Қўриқлаш бош бошқармаси I расмий канал
17.3K subscribers
26.4K photos
5.41K videos
9 files
12.1K links
Қўриқлаш бош бошқармаси расмий телеграм канали

Instagram : instagram.com/qbbuz/

Facebook: facebook.com/qbbuz/

Twitter: twitter.com/qbbuz

веб саҳифамиз:👇
www.qbb.uz
Download Telegram
#Биласизми

☑️ Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан 1 бараваригача (300 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tubeTwitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Компьютер тизимида сақланаётган ёки узатилаётган ахборотни рухсатсиз йўқ қилиб юбориш, тўсиб қўйиш, модификациялаштириш, ундан нусха кўчириш ёки уни қўлга киритиш мақсадини кўзлаб компьютер дастурларини яратиш ёки мавжуд дастурларга ўзгартиришлар киритиш, худди шунингдек махсус вирус дастурларини ишлаб чиқиш, улардан қасддан фойдаланиш ёки уларни қасддан тарқатиш —

⚠️
Базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

⚠️
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, —

⚠️ Фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача, миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, –
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми 🏠 Уй ва хонадонингизни Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати қўриқловига топшириш учун:

📞 1131 қисқа рақами орқали,

🌐 www.qbb.uz расмий веб-сайти орқали,

🌐 my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали,

🚀 qbbuz_murojaat_bot телеграм боти орқали ариза қолдиришингиз мумкин.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш —

⚠️ Базавий ҳисоблаш миқдорининг
юз бараваридан уч юз бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, —

⚠️ Базавий ҳисоблаш миқдорининг
иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиш —

⚠️
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали фуқароларни жалб қилишга йўл қўйилмайди.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМининг 50 бараваридан 400 бараваригача (17 млн сўмдан 136 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМининг 100 бараваридан 450 бараваригача (34 млн сўмдан 153 млн сўмгача).

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 380 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (34 млн сўмдан 51 млн сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
🔰Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш—

➡️ Базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш —

➡️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
🔰Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш —

➡️ Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

🔹БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) жарима;

🔹15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди!
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-946-сон, 27.08.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220/1-моддасига шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиш имкониятини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

📌 Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек жамоат тартибини сақлаш ва ўқотар бўлмаган қурол турларининг қонунга хилоф муомаласи холларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
——————
🌐web_siteFacebook🌐InstagramTelegram📹You tube ✈️Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, –
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
❗️Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса —

⚠️ Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM