QASHQADARYOLIK USTOZLAR
71 subscribers
1.06K photos
396 videos
3.93K files
777 links
Ilm cho‘qqilarini QASHQADARYOLIK USTOZLAR bilan zabt etamiz
Download Telegram
692-qaror.pdf
973.1 KB
⚡️Maktabgacha, umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlarining pedagoglariga malaka toifalari berishning yangi tartibi belgilandi

2023-yil 29-dekabrda Vazirlar Mahkamasining "Maktabgacha, umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qaroriga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida”gi 692-son qarori tasdiqlandi.

Unga ko‘ra:

2024-yil 1-yanvardan boshlab davlat maktabgacha, umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlariga malaka toifasini berishning yangi tartibi joriy qilinadi.

Bunda:

malaka toifasini olish bo‘yicha sinovlar bir yilda kamida bir marotaba ikki bosqichda o‘tkaziladi hamda birinchi bosqichda talabgorning mutaxassislik fani va kasb standarti bo‘yicha bilim darajasi, ikkinchi bosqichda – pedagogik mahorati baholanadi;

maktabgacha, umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan o‘tkazishni Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

📚 @AttestatsiyaINFO
#танқид

​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг,  ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

Ўринов Ахмаджон

@qashqadaryolik_ustozlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#retro

Xush kayfiyat hamrohingiz bo‘lsin!

@qashqadaryolik_ustozlar
❗️ 1-sinf o‘quvchilari uchun 5-fevraldan 10-fevralgacha qo‘shimcha bir haftalik ta’til beriladi

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-sonli qarori bilan tacdiqlangan Nizomga ko‘ra umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida 1-sinf o‘quvchilari uchun fevral oyi davomida qo‘shimcha bir haftalik ta’til belgilanadi.

Dars mashg‘ulotlarini esa joriy yilning 12-fevral sanasidan boshlanadi.

uzteachers

@qashqadaryolik_ustozlar
Ommalashtirish buyrug'i.pdf
635.9 KB
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan 2024-yil 7-fevralda "Oʻqituvchilarni ilgʻor ish tajribasi va faoliyati davomida qoʻllab kelayotgan zamonaviy metodikalarni ommalashtirish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida"gi 32-sonli buyrugʻi tasdiqlandi.

@qashqadaryolik_ustozlar
Болам!

Мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Дазмол босолмасам кўйлакларингга.
Ҳар баҳор келганда тиловат айтиб,
Райҳон экасан-а, йўлакларинга!

Эски рўмолимга тугун тугилса,
Кўйлагимни йиртиб чанг артсалар ҳам.
Кўнглингда озгина соғинч туғилса,
Сен менинг қошимга бориб тур, болам!

Ис босса мен ёзган китобларимни,
Шеърларим ичида жим ётса нолам.
Ҳеч ким эсламасин, ризоман, аммо,
Қизингни алқаб тур, "онажон", "онам".

Болам,
Мен тўшакдан турмасам қайтиб,
Тахмон теппасида қийиқча ва тўн.
Тобутим елкангга кетмасин ботиб,
Сен мени энг яқин қабристонга кўм!

Малика Салимова

@qashqadaryolik_ustozlar
15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy toifali o‘qituvchilar muammosi hal bo‘lmadimi?

O'qituvchilarning aytishicha, bu masala bo‘yicha yana tushunmovchiliklar boshlangan. Biz esa muammoning asl ildizi va uning yechimi bo'yicha ayrim takliflarni ilgari surdik.

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/489

Telegram I Facebook I YouTube
давлат таълим ст.pdf
1.5 MB
Davlat ta'lim standartlari va davlat ta'lim talablarini ishlab chiqish hamda joriy etish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida

Vazirlar Mahkamasining qarori, 27.03.2024 yildagi 157-son

@qashqadaryolik_ustozlar
Yakuniy imtihon 2024-yil ilovalari bilan.pdf
293.1 KB
Mazkur o'quv yilida 9- va 11-sinf o'quvchilarining qaysi fanlardan yakuniy nazorat imtihonlari topshirishi ma'lum bo'ldi

Bu haqida "2023-2024-o'quv yilida umumiy o'rta ta'lim muassasalarida o'quvchilarning yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va o'tkazish to'g'risida"gi MMTV ning 20.03.2024 yildagi 87-buyrug'i imzolandi.

Unga ko'ra:

9-sinflar uchun
:

➡️ Ona tili va adabiyot (yozma)
➡️ Matematika (yozma)
➡️ Davlat tili (ta'lim o'zbek tilida olib borilmaydigan umumiy o'rta ta'lim muassasalari uchun)
➡️ Tarix (og'zaki)
➡️ Jismoniy tarbiya (amaliy)

11-sinflar uchun:

➡️ Ona tili va adabiyot (yozma, insho)
➡️ Matematika (yozma)
➡️ O'zbek tili (ta'lim o'zbek tilida olib borilmaydigan umumiy o'rta ta'lim muassasalari uchun) (yozma, og'zaki)
➡️ O'zbekiston tarixi  (yozma, og'zaki)
➡️ CHet tili  (yozma, og'zaki)
➡️ O'quvchining tanlovi bo'yicha: Kimyo, Fizika, Davlat huquq asoslari, Geografiya (yozma) fanlaridan imtixon topshiradi.



