Мабодо коинотда адашиб қолсангиз, сайёрамизнинг манзили шу ерда ёзилган.
Ернинг манзили:
Қуёш тизими
(Solar System)
Орион галактик қўли
(Orion Arm)
Сомон йўли галактикаси
(Milky Way)
Маҳаллий галактикалар гуруҳи
(Local Group)
Дева кластери
(Virgo Cluster)
Ланиакеа суперкластери
(Laniakea Supercluster)
@quantum577
Ернинг манзили:
Қуёш тизими
(Solar System)
Орион галактик қўли
(Orion Arm)
Сомон йўли галактикаси
(Milky Way)
Маҳаллий галактикалар гуруҳи
(Local Group)
Дева кластери
(Virgo Cluster)
Ланиакеа суперкластери
(Laniakea Supercluster)
@quantum577
Коинотнинг чегараси борми?
Коинотнинг чексиз маҳобатини ушбу роликдан билиш мумкин:
https://youtu.be/GoW8Tf7hTGA
@quantum577
Коинотнинг чексиз маҳобатини ушбу роликдан билиш мумкин:
https://youtu.be/GoW8Tf7hTGA
@quantum577
YouTube
Star Size Comparison 2
Dear world,
Let´s talk about time.
When I uploaded my first YouTube video 7 years ago, I would have never thought that it would get that much attention. Had lots of discussions, met new people, continued to make videos about things that intrigued me. Or tried…

👍2
Америкалик фантаст-ёзувчи, илм-фанни оммалаштирувчи Айзек Азимов китобхонларга мурожаатларидан бирида илмий фантастиканинг замонавий дунёдаги гуманистик ролини қуйидагича ифодалаган:
“Тарих шундай даражага етдики, энди инсониятнинг низоларига йўл қўйилмайди.
Ер юзида инсонлар дўст бўлишлари керак. Мен ҳамиша ўз асарларимда шуни таъкидлашга ҳаракат қилганман. Ҳамма одамлар бир-бирига меҳр қўяди, деб ўйламайман, лекин одамлар ўртасидаги нафратни йўқ қилишни истардим.
Ва мен илмий фантастика инсониятни боғлашга ёрдам берадиган алоқалардан бири эканлигига жиддий ишонаман. Фантастикада биз кўтараётган муаммолар бутун инсониятнинг долзарб муаммоларига айланади”.

Робототехниканинг учта қонуни
1. Робот одамга зарар етказа олмайди ёки ўз ҳаракатсизлиги билан одамга зарар етказилишига йўл қўймайди.
2. Робот инсон томонидан берилган барча буйруқларга бўйсуниши керак, агар бу буйруқлар Биринчи Қонунга зид бўлмаса.
3. Робот ўзининг хавфсизлиги ҳақида Биринчи ёки Иккинчи Қонунларга зид бўлмаган даражада ғамхўрлик қилиши керак.
Айзек Азимов

👍1
Hind Vedalarida sanskritcha
Vasudhaiva Kutumbakam atamasi mavjud.
U "Butun dunyo - bitta oila" degan ma'noni anglatadi.
Bu universal birlik va o'zaro bog'liqlikka bo'lgan ishonchni ramziy ifodalab, bizni farqlardan qat'i nazar, barcha insonlarga mehr-shafqat va hurmat bilan munosabatda bo'lishga chaqiradi.
Naqadar dolzarb!

❤2
Майсазор. Дам олиш куни. Қўшни ўт ўрадиган машинани ёқади.
Бир дақиқадан сўнг ҳаво тетиклик ҳидига тўлади. Ҳамма бу ҳидни яхши кўради. Бу ёз, тинчлик, болалик билан боғлиқ.
2014 йилда Токио университети тадқиқотчилари бу ҳидни кимёвий сигнал эканини аниқлашди.
Майса кесилганда молекуляр даражада содир бўладиган қичқириқ.
Бу ҳид 6 та бирикманинг аралашмасидир.
Аммо номлар аҳамиятсиз.
Муҳими шундаки, ўсимлик уларни фақат шикастланганда, ҳужайралар ёрилганда ишлаб чиқаради.
Қўшни ўсимликлар қичқириқни эшитадилар ва ҳимоя моддаларини (танинлар) ишлаб чиқаришни бошлайдилар.
Улар ҳали содир бўлмаган ҳужумга тайёргарлик кўришади!
Табиат жим деб ўйлаганимизда аслида нима демоқда?
Ўт қичқиради – биз эса ундан завқланамиз.
Эволюциянинг асл чўққиси ким?

