БИРИНЧИ МАТЕМАТИК АЁЛ
Гипатия (370 - 415) – юнонлик олима, математик, физик, астроном ва файласуф, тарихдаги математикадан дарс берган биринчи аёллардан бири.
Гипатия антик дунёнинг илм-фан ва маданий маркази ҳисобланган Александрия шаҳрида таваллуд топган.
У ўз фаолиятини Александрия мактабида фалсафа ўқитувчиси сифатида бошлаган. Платон, Плотин ва Аристотель фалсафаси, мантиқ, неоплатонизм, математикадан дарс берган, астрономик жадвалларни ҳисоблаш билан шуғулланган.
Унинг асарларида бир қатор мутафаккирлар, жумладан, Диофантнинг кейинчалик араб алгебрасининг ривожланишига улкан таъсир кўрсатган “Арифметика” номли трактати, Клавдий Птолемейнинг Вавилондан ўз давригача бўлган даврдаги астрономияга оид билимлар жамланган “Алмагест” асарларига шарҳлар киритилган.
Гипатия бир нечта илмий ускуналарни ихтиро қилган ёки такомиллаштирган: дистиллятор, ареометр (суюқликнинг зичлигини ўлчаш учун), астролябия (астрономик ўлчовлар учун), планисфера (осмоннинг ҳаракатланувчи харитаси).
@quantum577

👍2👏2
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йил 22 апрелда қабул қилган А/RES/63/278 - сонли резолюцияга биноан 22 апрель Халқаро Она-замин куни (International Mother Earth Day) деб эълон қилинди.
Ушбу сана сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги билан инсониятнинг ижтимоий эҳтиёжлари орасида адолатли мувозанат бўлиши кераклигини тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, кенг жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиш, потенциал экологик хавфдан огоҳ этиш, таълим-тарбияда устувор қилиб экологик маданият, глобал онг, ижтимоий интеллект, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳиссини таркиб топтириш, табиат билан ҳамоҳангликда яшашнинг аҳамиятини ҳар бир шахс онгига етказишни мақсад қилган.
Ҳозирда инсониятни ташвишга солаётган иқлим ўзгаришлари, пандемия, ўрмонларнинг қисқариши, музликларнинг эриши, экотизимнинг издан чиқиши каби глобал муаммолар ва хатарлар чегара танламайди: улар бутун инсониятнинг биргаликда ҳал қилишини талаб қиладиган вазифалардир.

Ер юзидаги аксарият тилларда “табиат” ва “ер” тушунчалари “она” сўзи билан бирга талаффуз этилади: она-табиат, она-Ер, она-замин, природа-мать, motherland, natura e nenes, чир ине (хакас тилида), madre tierra (испан тилида), Terra Mater (лотинча), pacha mama (Жанубий Америка қабилалари тилида) ва ҳ.
Халқларнинг лингвомаданияти уларнинг дунёқараши, тафаккури, табиат, олам, борлиқ ҳақидаги мифологик, космогоник, экзистенциал тасаввурларини акс эттиради.
Ер, сайёра, заминни она тимсолида тасаввур қилиш бежиз эмас, ҳамиша ер она каби яратувчилик вазифасини бажарган, инсон ўзи учун зарур бўлган барча неъматларни табиатдан олган.

Илм-фанни оммалаштириш жамият олдида турган муҳим вазифадир.
Жамият илмий маълумотларни кўпчилик учун қизиқарли ва тушунарли тилга ўгириш орқали илмий билимларни ривожлантириш ва кўпайтиришдан манфаатдор.
Илмий фантастика бу жараёнда муҳим роль ўйнайди. Илмий адабиётлар кўплаб илмий кашфиётларни илҳомлантирган.
Фанни оммалаштиришга Жюль Верн, Айзек Азимов, Стивен Хокинг, Яков Перельман, Сергей Капица, Карл Саган, Жак-Ив Кусто, Ричард Фейнман, Иосиф Шкловский, Мичио Каку катта ҳисса қўшдилар.
Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон Илм-фан фестивали (World Science Festival) асосчиларидан бўлган Брайан Грин “The Fabric of Cosmos” (Коинот матоси: фазо, замон ва воқелик текстураси), Стивен Хокинг “Вақтнинг қисқача тарихи”, “Қора туйнуклар ва ёш коинотлар” номли китобларида космология ва астрофизиканинг сўнгги ютуқларини муҳокама қиладилар.

👍5
Okkam ustarasi
Okkam ustarasi – uslubiy tamoyil bo‘lib, unga ko‘ra: “Biz mavjud narsalarni zaruratsiz ko‘paytirmasligimiz kerak”.
Mazkur tamoyil ingliz faylasufi Uilyam Okkam sharafiga nomlangan.
Okkamning o‘zi shunday deb yozgan edi: “Kamroq taxminlar haqida xulosa chiqarish mumkin bo‘lgan narsa haqida ko‘proq xulosa chiqarilmasligi kerak”.
Mazkur tamoyildan Protorennesans davridan foydalanib kelinadi.

👍4🔥1👏1
International Lefthanders Day
13 август - Халқаро чапақайлар куни.
Сайёрамизнинг 13-15 фоиз аҳолиси чапақайдир.
Чапақайлик генетика билан боғлиқ, деган назария мавжуд.
Чапақайлар ижодий фикрлаш, яратувчанлик, ўнақайлар эса мантиқий тафаккур, аниқликка мойил бўлади.
Ассиметриянинг эволюцион назариясига кўра ўнақайлик ва чапақайлик патология эмас, балки барқарор ва ўзгарувчан муҳит учун мослашувчан фенотиплар ҳисобланади.
Эмбрионда чап қўлни бошқарадиган қадимги биологик ўнг ярим шар устунлик қилади. Энг яхши шароитларда чап ярим шарнинг жадал ривожланиши таъсирида эртами-кечми қўллар устунлигининг тўлиқ кўчиши содир бўлади.
Археологик далиллар шуни кўрсатадики, дастлаб иккала қўлни тенг равишда ишлатиш давридан сўнг (симметрия), ўнг қўлни афзал кўришга асосланган ассиметрия пайдо бўлди.
2008 йилда британиялик олимлар гўёки “чап қўл генини” топгани ва бу ген нутқ ва ҳиссиётларнинг шаклланишида асосий роль ўйнаши маълум қилинди. Аммо бу хабар академик илмий матбуотда акс этмаган.

👍2👏2❤1
#intellektualyumor
Мерилин Монро ва Альберт Эйнштейн бир тантанали зиёфатда учрашишди.
Мерилин жилмайиб, ҳазил қилди: “Агар сиз ва мен фарзандли бўлишга қарор қилсак, қанчалик қизиқ бўларди - улар мен каби гўзал ва сиз каби ақлли бўлар эди!”
- Дунёда ҳамма нарса нисбий! Агар бунинг акси бўлса-чи? – ғўлдиради Эйнштейн, айёрона кўзларини қисиб.

😁4
Глобаллашув, ахборот жамияти, техноген тараққиёт тилларнинг мавжудлигига ҳам жиддий таҳдид солмоқда.
Форсайт-таҳлилларга кўра, сайёрамизда мавжуд тилларнинг 90 %и йўқолиб кетиш арафасида турибди. Уларга нисбатан фанда еndangered languages (йўқолиб кетаётган тиллар) деган махсус атама қабул қилинган.
Тилнинг йўқолиши умуминсоний тамаддун учун мислсиз катта йўқотишдир. Зеро ҳар бир тил миллат, элат, этнос маданий меросининг яхлит бўлагидир.
Папуас гуруҳига мансуб итери тилида 400га яқин сўзлашувчи қолган. Zangwal тилида 40 га яқин сўзлашувчи қолган.
Австралия аборигенларининг тили бўлмиш тьивалида охирги сўзлашувчи Джек Батлер қолган. Фанни Кокрейн Смит Тасманиянинг сўнгги аборигенларидан бири.
Гризельда Кристин вафотидан сўнг ер юзида лив тилида тўлақонли сўзлаша оладиган инсон қолмади.
Итери, айн, карух, кехи, алеут, атна, сери, сиуа, тмесса, тмесса, тяпукай, уру, манси, нгваба, ючи, онгота, нихали, горора, вирангу, ритх, орок, пума тилларида сўнгги сўзлашувчилар қолган.