@qashqadaryolik_ustozlar
​​ОПЕНБЮДЖЕТ – ТОПИНГ БЮДЖЕТ!
( Мавзу атрофидаги мулоҳазаларим )


Мана неча кундирки, бу мавзу жамиятнинг энг долзарб масалаларидан бир сифатида халқнинг тилида айланмоқда. Айланганда ҳам шундай айландики, кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалари, турфа ҳангомалари ва ҳайратомуз жараёнлари билан ижтимоий тармоқларни ростакамига “портлатмоқда”.
Бошида бир литр ёғга тенглашган битта овоз бугунга келиб 100 минг сўмга чиқиб кетгани сир эмас. Одамларнинг овозига қўй - эчкиларини алмашаётганлар ҳам, овоз учун элга ош тарқатаётган “саҳоватпеша” лар ҳам, минг овозга “Nexia”сини тикаётганлар ҳам, ўз маҳалласи қолиб, ўзга маҳаллалар учун овозини пуллаётган уддабуронлар ҳам бегона эмас. Ҳаммаси ўзимизникилар!
Хуллас, опенбюджет мавзуси бугун даврнинг энг муҳим мавзуси бўлиб ўртага чиқди. Тугашига 4-5 кун қолаётган бу жараён ҳозир айни авжида. Лойиҳа ташаббускорлари отларига шундай қамчи босаяптиларки, қамчисидан ўт чақнамоқда, гуё. Ғолиб бўлиш учун нимаики қилиш керак бўлса, ҳеч биридан тап тортмай ҳаракатга тушишган.
Хўш, бу жараён кимга фойда, кимга зарар келтираяпти, деб ўйлайсиз?
Соққа қилаётганларнинг бошида банклар турибди. Юзлаб одамлар ўйлаб-нетиб ўтирмай онлайн кредит олишмоқда. Мобил алоқа компанияларининг чўмичи эса, нақд мойнинг устида ҳозир. Кунига бор-йўғи 5-6 та сим карта сотса хурсанд бўладиган дилержонлар эса, бир кунда минглаб сим карталарини икки бараварига пуллашмоқда. “Кола- пепси”, бир литрли ёғ сотадиган дўкондорларнинг кетмони эса, еттинчи осмонда.
Майли мавзуга бу қадар чуқур кирмоқчи эмасман.

Мени лойиҳалар бироз таажжубга солди.

“.... кўчасини асфалт қилиш”, “.... маҳалласига трансформаторлар ўрнатиш”, “.... корхонасига нимадир сотиб олиш”, “... нинг эскириб қолган жиҳозларини янгилаш”. Хуллас, фақат мана шу алфоздаги лойиҳалар тиқилиб ётибди.
Нега маҳаллада янги кутубхона қуриш лойиҳаси йўқ?
Нима учун замонавий типдаги маънавият маскани барпо этиш деган ташаббус илгари сурилмайди?
Бирор бир туманда “Ижод уйи” қуриш ғояси ташланган ташаббусга эҳтиёж йўқми?
“”Мактабимизга ўн минг дона китоб сотиб олиш” деган лойиҳага кўзингиз тушдими, бирор жойда?!
Нима, бу каби лойиҳаларга эҳтиёжимиз йўқми, ёки ўша опенбюджет деган “ҳотамтой” бундай ташаббуслар учун пул ажратмайдими?
Саволларимнинг ҳаммасига биттагина қилиб жавоб бериб қўяқоласиз: Булар биз учун иккинчи даражали...
Шундай маҳаллалар борки, ҳар йили опенбюджет жараёнларида ғолиб бўлади. Асфалт бўлмаган кўчаси, обод бўлмаган бир қарич ери қолмаган, ҳисоб. Бора-бора улар “маҳалламизга аэропорт қуриш керак” деган ташаббус билан чиқишса ҳам ажабланмайман.
Чунки “Бўлган сари бўлгим келар” деган нақл топиб айтилган.
Агар ташаббусли бюджет жараёнлари кейинги мавсумда ҳам давом этса, мен туманимизнинг сўлимгина бир жойида “Адабиёт масканини” қуриш лойиҳаси билан чиқаман!
Ва умид қиламанки, барча ижодкор дўстларим менинг бу ташаббусимни қўллаб – қувватлайди.

Сиз “Адабиёт маскани” учун овоз берган бўлармидингиз?!

Ўлмасбек Самарқандий.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy toifali o‘qituvchilar masalasida vazir o'rinbosari munosabat bildirdi

Xabaringiz bor 15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy malaka toifali o‘qituvchilarni attestatsiyaga jalb qilish masalasi bo‘yicha yana tushunmovchiliklar boshlangan.

