QASHQADARYO VOHASI
11 subscribers
56.9K photos
19K videos
18 files
46.2K links
@ElonJoylash_Qoyidasi

Қашқадарё эълонлари" расмий каналига қўшилинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFNR4Ukfef4RRuuVKw
Download Telegram
#Муҳим

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Чироқчи туман Зум қишлоғидан
олиб келинган 158 нафар фуқаролар карантинда туришибди.

Уларга 33 нафар тиббиёт ходимлари хизмат қилишмоқда.

👉 Manba: #nasafnewsuz
#Муҳим

6 апрелдан вилоят марказида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиши вақтинча чекланиши белгиланишига қарамасдан, бугунги кунгача Қарши шаҳар худудида ҳаракатланган жами 501 та велосипед, жами 336 та автомашиналар маъмурий баённомалар асосида жарима майдончаларига жойлаштирилди. #Уйда_қолинг.

@Qashqadaryo_Vohasi_Elonlari
#Муҳим
Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида эрталаб 07.00 дан – 10.00 гача ва кеч соат 17.00 дан – 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.

Вилоят махсус комиссияси раиси Зойир Мирзаевнинг воҳа аҳлига мурожаатидан.

👉 🔻 @QASHQADARYO_VOHASI 🔻

Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг❗️
#Муҳим_хабар #Расмий

ДХМлар стикер БEРМАЙДИ!

Республика Махсус комиссияси томонидан транспорт ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, карантин жорий этилиши ҳақидаги хабари тарқалганидан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий саҳифалари ва телеграм-ботига машиналарга стикер бериш билан боғлиқ саволлар келиб тушиб, аҳоли ўртасида турли англашилмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз!

Махсус комиссия баёнига кўра, жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши ТЎХТАТИЛГАН.

Бугунги кунда ДХАга Давлат хизматлари марказлари орқали стикер бериш ҳақида ҳеч қандай топшириқ белгилангани йўқ.

-----

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги Ахборотига кўра,

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Бироқ, бошқа стикери мавжуд бўлмаган машиналарга,

📌 фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно).

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Муҳим

Янги туғилган чақалоқ билан қилинадиган амаллар. Ҳар бир мусулмон буни билиши керак. Жуда
муҳим масалалар айтилган..

Яқинларга ҳам етказиб қўйинг

©Kanalga ulanish👇🏻
👉
@Qashqadaryo_Elonllari
Forwarded from Qashqadaryo E'lonlari
#диққат #муҳим

⚡️Дорини қандай суюқлик билан ичиш керак?

Қаҳва, сут ва чой билан таблетка ичиш мумкин эмас. Чунки улар дори таркибини ўзгартириши ёки таъсирини камайтириши мумкин.

💊Капсула таблеткаларни 100 мл илиқ сув билан ичиш керак (суюқлик етарли бўлмаса, дори қизилўнгачга ёпишиб қолади).

💧Томчи дориларни 20-30 мл сув ёки қанд бўлагига томизиб қабул қилиш мумкин.

😷Йўталга қарши таблеткалар 1 ош қошиқ сувда эритиб ичилса, яхши таъсир қилади.

🧪Антибиотикларни ишқорли сув билан ичган маъқул. Уй шароитида фильтрдан ўтказилган сувга лимон томчиси ёки истеъмол содаси солиб ишқорли сув тайёрлаш мумкин.

©️Фармацевтика фанлари номзоди, доцент Муаттар Хўжаева

➡️ @Qashqadaryo_Elonllari
Қашқадарёнинг биринчи рақамли каналига аъзо бўлинг.