QURAN.UZ
56.8K subscribers
7.22K photos
4.83K videos
68 files
9.57K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
(Байҳақий ривоят қилган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الأَمْرِ وَالْعَزِيمَةِ عَلَى الرُّشْدِ وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيمًا وَلِسَانًا صَادِقًا وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман. Ва рушдда азми қарорни сўрайман. Мен Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Мен Сендан содиқ тил ва солим қалб сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг хайридан сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсадан истиғфор сўрайман».

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алукас сабаата фил амри, вал ъазиймати ъалар рушди, ва ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика, ва ас`алука қолбан салийман, ва лисаанан соодиқон, ва ас`алука мин хойри маа таъламу, ва аъуузубика мин шарри маа таъламу, ва астағфирука лимаа таъламу».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен сендан муҳаббатингни сўрайман, Сенга муҳаббат қилганнинг муҳаббатини ва Сенинг муҳаббатингга етказадиган амални сўрайман».

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довуднинг дуосида «Аллоҳумма инний ас`алука ҳуббака, ва ҳубба ман йуҳиббука, вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббака» бор эди», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар: «У башарнинг энг ибодатлиси эди», дердилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي، وَأَهْلِي، وَمِنَ المَاءِ البَارِدِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин».

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довуднинг дуосида «Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий, ва аҳлий, ва минал маа ил баарид» бор эди», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар: «У башарнинг энг ибодатлиси эди», дердилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳуммарзуқний ҳуббака, ва ҳубба ман йанфаъуний ҳуббуҳу ъиндака», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَا رَزَقْتَنِي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً لِي فِيمَا تُحِبُّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳумма маа розақтаний миммаа уҳиббу фажъалҳу қувватан лий фий маа туҳибб», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَا زَوَيْتَ عَنِّي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً فِيمَا تُحِبُّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳумма маа завайта ъанний миммаа уҳиббу фажъалҳу қувватан фий маа туҳибб», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтишнинг фойдалари:
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Салавот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло салавот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Салавот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Салавот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Салавот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Салавот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Салавот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салавот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Салавот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلاَنِيَتِي وَاجْعَلْ عَلاَنِيَتِي صَالِحَةً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳумма ижъал сарийротий хойрон мин ъалаанийатий, важъал ъалаанийатий соолиҳатан», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلاَ الْمُضِلِّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳумма инний ас`алука мин соолиҳий маа ту`тин нааса минал маалий, ва аҳлий, вал валадий ғойриз зооллий валал музилли», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook