QURAN.UZ
53.3K subscribers
7.74K photos
5.07K videos
68 files
10K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:  «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Шаъбоннинг ярмидаги тунларда барча махлуқотларига назар солиб, мушрик ва аразлашганлардан бошқа барчанинг гуноҳини кечиради».
(Ибн Можа ривояти)

Шундай экан, Шаъбон ойининг ўн бешигача аразлашган кишиларингиз билан ярашиб олинг!

#Шаъбон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръонда зикр қилинган азоб турлари

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Иншиқоқ» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Қуръони Карим дарслари (70-дарс). Барчаси Роббимиз ҳузуридандир

Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақидаги мавзу энг нозик мавзулардан бири ҳисобланади. Бу мавзунинг нозиклиги бир неча омилга боғлиқ.

Аввало, Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани саҳиҳ ва мутавотир ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Қолаверса, Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлиши нима эканини ўша ҳадиси шарифлардан очиқ-ойдин тушуниб олишимиз қийин. Бунинг устига, «етти ҳарф»дан айнан нима кўзда тутилганини ҳам мазкур ҳадиси шарифлардан билиб олиш мушкул. Табиийки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг даврларида яшаган саҳобаи киромлар бу нарсаларни яхши билганлар. Улар ўша ўзлари яхши билишларига эътимод қилиб, ўзаро муомала қилганлар.

Шу ўринда «Ўзлари тушунган бўлсалар яхши, аммо келажак авлодлар учун бу масалани баён қилиб қўйсалар бўлмасмиди?» деган савол туғилади. Ўзлари учун оддий бўлган масалани келажакда бошқалар тушунмай қолишлари мумкинлигини ким ўйлабди, дейсиз. Бундан ҳам муҳими, улар бунга ўхшаш оддий нарсаларга вақт ҳам топмаганлар. У азизлар бутун дунёни Ислом ҳидоятига бошлашдек улкан иштиёқ билан яшаганлар. Улар ўзлари етишган улкан бахтга ўзгалар ҳам тезроқ эришиши ҳақида бош қотирар эдилар. Бунақанги баҳсларга вақтлари ҳам, хоҳишлари ҳам йўқ эди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Нуҳ сураси 10-16 оятлар

Салим ар-Рувайли қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Эй еру осмонни бор қилган Роббим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Роббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калима ўргатинг, мен уни эрталаб ва кечқурун айтиб юрай», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма фаатирос самаавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳаадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтоони ва ширкиҳ», деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизийлар ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Фурқон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита
(3-қисм)

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон ажамларни ҳам ожиз қолдирган

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Қуръон билан танишув» суҳбатлари - «Иншиқоқ» сураси

#Рамазон_суҳбатлари

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#замонамиз_машҳур_қорилари

Шайх Муҳаммад Жибрийл

Тўлиқ исми Шайх Муҳаммад ал-Саид Ҳассанайн Таҳория қишлоғида туғилган ва Мисрнинг машҳур Қуръони Карим ҳофизларидан биридир.

Шайх Жибрийл номи билан танилган Муҳаммад ал-Саид 9 ёшида Қуръонни ўрганган ва бир қатор миллий ва халқаро Қуръон мусобақаларида ғолиб чиққан. Шайх Ал-Азҳар университетида таҳсил олган ва шариат ва ҳуқуқ бўйича бакалавр даражасини олган. Бундан ташқари, Шайх Жибрийл Иордания университетига бориб, Иордания телевидениясида ўқитувчи ва баъзи диний дастурлар муаллифи бўлиб ишлаган.

1988-йилдан бери Рамазон ойида Шайх Жибрийл Мисрдаги «Амр ибн Осс» масжидида таровеҳ намозларини ўқийди. У Қоҳирада Қуръон илмлари халқаро ислом марказини ташкил этиш бўйича ҳам раҳбар этиб тайинланган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Оли-Имрон сураси 31-оят

Аҳмад ал-Ажмий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook