“Дунё хотираси” (Memory of the World) – ЮНЕСКОнинг жаҳон ҳужжатли меросини ҳимоя қилишга қаратилган дастури.
1992 йилда ташкил этилган.
Дастур жаҳон ҳужжатли меросини муҳофаза қилиш, ҳужжатли мероснинг мавжудлиги ва аҳамияти тўғрисида умумий маълумотни тарқатиш каби мақсадларни кўзлаган.
Дастур доирасида 1997 йилдан бошлаб халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда ҳужжатли мерос реестри юритилмоқда.
Ёдгорликни халқаро реестрга киритиш номзодликни дастурнинг олий бошқарув органи бўлган Халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан маъқуллаш ва уни ЮНЕСКО Бош директори томонидан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
@quantum577

👍1👏1
“Дунё хотираси” (Memory of the World) дастуридан, хусусан, умуминсоний тамаддуннинг қуйидаги буюк намуналари ўрин олган:
Сувайш каналини хотирлаш;
Қадимги куфий ёзуви (Аль-Ула ҳудуди);
Финикия алифбоси (Ливан Миллий музейи);
Миср султонлари ва шаҳзодаларининг ҳужжатлари (Миср миллий архиви);
Ибн Халдуннинг “Китоб ал-ибар” китобининг бешинчи жилди (Марокаш архиви);
Ригведа – диний мадҳиялар тўплами (ҳинд адабиётининг биринчи машҳур ёдгорлиги);
Шоҳнома (форс маданиятининг мумтоз асари);
Трипитака Кореана – муқаддас буддист матнларнинг корейсча версияси;
Усмон Қуръони (Қуръоннинг энг қадимги қўлёзмаси).

👍3
Birinchi marta meteoritlarda DNK komponentlarining to'liq to'plami topildi!
Xokkaydo universiteti va NASA tadqiqotchilari meteorit namunalarida azotli asoslarning to'liq to'plamini - DNK va RNK qurilish bloklarini topdilar.
Kashfiyot barcha kerakli genetik komponentlar meteoritlar tomonidan Yerga yetkazilgan bo'lishi mumkinligini ko'rsatadi.
Bu to'rt milliard yil oldin Yerda hayotning paydo bo'lishiga yordam bergan.
Tadqiqot natijalari Nature Communications jurnalida chop etildi.

👍2👏2
10 НОЯБРЬ - БУТУНЖАҲОН ИЛМ-ФАН КУНИ
Бутунжаҳон илм-фан куни илм-фаннинг инсоният тамаддуни ривожидаги беқиёс ролини эътироф этиш, илмий муаммоларни муҳокама қилишда кенг жамоатчилик иштироки зарурлигини таъкидлашга қаратилган.
Илм-фан инсониятнинг интеллектуал тафаккури ва эмпирик тажрибаси воситасида барча замонларда тўпланган билимларни тизимлаштириш билан машғул бўлган ҳамда олам яралиши, макрокосм ва микрокосмнинг универсал қонуниятларига оид фундаментал саволларга жавоб топишга интилган.

Texnologik singulyarlikka 2025-yilda erishiladi, dedi OpenAI bosh direktori Sem Altman.
Uning fikricha, keyingi yilda sun’iy umumiy intellekt (AGI) yaratiladi.
Sun'iy umumiy intellekt - bu inson imkoniyatlariga o'xshash yoki undan yuqori kognitiv qobiliyatlardan foydalangan holda vazifalarni bajarishga qodir bo'lgan texnologiya.

Ипак куябошининг (лотин. Bombyx mori) тасвири.
Тахминан 5000 йил олдин Хитойда маданийлаштирилган.
Ҳар бир мавжудотнинг тузилишида макрокосм ва микрокосмнинг универсал қонуниятлари мужассам ва илм-фаннинг вазифаси уларни ўрганишдир.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 22 апрелда қабул қилган А/RES/63/278 - сонли резолюцияга биноан 22 апрель Халқаро Она-замин куни (International Mother Earth Day) деб эълон қилинди.
Ушбу сана сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги билан инсониятнинг ижтимоий эҳтиёжлари орасида адолатли мувозанат бўлиши кераклигини тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, кенг жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга жалб қилиш, потенциал экологик хавфдан огоҳ этиш, таълим-тарбияда устувор қилиб экологик маданият, глобал онг, ижтимоий интеллект, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини таркиб топтириш, табиат билан ҳамоҳангликда яшашнинг аҳамиятини ҳар бир шахс онгига етказишни мақсад қилган.
Ҳозирда инсониятни ташвишга солаётган иқлим ўзгаришлари, пандемия, ўрмонларнинг қисқариши, музликларнинг эриши, экотизимнинг издан чиқиши каби глобал муаммолар ва хатарлар чегара танламайди: улар бутун инсониятнинг биргаликда ҳал қилишини талаб қиладиган вазифалардир.

