Quantum
221 subscribers
692 photos
148 videos
51 links
Scientia potentia est.

Илм-фан тарғиботига бағишланади.

Лойиҳа муаллифи – таълим масалалари бўйича эксперт, андрагог, социолог, этнолингвист, гендеролог, профессионал медиатор, доктор Моҳира Халикова
Download Telegram
Yerqazar tuynugi (кротовая нора) - bu qora tuynukka o'xshash nazariy kosmik obyekt, ammo u materiyani yutish o'rniga, uni fazo-vaqtning bir nuqtasidan boshqasiga o'tkazishga (teleportatsiya) qodir.

@quantum577
👏1
So‘zlar migratsiyasi#

Dinar
(yunoncha δηνάριον, lotincha dēnārius “o‘ndan iborat”, decem “10”) turli mamlakatlarning pul birligi bo‘lib (aksariyati arab tilida so‘zlashuvchi yoki ilgari Usmonli imperiyasining bir qismi bo‘lgan), Rim imperiyasi tangasining nomi bo‘lgan denariusdan kelib chiqqan.

Arab xalifaligi Vizantiya imperiyasining pul og‘irligi normalariga asoslangan xalifa Abd al-Malikning pul islohotidan so‘ng, taxminan 695-yilda oltindan dinorlar zarb qila boshladi. Vizantiya solidusi singari, dinorning vazni 4,25 grammni tashkil etdi va 10 kumush dirhamga teng edi.

Keyinchalik, X-XIII asrlarda xalifalikning parchalanishi va yangi davlatlarning paydo bo‘lishi davrida, dinor turli mamlakatlarda turli miqdorda dirhamga tenglasha boshladi.

@quantum577
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иммун тизимига шон-шарафлар!


Маълумки, организмнинг иммун тизими танани турли инфекциялардан, ёт жисмлардан ва унга зарар етказадиган бирикмалардан ҳимоя қилади.

Лейкоцитлар ёки оқ қон таначалари иммунитет тизимининг муҳим қисмидир.


Мазкур тасвирда лейкоцитларнинг танага кирган зирапча - бегона жисмга қандай ҳужум қилишини аниқ кўриш мумкин.

@quantum577
👍3🔥2👏2
Деярли ҳар бир дунё динининг ўзига хос "муқаддас рақамлари" бор ва ҳар бир рақам маълум бир маънони англатади.

“0” ўлимнинг йўқлигини ва айлана ичидаги мутлақ ҳаётни кўрсатади. Каббала таълимотида у чексизлик рамзи.

“1” бирламчи ибтидони билдиради.

“2” – Инь ва Янь.

“7” рақами деярли барча маданиятларда муқаддас, илоҳий, сеҳрли ва бахтли ҳисобланади.

Вавилонда маъбудлар шарафига етти босқичли ибодатхона қурилган.

Юнон мифологиясида Крит оролидаги лабиринтда яшовчи минотаврга ҳар йили Афина аҳолиси ўлпон сифатида етти йигит ва етти қизни ейиш учун юборган.

“Дунёнинг етти мўжизаси” барчамизга таниш.

Ислом, насронийлик ва иудаизм коинотни яратишнинг етти босқичли ҳаракатини тан олади.

Етти рақами кўплаб белгилар, мақолларда акс этган:
Етти қават осмон; 7 ёшдан 70 ёшгача; Етти ўлчаб, бир кес...

@quantum577
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай юқори технологик осма кўприкларни ҳозирча фақат Хитойда кўриш мумкин...

@quantum577
🔥2🙏1
Сонларнинг мистификацияси

Қадим замонлардан бери рақамлар инсон ҳаётида муҳим роль ўйнаган.

Инсонлар уларга ғайритабиий хусусиятларни беришган; баъзи рақамлар бахт ва муваффақиятни ваъда қилади, бошқалари тақдирнинг зарбасига олиб келиши мумкин эди.

Кўпгина маданиятларда (Вавилон, Миср, Халдей, Ҳинд), Пифагореизмда рақам ҳамма нарсанинг бошланишидир.

Рақамлар ҳақидаги таълимотнинг асосчиси Пифагор "Дунё рақамлар аосида қурилган" деган.

Кейинчалик нумерология бошқа маданиятларда ҳам ривожланган.

