QURAN.UZ
52.6K subscribers
7.99K photos
5.15K videos
71 files
10.2K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Истиғфорнинг маъноси:
«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда «Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм» деганларини санар эдик».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан».

Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ, وَمِنْ خَلْفِي, وَعَنْ يَمِينِي, وَعَنْ شِمَالِي, وَمِنْ فَوْقِي

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени олдимдану ортимдан, ўнгимдану сўлимдан, устимдан Ўзинг муҳофаза қилгин».

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, тонг отганда ҳам ушбу дуони канда қилмас эдилар».
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 961)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, уни Сенинг ёрдаминг билан кўтараман. Жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин, қолдирадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қилганингдек уни ҳам муҳофаза қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ёнбошлаганда «Бисмика Роббий вазоъту жанбий ва бика арфаъуҳу, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бима таҳфазу биҳи ъибаадакас солиҳийн» десин».
(«Сунани Термизий», 3401)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин».

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини юзларининг остига қўйиб, «Аллоҳумма қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак», дер эдилар».
(«Сунани Абу Довуд», 5045)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ خَلَقْتَ نَفْسِي وَأَنْتَ تَوَفَّاهَا، لَكَ مَمَاتُهَا وَمَحْيَاهَا، إِنْ أَحْيَيْتَهَا فَاحْفَظْهَا، وَإِنْ أَمَتَّهَا فَاغْفِرْ لَهَا. اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Жонимни Ўзинг яратдинг, уни вафот этдирувчи ҳам Ўзингсан, унинг ўлими ҳам, ҳаёти ҳам Ўз қўлингда. Уни тирик қолдирсанг, паноҳингда асрагин, агар вафот қилдирсанг, мағфират қилгин. Аллоҳим, Сендан офият сўрайман».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида «Аллоҳумма холақта нафсий ва анта таваффааҳаа, лака мамаатуҳаа ва маҳйааҳаа. Ин аҳйайтаҳаа фаҳфазҳаа, ва ин аматтаҳаа фағфир лаҳаа. Аллоҳумма инни ас`алукал-ъаафия», дер эдилар».
(«Саҳиҳи Муслим», 2712)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

«Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир».
(«Жума» сураси, 9-оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эркагу урғочи нопок жинлардан Ўзинг асрагин».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кираётганларида «Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубуси вал хобаа`ис», дер эдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 142)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook