Quantum
198 subscribers
642 photos
142 videos
49 links
Scientia potentia est.

Илм-фан тарғиботига бағишланади.

Лойиҳа муаллифи – таълим масалалари бўйича эксперт, андрагог, социолог, этнолингвист, гендеролог, профессионал медиатор, доктор Моҳира Халикова
Download Telegram
Hind Vedalarida sanskritcha
Vasudhaiva Kutumbakam atamasi mavjud.

U "Butun dunyo - bitta oila" degan ma'noni anglatadi.

Bu universal birlik va o'zaro bog'liqlikka bo'lgan ishonchni ramziy ifodalab, bizni farqlardan qat'i nazar, barcha insonlarga mehr-shafqat va hurmat bilan munosabatda bo'lishga chaqiradi.

Naqadar dolzarb!


@quantum577
2
Майсазор. Дам олиш куни. Қўшни ўт ўрадиган машинани ёқади.

Бир дақиқадан сўнг ҳаво тетиклик ҳидига тўлади. Ҳамма бу ҳидни яхши кўради. Бу ёз, тинчлик, болалик билан боғлиқ.

2014 йилда Токио университети тадқиқотчилари бу ҳидни кимёвий сигнал эканини аниқлашди.

Майса кесилганда молекуляр даражада содир бўладиган қичқириқ.

Бу ҳид 6 та бирикманинг аралашмасидир.
Аммо номлар аҳамиятсиз.
Муҳими шундаки, ўсимлик уларни фақат шикастланганда, ҳужайралар ёрилганда ишлаб чиқаради.


Қўшни ўсимликлар қичқириқни эшитадилар ва ҳимоя моддаларини (танинлар) ишлаб чиқаришни бошлайдилар.

Улар ҳали содир бўлмаган ҳужумга тайёргарлик кўришади!


Табиат жим деб ўйлаганимизда аслида нима демоқда?
Ўт қичқиради – биз эса ундан завқланамиз.
Эволюциянинг асл чўққиси ким?


@quantum577
🙏1
... Ер сайёраси одамлари ўзларини дельфинлардан анча ақлли деб ҳисоблар, бу тезисни ўзларининг ютуқлари билан асослар эдилар: ғилдирак, Нью-Йорк, урушлар ва ҳ.

Дельфинлар, ўз навбатида, худди шу сабабларга кўра ўзларининг одамлардан устунлигига ишонадилар.


Дуглас Адамс, “Галактика бўйлаб автостоп шаклида саёҳат”.


@quantum577
🙏1
Ikki narsa cheksizdir: koinot va inson ahmoqligi; va men hali koinot haqida ishonchim komil emas.


Albert Eynshteyn


@quantum577
🙏1
Prochlorococcus Ердаги кислороднинг 20 % ини ишлаб чиқаради.

Диаметри 0,6 микрометр бўлган цианобактерия.
Қум донасидан минг марта кичикроқ!

Денгиз сувининг бир томчисида уларнинг сони 100000 та.

Дунё океанида 3 октиллион, яъни 3000000000000000000000000000.


Прохлорококкус Ердаги кислороднинг 20 % ини ишлаб чиқаради.

Океандаги битта бактерия сайёрадаги энг катта ўрмонлардан кўпроқ кислород ишлаб чиқаради. Илдиз йўқ. Барглар йўқ. Битта ҳужайра.

Прохлорококкус бутун океан озиқ-овқат занжирини озиқлантиради.
Зоопланктон прохлорококкусни ейди.
Балиқлар зоопланктонни ейди.
Одамлар балиқларни ейди.

Сизнинг ликопчангиздаги ҳар бир балиқ бўлаги кўзга кўринмас бактериядан бошланган.

У барча денгиз ҳаётининг асоси.

У сайёрамизни умуман кислород бўлмаган даврдан бери озиқлантириб келмоқда.

Фитопланктон 1986 йилда кашф этилган.

Дарсликларда у ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.


@quantum577
👍1
ҲИНДУ ҚАБИЛАЛАРИ ВА ТУРКИЙЛАР ҚАРИНДОШМИ?

Қарийб 20 йил давомида Сиу қабилалари орасида ҳаёт кечирган Жон Жосселини 1672 йилда “Янги Англиянинг нодирликлари” китобини нашр эттириб, унда Миссуридан Арканзасгача бўлган улкан ҳудудда яшовчи Шимолий Америка ҳиндуларнинг ташқи кўриниши, урф-одатлари туркий тилда сўзлашувчиларга ўхшаб кетишига ишора қилган.


1935 йилда Римда бўлиб ўтган Шарқшуносларнинг халқаро конгрессида Giulio Ferrario кечуа тилининг туркий, олтой тиллари билан алоқаси мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.


1967 йилда лингвист Оскар Стиг Викандер (Oscar Stig Wikander) “Ethnos” журналида Майя гуруҳи тиллари ва Олтой оиласи тиллари ўртасида боғлиқлик муаммоларига оид мақоласини нашр этди.

Тарихчи ва лингвист Юрий Кнорозов майя қабилаларининг тарихи билан шуғулланиб, кўпгина лексемалар ва топонимлар туркий тилларга ўхшаш деган хулосага келган.

Буларнинг барчаси фундаментал тадқиқотлар ҳамда тарихий, лингвистик, археологик, антропологик, генетик таҳлилларни талаб қилади.

@quantum577
👍1🙏1
МАЙЯ

Тарихчи ва лингвист олим, Майя қабиласи иероглифлари тизими сирини кашф этган Юрий Кнорозов майя тилидаги кўпгина лексемалар ва топонимлар туркий тилларга ўхшаш деган хулосага келган.


Баъзи мисоллар:

Йаш – ёш
Кун – кун, қуёш
Ич – ичи
Ош – уч
Куч – куч
Кулл – қўл
Чаб – чопмоқ
Ахчы – овчи
Кош – қуш
Ака – бақа
Атана – хотин
Имиш яшче – яшил мева
Ичин – ичмоқ
Аак – оқ
Ик – икки
Мооль – кўп, мўл-кўл
Tur – тўхта
Бин – мен
Ими – кўкрак
Чалан – илон
Оч – ош
Ба – балиқ
Аль – ўғил


@quantum577
👍1👏1
КЕЧУА

1935 йилда Римда бўлиб ўтган Шарқшуносларнинг халқаро конгрессида ориенталист олим Giulio Ferrario кечуа тилининг туркий, олтой тиллари билан алоқаси мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.

Маълумки, Кечуа Жанубий Америкада (Перу, Боливия, Эквадор, Аргентина, Колумбия, Чили) яшовчи халқ бўлиб, Инклар давлати маданий анъанасининг вориси ҳисобланади.

Қадимги дунё археологияси мезонларига кўра, Кечуа маданияти ўша пайтда Мексикадаги Ацтек ва Майя маданиятлари каби юқори даражада бўлган.

Кечуа тилидан баъзи мисоллар:

Kok – кўк, осмон
Wage – оға, ака
Tata, tayta – ота
Misi – мушук
As – оз
Ari – ориқ
Qo – қувмоқ
Kaca – кечиб ўтмоқ


@quantum577
🙏1
https://i.pinimg.com/originals/b3/35/55/b33555214c8f63d6a38f3f83255a9e17.jpg

Америка ҳиндулари ва туркий тиллар муаммосига оид ёрқин тадқиқотлардан бири академик Аброр Каримуллинга тегишли.

Олим "Прототурклар ва Америки ҳиндулари" номли тадқиқотида Америка ҳиндуларининг адабий ёдгорликлари, майя, сиу, кечуа каби тилларнинг туркий тиллар билан генетик алоқаси, фонетик, морфологик ва лексик жиҳатдан умумийлигини исботловчи кўплаб ёрқин ва ишончли мисоллар келтиради.


Мавзуга қизиқувчиларга тадқиқотнинг электрон версиясини илова қиламан.

@quantum577
Қарор қилинг.
Ўзгартиринг.
Олдинга интилинг.
Ўйлаб кўринг.
Қийинчиликларни қабул қилинг.
Туринг ва
ҳаракат қилинг.
Стереотиплардан
воз кечинг. 
Эришинг.
Орзу қилинг.
Ўзгаришларга
очиқ бўлинг.
Ишонинг.
Тўхтанг.
Ўзингизни тингланг.
Ўсинг.
Ҳаётга очиқ кўз
билан қаранг.

@ Пауло Коэльо


@andragogika_LLL
👍2🙏1
Энди одамзодни ҳеч нарса, ҳатто ернинг остига яшириниш ҳам қутқара олмайди.

Уни энди ҳалокатдан фақат ахлоқгина қутқариши мумкин.

Альберт Эйнштейн


@quantum577
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tabiatdagi har bir jonzot oʻziga yashash uchun oshyon quradi.

@quantum577
🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ява ва Цейлон оролларида яшовчи Orthotomus Sutorius Она-табиатнинг яна бир феноменидир.

@quantum577
👍1
Ер чексиз космик аренадаги жуда кичик саҳнадир.

Шон-шуҳрат ва ғалаба нурлари остида қисқа вақт ичида ушбу қум донасининг бир қисмига устун бўлишга интилган барча саркардалар ва подшоҳлар томонидан тўкилган қон дарёларини эсланг.

Бу нуқтанинг бир бурчаги аҳолисининг унинг бошқа бурчагидаги улардан базўр ажралиб турадиган аҳолисига қилган чексиз шафқатсизликларини эсланг.

Уларнинг келишмовчиликлари қанчалик тез-тез содир бўлаётгани, бир-бирларини ўлдиришга интилишлари, нафратлари қанчалик кучли эканини эсланг.

Бу бизнинг уйимиз.

Бу биз.


Карл Саган

@quantum577
1😢1
Бизнинг митти дунёмизнинг бу узоқдаги тасвиридан кўра инсоннинг бемаъни кибри ҳақида яхшироқ далил йўқ.

Мен учун бу бизнинг бир-биримизга меҳрибон бўлиш, биз билган ягона уй бўлган бу мовий нуқтани асраб-авайлаш масъулиятини англатади.

Карл Саган


@quantum577
🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Butun shakllanish tarixi davomida Oy meteoritlar tomonidan "bombardimon" qilingan.

@quantum577
Роберт Кох - немис шифокори, микробиолог, инсоният учун буюк хизмат қилган олим.

1876 йилда у куйдирги қўзғатувчисини ажратиб олишга муваффақ бўлди ва уни батафсил тасвирлаб берди.

1882 йилда у Кох таёқчаси деб ном олган сил касаллигининг қўзғатувчиси топилганлигини эълон қилди.
1883 йилда у вабо қўзғатувчисини топди.

Сил касаллигини даволаш бўйича тадқиқотлари учун Кох 1905 йилда  тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

Кох томонидан амалга оширилган кашфиётлар микробиология, бактериология, гигиена ва умуман тиббиёт ривожига улкан ҳисса қўшди ва миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолди!

Умр мазмуни ҳақида гап кетганда Кохни эслаш жоиз деб биламан.


@quantum577
👍2
Илм-фанни оммалаштириш жамият олдида турган муҳим вазифадир.

Жамият илмий маълумотларни кўпчилик учун қизиқарли ва тушунарли тилга ўгириш орқали илмий билимларни ривожлантириш ва кўпайтиришдан манфаатдор.

Илмий фантастика бу жараёнда муҳим роль ўйнайди. Илмий адабиётлар кўплаб илмий кашфиётларни илҳомлантирган.

Фанни оммалаштиришга Жюль Верн, Айзек Азимов, Стивен Хокинг, Яков Перельман, Сергей Капица, Карл Саган, Жак-Ив Кусто, Ричард Фейнман, Иосиф Шкловский, Мичио Каку катта ҳисса қўшдилар.

Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон Илм-фан фестивали (World Science Festival) асосчиларидан бўлган Брайан Грин “The Fabric of Cosmos” (Коинот матоси: фазо, замон ва воқелик текстураси), Стивен Хокинг “Вақтнинг қисқача тарихи”, “Қора туйнуклар ва ёш коинотлар” номли китобларида космология ва астрофизиканинг сўнгги ютуқларини муҳокама қиладилар.

@quantum577
👍2