🙏1
... Ер сайёраси одамлари ўзларини дельфинлардан анча ақлли деб ҳисоблар, бу тезисни ўзларининг ютуқлари билан асослар эдилар: ғилдирак, Нью-Йорк, урушлар ва ҳ.
Дельфинлар, ўз навбатида, худди шу сабабларга кўра ўзларининг одамлардан устунлигига ишонадилар.
Дуглас Адамс, “Галактика бўйлаб автостоп шаклида саёҳат”.

Ikki narsa cheksizdir: koinot va inson ahmoqligi; va men hali koinot haqida ishonchim komil emas.
Albert Eynshteyn
@quantum577
Albert Eynshteyn
@quantum577
🙏1
Prochlorococcus Ердаги кислороднинг 20 % ини ишлаб чиқаради.
Диаметри 0,6 микрометр бўлган цианобактерия.
Қум донасидан минг марта кичикроқ!
Денгиз сувининг бир томчисида уларнинг сони 100000 та.
Дунё океанида 3 октиллион, яъни 3000000000000000000000000000.
Прохлорококкус Ердаги кислороднинг 20 % ини ишлаб чиқаради.
Океандаги битта бактерия сайёрадаги энг катта ўрмонлардан кўпроқ кислород ишлаб чиқаради. Илдиз йўқ. Барглар йўқ. Битта ҳужайра.
Прохлорококкус бутун океан озиқ-овқат занжирини озиқлантиради.
Зоопланктон прохлорококкусни ейди.
Балиқлар зоопланктонни ейди.
Одамлар балиқларни ейди.
Сизнинг ликопчангиздаги ҳар бир балиқ бўлаги кўзга кўринмас бактериядан бошланган.
У барча денгиз ҳаётининг асоси.
У сайёрамизни умуман кислород бўлмаган даврдан бери озиқлантириб келмоқда.
Фитопланктон 1986 йилда кашф этилган.
Дарсликларда у ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

ҲИНДУ ҚАБИЛАЛАРИ ВА ТУРКИЙЛАР ҚАРИНДОШМИ?
Қарийб 20 йил давомида Сиу қабилалари орасида ҳаёт кечирган Жон Жосселини 1672 йилда “Янги Англиянинг нодирликлари” китобини нашр эттириб, унда Миссуридан Арканзасгача бўлган улкан ҳудудда яшовчи Шимолий Америка ҳиндуларнинг ташқи кўриниши, урф-одатлари туркий тилда сўзлашувчиларга ўхшаб кетишига ишора қилган.
1935 йилда Римда бўлиб ўтган Шарқшуносларнинг халқаро конгрессида Giulio Ferrario кечуа тилининг туркий, олтой тиллари билан алоқаси мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.
1967 йилда лингвист Оскар Стиг Викандер (Oscar Stig Wikander) “Ethnos” журналида Майя гуруҳи тиллари ва Олтой оиласи тиллари ўртасида боғлиқлик муаммоларига оид мақоласини нашр этди.
Тарихчи ва лингвист Юрий Кнорозов майя қабилаларининг тарихи билан шуғулланиб, кўпгина лексемалар ва топонимлар туркий тилларга ўхшаш деган хулосага келган.
Буларнинг барчаси фундаментал тадқиқотлар ҳамда тарихий, лингвистик, археологик, антропологик, генетик таҳлилларни талаб қилади.

👍1🙏1
МАЙЯ
Тарихчи ва лингвист олим, Майя қабиласи иероглифлари тизими сирини кашф этган Юрий Кнорозов майя тилидаги кўпгина лексемалар ва топонимлар туркий тилларга ўхшаш деган хулосага келган.
Баъзи мисоллар:
Йаш – ёш
Кун – кун, қуёш
Ич – ичи
Ош – уч
Куч – куч
Кулл – қўл
Чаб – чопмоқ
Ахчы – овчи
Кош – қуш
Ака – бақа
Атана – хотин
Имиш яшче – яшил мева
Ичин – ичмоқ
Аак – оқ
Ик – икки
Мооль – кўп, мўл-кўл
Tur – тўхта
Бин – мен
Ими – кўкрак
Чалан – илон
Оч – ош
Ба – балиқ
Аль – ўғил

👍1👏1
КЕЧУА
1935 йилда Римда бўлиб ўтган Шарқшуносларнинг халқаро конгрессида ориенталист олим Giulio Ferrario кечуа тилининг туркий, олтой тиллари билан алоқаси мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.
Маълумки, Кечуа Жанубий Америкада (Перу, Боливия, Эквадор, Аргентина, Колумбия, Чили) яшовчи халқ бўлиб, Инклар давлати маданий анъанасининг вориси ҳисобланади.
Қадимги дунё археологияси мезонларига кўра, Кечуа маданияти ўша пайтда Мексикадаги Ацтек ва Майя маданиятлари каби юқори даражада бўлган.
Кечуа тилидан баъзи мисоллар:
Kok – кўк, осмон
Wage – оға, ака
Tata, tayta – ота
Misi – мушук
As – оз
Ari – ориқ
Qo – қувмоқ
Kaca – кечиб ўтмоқ

