан олинган ҳолда, қурбонликка қўй ва эчки бир ёшни, мол икки ёшни, туя тўрт ёшни тўлдирган бўлиши керак деб айтилган.
Зеро, ҳали тиши чиқмаган чорва ҳайвонларга "эт олди", "гўшга кирди", "ёши тлди" , дейилмайди.
14👍10
Расулуллоҳ (с.а.в.) қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг қулоқларини текширишга ва тешик, кесик бўлса олмасликни тавсия қилган. Бунинг сабаби нима эди?

Тақиқнинг асл сабаби (иллати). Мақоланинг тўлиқ қисми👇
https://www.musulmonlar.com/qulogi-kesilgan-hayvonni-qurbonlik-qilsam-boladimi/
👍92
Эълон!
Ватсапда Устоз Баҳром Бакиров расмини қўйиб олиб, троллар у кишининг номидан ФАТВО бериб, савол-важоблар қилмоқда экан. Устоз Ватсап орқали ҳеч қачон савол-жавоб қилмаган ва бировга ватсап номерини бермайди.
Шу кунларда телеграм, фейсбук, ватсап ёки бошқа тармоқлар орқали Устоз Баҳром Бакиров номидан ёзма ёки овозли хабар билан саволларга жавоб берса, билингки, улар фирибгар (мошенник), ёлғончилар, улар фитначилар.
Устоз ҳозирда бемор, ҳамда эътикофда. 2 ойдан кўпроқ вақтдан бери ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Эътиборингиз учун раҳмат.
🤝195
Ассалому алайкум, муҳтарам кузатувчилар, Қуръон талабалари, иншааллоҳ, яқин кунларда яна суҳбатларимизни бошлаймиз. Жонли эфирлар Ютубе, Телеграм ва Инстаграм орқали бўлади.
Ҳаракат биздан, натижа Аллоҳдан!
Баҳром Бакиров.
25-июль 2026.
👍619👏8🤝2
👋 Ассалому алайкум! Азизлар, +998887820012 рақамга очилган, ”Бек” номли телеграм профили 8 ой олдин Баҳром Бакировнинг админлариники эди. Ҳозирда бу рақам ва профиль умуман бошқа (нотаниш) инсонда. Бу профиль орқали Баҳром Бакиров ёки админлари номидан деб ёзса ишонманглар!
🤝25👍9
Ютубе ва телеграмдаги жонли эфирлар Тошкент вақти билан қачон бўлгани афзал?
Anonymous Poll
5%
15:00
24%
20:00
49%
21:00
22%
22:45
👍106
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (48 minutes)