Биз ҳам қайсидир маънода пифагореистлармиз)
Рақамларнинг метафизик ва сирли хоссаларига, бахт ва омад келтиришига ишонамиз...

@quantum577
👏1
Маълум бўлган ҳар бир нарсанинг ўз рақами бор, усиз ҳеч нарсани тушуниш ёки билиш мумкин эмас.


Пифагор


@quantum577
Пифагореизм (Pythagóreioi) - милоддан аввалги 6-4-асрларда Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган ахлоқий-фалсафий таълимот.



Бу фалсафий оқимнинг отаси юнон файласуфи, мистик ва математик Пифагордир. У милоддан аввалги 530-йилларда Самос оролида яшаган.

Пифагореизмнинг асосий ғояси сонлар ва рақамлар қонунларига бўйсунадиган космогония, ягона ва уйғун математик комбинация сифатидаги олам ҳақидаги таълимот эди.

@quantum577
Ердаги барча элементлар, водород ва гелийдан ташқари, миллиардлаб йиллар олдин юлдузлар алхимияси туфайли яратилган.
Ушбу юлдузларнинг баъзилари ҳозир Сомон йўлининг нариги томонида кўзга кўринмас оқ карликдир.

ДНКмиздаги азот, тишимиздаги кальций, қонимиздаги темир, олмали пирогимиздаги углерод қулаб тушаётган юлдузлар тубида яратилган.
Биз юлдузли материядан яратилганмиз.


Карл Саган, илм-фан оммалаштирувчиси

@quantum577
1
Бу нуқта Сатурн ҳалқаси томонидан Ер сайёрасининг кўриниши.

Ва бу қум заррасида неча-неча салтанатлар, империялар барпо этилган ва вайрон бўлган, жангу жадаллар, тўфонлар юз берган, диний-ахлоқий, сиёсий таълимотлар яратилган.

Миллиардлаб инсонлар, тақдирлар, қисматлар...
Ҳаммаси шу заррада юз берди ва шу заррада барҳам топди ...


@quantum577
James Webb vs Hubble

Астрономия қанчалик олдинга қадам ташлайди?

XXI асрда астрономия энг ажойиб табиий фанлардан бирига айланди.

Бунга 1990 йилдан бери коинотнинг таъсирчан фотосуратлари билан инсониятни ҳайратда қолдириб келаётган Hubble космик телескопи сабаб бўлди.
Телескоп америкалик астроном Эдвин Хаббл шарафига номланган.

Унинг тасвирларининг визуал сифати ердаги расадхоналаридан олинадиган тасвирлардан ҳар томонлама устун эди.

2022 йилда эса Жеймс Уэбб Хабблдан эстафетани қабул қилди.

Қуйида иккала телескоп орқали олинган тасвирларнинг фарқини кўриш мумкин.


@quantum577
1
Ўз энергиясини шунчаки “исроф қиладиган” ёпиқ физик тизимлардан фарқли ўлароқ, биологик тизимлар доимо ўсиб борувчи мураккаблик ҳолатига айланадиган юқори даражада ташкил этилган тузилмадир.

Улар ақлли, атроф-муҳит билан уйғун ва шунинг учун энтропияни экспорт қилиш, ўзларининг регенератив ва ижодий жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун ташқаридан энергияни киритишга қодир.


Michael Hayes, “ДНКдаги герметик код”


@quantum577
Математика - бу табиат китоби ёзилган тил.

Галилео Галилей


@quantum577
👏1
Энг қиммат палеонтологик қазилма

2026 йилда Tirannozavr reks скелетларидан бири бўлган “Gus” аноним харидорга 50,1 миллион долларга сотилди.
У ким ошди савдосида сотилган энг қиммат палеонтологик қазилма бўлди.

Лекин илм-фан учун “Gus” соврин ёки санъат асари эмас.

Фан учун бундай топилма ноёб архивдир.
Қазилмаларда сайёрадаги эволюция, йўқ бўлиб кетиш, касаллик ва шикастланишлар ҳақидаги далиллар, шунингдек, қадимги экотизимлар ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд.


Бундай топилмалар сони чекланган ва намунани бошқаси билан алмаштиришнинг иложи йўқ.

@quantum577
👍1