https://i.pinimg.com/originals/b3/35/55/b33555214c8f63d6a38f3f83255a9e17.jpg
Америка ҳиндулари ва туркий тиллар муаммосига оид ёрқин тадқиқотлардан бири академик Аброр Каримуллинга тегишли.
Олим "Прототурклар ва Америки ҳиндулари" номли тадқиқотида Америка ҳиндуларининг адабий ёдгорликлари, майя, сиу, кечуа каби тилларнинг туркий тиллар билан генетик алоқаси, фонетик, морфологик ва лексик жиҳатдан умумийлигини исботловчи кўплаб ёрқин ва ишончли мисоллар келтиради.
Мавзуга қизиқувчиларга тадқиқотнинг электрон версиясини илова қиламан.

Forwarded from Андрагогика - ҳаёт давомида таълим (MK)
Қарор қилинг.
Ўзгартиринг.
Олдинга интилинг.
Ўйлаб кўринг.
Қийинчиликларни қабул қилинг.
Туринг ва
ҳаракат қилинг.
Стереотиплардан
воз кечинг.
Эришинг.
Орзу қилинг.
Ўзгаришларга
очиқ бўлинг.
Ишонинг.
Тўхтанг.
Ўзингизни тингланг.
Ўсинг.
Ҳаётга очиқ кўз
билан қаранг.
@ Пауло Коэльо
@andragogika_LLL
Ўзгартиринг.
Олдинга интилинг.
Ўйлаб кўринг.
Қийинчиликларни қабул қилинг.
Туринг ва
ҳаракат қилинг.
Стереотиплардан
воз кечинг.
Эришинг.
Орзу қилинг.
Ўзгаришларга
очиқ бўлинг.
Ишонинг.
Тўхтанг.
Ўзингизни тингланг.
Ўсинг.
Ҳаётга очиқ кўз
билан қаранг.
@ Пауло Коэльо
@andragogika_LLL
👍2🙏1
Энди одамзодни ҳеч нарса, ҳатто ернинг остига яшириниш ҳам қутқара олмайди.
Уни энди ҳалокатдан фақат ахлоқгина қутқариши мумкин.
Альберт Эйнштейн
@quantum577
Уни энди ҳалокатдан фақат ахлоқгина қутқариши мумкин.
Альберт Эйнштейн
@quantum577
👍2🔥1
Ер чексиз космик аренадаги жуда кичик саҳнадир.
Шон-шуҳрат ва ғалаба нурлари остида қисқа вақт ичида ушбу қум донасининг бир қисмига устун бўлишга интилган барча саркардалар ва подшоҳлар томонидан тўкилган қон дарёларини эсланг.
Бу нуқтанинг бир бурчаги аҳолисининг унинг бошқа бурчагидаги улардан базўр ажралиб турадиган аҳолисига қилган чексиз шафқатсизликларини эсланг.
Уларнинг келишмовчиликлари қанчалик тез-тез содир бўлаётгани, бир-бирларини ўлдиришга интилишлари, нафратлари қанчалик кучли эканини эсланг.
Бу бизнинг уйимиз.
Бу биз.
Карл Саган

❤1😢1
Бизнинг митти дунёмизнинг бу узоқдаги тасвиридан кўра инсоннинг бемаъни кибри ҳақида яхшироқ далил йўқ.
Мен учун бу бизнинг бир-биримизга меҳрибон бўлиш, биз билган ягона уй бўлган бу мовий нуқтани асраб-авайлаш масъулиятини англатади.
Карл Саган
@quantum577
Мен учун бу бизнинг бир-биримизга меҳрибон бўлиш, биз билган ягона уй бўлган бу мовий нуқтани асраб-авайлаш масъулиятини англатади.
Карл Саган
@quantum577
🙏2
Роберт Кох - немис шифокори, микробиолог, инсоният учун буюк хизмат қилган олим.
1876 йилда у куйдирги қўзғатувчисини ажратиб олишга муваффақ бўлди ва уни батафсил тасвирлаб берди.
1882 йилда у Кох таёқчаси деб ном олган сил касаллигининг қўзғатувчиси топилганлигини эълон қилди.
1883 йилда у вабо қўзғатувчисини топди.
Сил касаллигини даволаш бўйича тадқиқотлари учун Кох 1905 йилда тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Кох томонидан амалга оширилган кашфиётлар микробиология, бактериология, гигиена ва умуман тиббиёт ривожига улкан ҳисса қўшди ва миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолди!
Умр мазмуни ҳақида гап кетганда Кохни эслаш жоиз деб биламан.