👍6
Финикия ёзуви инсоният тарихида тасдиқланган илк фонетик алифбо тизимларидан биридир.
Милоддан аввалги 10-асрда пайдо бўлган.
Финикия ёзуви замонавий алифбо ва баъзи бошқа ёзув тизимларининг аждоди ҳисобланади.
Унда консонантлик тамойили бор эди, яъни сўзларни ёзишда фақат ундош товушлардан фойдаланилган. Унли товушларнинг маъноси ўқувчининг тушунишига қолдирилди, яъни бу тушунишнинг асоси яширин фон сифатида, бу ёзувни ишлатганларнинг барчасининг умумий ҳаётий тажрибаси деб фараз қилинган.

👍3
Бугунги кунда мавжуд деярли барча алифбо ёзувлари Финикия ёзувидан келиб чиққан.
Хусусан, юнон, этруск, лотин, кириллица, глаголица, руний, гот, нубий, копт, арамей, самаритян, араб, брахми, тибет, пехлеви, манихей, сўғд, уйғур, манихей ва б.

👍2
“Amerika” nomi tushirilgan eng qadimgi xarita
Martin Valdsmyuller (taxminan 1470-1520) nemis kartografi bo‘lib, “Amerika” nomi tushirilgan eng qadimgi xaritani (1507) tuzgani bilan mashhur bo‘lgan.
U “Amerika” nomini florensiyalik sayyoh Amerigo Vespuchchi ismining lotincha versiyasidan kelib chiqqan varianti sifatida taklif qildi.
Va uning sharafiga yangi dunyoga nom berdi.
Keyinchalik u 1513-yilgi dunyo xaritasida “Amerika” toponimini “Terra Incognita” nomi bilan almashtirdi.

👍1👏1
“Дунё хотираси” (Memory of the World) – ЮНЕСКОнинг жаҳон ҳужжатли меросини ҳимоя қилишга қаратилган дастури.
1992 йилда ташкил этилган.
Дастур жаҳон ҳужжатли меросини муҳофаза қилиш, ҳужжатли мероснинг мавжудлиги ва аҳамияти тўғрисида умумий маълумотни тарқатиш каби мақсадларни кўзлаган.
Дастур доирасида 1997 йилдан бошлаб халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда ҳужжатли мерос реестри юритилмоқда.
Ёдгорликни халқаро реестрга киритиш номзодликни дастурнинг олий бошқарув органи бўлган Халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан маъқуллаш ва уни ЮНЕСКО Бош директори томонидан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.

“Дунё хотираси” (Memory of the World) дастуридан, хусусан, умуминсоний тамаддуннинг қуйидаги буюк намуналари ўрин олган:
Сувайш каналини хотирлаш;
Қадимги куфий ёзуви (Аль-Ула ҳудуди);
Финикия алифбоси (Ливан Миллий музейи);
Миср султонлари ва шаҳзодаларининг ҳужжатлари (Миср миллий архиви);
Ибн Халдуннинг “Китоб ал-ибар” китобининг бешинчи жилди (Марокаш архиви);
Ригведа – диний мадҳиялар тўплами (ҳинд адабиётининг биринчи машҳур ёдгорлиги);
Шоҳнома (форс маданиятининг мумтоз асари);
Трипитака Кореана – муқаддас буддист матнларнинг корейсча версияси;
Усмон Қуръони (Қуръоннинг энг қадимги қўлёзмаси).

Birinchi marta meteoritlarda DNK komponentlarining to'liq to'plami topildi!
Xokkaydo universiteti va NASA tadqiqotchilari meteorit namunalarida azotli asoslarning to'liq to'plamini - DNK va RNK qurilish bloklarini topdilar.
Kashfiyot barcha kerakli genetik komponentlar meteoritlar tomonidan Yerga yetkazilgan bo'lishi mumkinligini ko'rsatadi.
Bu to'rt milliard yil oldin Yerda hayotning paydo bo'lishiga yordam bergan.
Tadqiqot natijalari Nature Communications jurnalida chop etildi.