👍1
Ер юзидаги аксарият тилларда “табиат” ва “ер” тушунчалари “она” сўзи билан бирга талаффуз этилади: она-табиат, она-Ер, она-замин, природа-мать, motherland, natura e nenes, чир ине (хакас тилида), madre tierra (испан тилида), Terra Mater (лотинча), pacha mama (Жанубий Америка қабилалари тилида) ва ҳ.
Халқларнинг лингвомаданияти уларнинг дунёқараши, тафаккури, табиат, олам, борлиқ ҳақидаги мифологик, космогоник, экзистенциал тасаввурларини акс эттиради.
Ер, сайёра, заминни она тимсолида тасаввур қилиш бежиз эмас, ҳамиша ер она каби яратувчилик вазифасини бажарган, инсон ўзи учун зарур бўлган барча неъматларни табиатдан олган.

👍4👏1
Нима учун ўзга сайёраликлар биз билан боғланмайди?
Фараз қилинг, йўлда бир чувалчанг ётибди ва сиз уни ёнидан ўтиб кетдингиз.
Чувалчанг сизнинг ақлли эканлигингизни биладими?
Чувалчанг ҳатто “ақл концепцияси” билан таниш ҳам эмас.
Шундай қилиб, чувалчанг ақлли мавжудот уни ортда қолдирганини билмайди.
Бу бизни баъзи супермавжудотлар биздан “ўтиб кетган” деган фикрга эга бўлишимиз мумкин, деб ўйлашга мажбур қилади.
Эҳтимол, уларнинг биз билан қизиқмаслигининг сабаби бизнинг улар учун етарли бўлган мулоқотга киришиш даражасида эмаслигимиздадир?
Сиз чувалчангни ёнидан ўтар экансиз, “Қизиқ, у нима ҳақида ўйлаётган экан?” деган фикрга бормасангиз керак.
Бу ўзга сайёраликлар ҳали биз билан боғланмаганлигининг энг яхши изоҳларидан бири бўлиши мумкин.
Агар улар бизни кузатаётган бўлса, улар Ерда ақлли ҳаётнинг ҳеч қандай аломатлари йўқ, деган хулосага келган бўлишлари мумкин.

👍5🔥4
Нима учун коинотга учиб кетмаймиз?
Қадим замонлардан бери инсонлар Ерга жисмларни тортадиган куч ҳақида ўйлашган.
Ньютон, Пуанкаре, Эйнштейн каби буюк олимлар тортишиш ҳодисасини тушунтиришга ҳаракат қилишган.
Гравитация (лотин. gravis «оғир») – бу икки жисмни бир-бирига тортадиган куч.
Материя билан боғлиқ ҳар қандай нарса, яъни ушлаб кўриш мумкин бўлган ҳар қандай объект, тортишиш кучини бошдан кечиради.
Гравитация коинотдаги фундаментал кучлардан биридир.
Гравитация кучи инсонларга Ерда юришга, сайёраларга Қуёш атрофида айланишга, Қуёшга эса коинотда ҳаракат қилишга имкон беради.
Ҳар қандай жисм томонидан таъсир қиладиган тортишиш кучи унинг массасига мутаносибдир.
Шунинг учун катта массага эга жисмлар каттароқ тортишиш кучига эга.
Ер энг катта ва энг яқин объект бўлгани учун, Ердаги барча жисмлар (шу жумладан, биз ҳам) унга тортилади.
Масалан, олма, одамнинг бошига тортилиш ўрнига, Ерга тушади.

👍4🔥1
Бизнинг “изларимиз” коинот бўйлаб қандай ҳаракатланади?
Демак, тортишиш қонунидан кўриниб турибдики, массага эга ҳар қандай жисм ўз атрофида тортишиш майдонини яратади.
Биз туғилган чоғимизданоқ тортишиш майдонимиз ёруғлик тезлигида кенгайиб, космосда тарқала бошлайди.
Атиги 7 дақиқа ўтгач, тортишиш майдонимиз Қуёш юзасига етиб боради.
5 соатдан кейин улар Плутон сайёрасига етиб боради.
Тўрт йилдан кўпроқ вақтда бизга энг яқин юлдуз Проксима Центавра юзасидан ўтиб кетади.
Ўттиз ёшга тўлганимизда, тортишиш майдонимиз космосда 500 триллион километрга чўзилади.
Ҳали ҳам ўзингизни кичик ҳис қиляпсизми?
Чинакамига безовта қиладиган нарса шундаки, биз вафот этганимизда тортишиш майдонимиз абадий мавжуд бўлиб, коинот бўйлаб чексиз тарқалиб туради.
Биз билган ҳар бир инсон, энг узоқ аждодларимиз ва мавжуд бўлган барча нарсаларнинг тортишиш майдонлари коинотда абадий парвоз қиладилар.

👍5❤1
SUB SPECIE AETERNITATIS
Бенедикт Спиноза лотинча “Sub specie aeternitatis” иборасини яхши кўрар эди.
Бу “абадийлик нуқтаи назаридан” деган маънони англатади.
Унинг айтишича,
кундалик муаммоларга абадийлик нуқтаи назаридан қарасангиз, унчалик даҳшатли кўринмайди.

👍5😁1
Ҳозир ўзингда йўқ нарсалар ҳақида қайғуриш фурсати эмас. Сен ўзингда бори билан нималар қилиш мумкинлигини ўйла.
Эрнест Хемингуэй, “Чол ва денгиз”
@quantum577
Эрнест Хемингуэй, “Чол ва денгиз”
@quantum577
👍2