Shu sababli bugun bo'lib o'tgan matbuot anjumanida ushbu masala yuzasidan vazirlik mas'ullariga yuzlandik.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan hamkorlikda 2022-yil 2-avgustga qadar 15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy toifali o‘qituvchilarning yillik ish stajini qonunchilikda belgilangan tartibda hisoblab chiqib, ular orasidan shu toifaga kiradigan pedagoglar ro‘yxatini shakllantirish taklifini berdik.

Vazirlik ushbu o‘qituvchilarning malaka toifasi umrbod saqlanib qolinganligi hamda ularga oliy malaka toifa bo‘yicha haq to‘lab borish yuzasidan buyruq chiqarishi lozimligini ta'kidladik.

Bu haqida batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/489

Telegram I Facebook I YouTube
☎️ Ўзбекистонда мавжуд барча вазирликларнинг ишонч рақамлари:

▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги +99871 202-09-09
▪️Экология вазирлиги +99871 207-11-07
▪️Бандлик вазирлиги +99871 203-01-41
▪️Ички ишлар вазирлиги 1102
▪️Қурилиш вазирлиги 1298
▪️Сув хўжалиги вазирлиги +99871 202-47-00
▪️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги +99871 239-24-52
▪️Ташқи ишлар вазирлиги +99871 233-28-28
▪️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1243
▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 1101
▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1003
▪️Энергетика вазирлиги +99871 231-81-18
▪️Мудофаа вазирлиги +99871 269-81-72
▪️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 1006
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 01115
▪️Транспорт вазирлиги 1167
▪️Адлия вазирлиги 1008
▪️Рақамли технологиялар вазирлиги 1199
▪️Маданият вазирлиги +99855 502-33-75
▪️Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги +99871 256-52-90
▪️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги +99871 238-50-05

@qashqadaryolik_ustozlar
Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ артисти унвони билан тақдирланибди.

@qashqadaryolik_ustozlar
96_сонли_танлов,_хорижий_тил_ва_касб_2024_2025_йил.pdf
281.5 KB
Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari uchun 2024-2025-oʻquv yiliga moʻljallangan tayanch oʻquv rejasi hamda tanlov fanlar bo'yicha o`quv reja

@qashqadaryolik_ustozlar
Ko'rsatma xat. Yakuniy imihon sanalari va tartibi..pdf
180.8 KB
⚡️9- va 11-sinf o'quvchilarining imtihonlari uchun belgilangan fanlar va imtihonlarning bo'lib o'tish TARTIBI va SANALARI belgilandi

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligining 2023-2024-o'quv yili bo'yicha yanuniy davlat attestasiya imtihonlarini o'tkazish bo'yicha ko'rsatma xati yuborildi.

🗂Ko'rsatma xat bilan yuqoridagi faylda batafsil tanishishingiz mumkin.

@qashqadaryolik_ustozlar
Umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari o'rtasida "viloyat hokimi olimpiadasi" o'tkaziladi— QASHQADARYO

Olimpiada 11-sinf o'quvchilari o'rtasida tashkil etilib, 2 ta bosqichda yakunlanadi. Olimpiadani birinchi ya'ni maktab bosqichi matematika, fizika, biologiya, kimyo, informatika va axborot texnologiya, tarix, ona tili va adabiyot, xorijiy tillari(ingliz tili, nemis tili, fransuz tili) dan fanlaridan joriy yilning 29-apreldan 3-may kunlariga qadar o'tkaziladi.

Olimpiadani tuman(shahar) bosqichlari (matematika, fizika, biologiya, kimyo, informatika va axborot texnologiya, tarix,  ona tili va adabiyot,  xorijiy tillari(ingliz tili, nemis tili,  fransuz tili) 6-, 7-, 8-may kunlarida viloyat bosqichi esa 14-may kuni o'tkaziladi.

Qashqadaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi axborot xizmati

@qashqadaryolik_ustozlar
#Yangilik

✔️Birinchi yangilik — A+, A, B+ ga ustama to'lash uchun adliyaga hujjat kiritilgan. Ijobiy hal bo'ladi degan umiddamiz.

✔️Ikkinchi yangilik — maktab direktorlari va ilg'or o'qituvchilari ta'limdagi yuqori natijalari bilan yangi turdagi 40% lik ustama olishi mumkin.

✔️ Uchinchi yangilik — oliy ta'limda to'liq kredit-modulga o'tiladi.

‼️Xulosa — endi nafaqat abituruyentlar, ustozlar, balki talabalar ham to'tovsiz o'qishi kerak. Yaqinda maktab o'quvchilariga ham tegishli tizim yaratilsa, ta'limda katta o'zgarishlar bo'ladi.

O'zbekistonda ta'lim tizimida muhim qonunlar yaratilishi — ta'lim biznesini rivojlantiradi, raqobatni oshiradi.

@qashqadaryolik_ustozlar