70-Maktab (Rasmiy axbarot kanali)
218 subscribers
1.53K photos
229 videos
30 files
479 links
Qarshi tumani 70-umumiy oʻrta taʼlim maktabining rasmiy axborot kanaliga xush kelibsiz.
Takliflar va murojatlar uchun @ShaymanovAsqar

Kanalimizga a'zo bo'ling👇👇👇

👉 @Qarshituman70maktabi
Download Telegram
#Диққат
⚡️Шаҳодатнома дубликати энди электрон шаклда берилади.

Бунинг учун шаҳодатномаси ё‘қолган, яроқсиз ҳолга келган, бузилган фуқаролар дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза беради.

@qarshituman70maktabi
#Диққат
❗️Ҳукумат мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилишини чекламоқчи.

Шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар савдосини ҳам
.

Бу билан эса ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.👇

👉 @qarshituman70maktabi
#Диққат_танлов

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йилги 3-стипендия танлови учун аризалар қабул қилинмоқда
!

Танлов 226 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 34 ўрин, магистратура учун 95 ўрин, докторантура учун 97 ўрин ажратилган.

Танловда ғолиб бўлган стипендиатларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилади.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#диққат_тарқатинг
⚡️ "Менинг қадрли ўқитувчим"

Қарши тумани ҳокимлиги 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан танлов эълон қилади.

Ушбу танловнинг мақсади - туманимиз ўқувчи ёшлари ўртасида ўқитувчиларга ҳурмат ва ижобий муносабатни янада шакллантириш, улар ўртасида янада алоқаларни яхшилаш ва асосийси ўқувчи ёшларимизнинг янада ижодий қобилиятларини ривожлантиришдир.

Танлов шарти шундан иборатки, туманимиз ўқувчилари ўзларининг энг севимли ўқитувчилари (устозлари, мураббийлари) ҳақида кичик ҳажмдаги ижодий ишлар - иншо (essay), видеоролик, қўлда чизилган расм ёки бошқа ишланмаларни бизга жўнатишади. Маъқул бўлган ишланмаларни биз ушбу телеграмдаги ва фейзбукдаги расмий саҳифаларимизда эълон қиламиз. Ўзимиз учун энг маъқул топган ижодий иш муаллифининг ўқитувчисини эса байрам куни биргаликда бориб, туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан табриклаймиз.

Ушбу танловда иштирок этиш ниятидаги ёшлар ижодий ишларини @Xabaryuboring телеграм манзилига жўнатишлари лозим.

Маълумот учун, ушбу танлов Қарши тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими, Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ва Маънавият ва маърифат маркази Қарши туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Қарши тумани ҳокимлиги расмий саҳифалари 👇

Telegram|Facebook|Youtube
#Диққат #Тарқатинг

⚡️⚠️❗️ Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бир қатор дорилар қатий тақиқланди

• Цинепар кид лайт (суспензия)
• Цинепар ибу кид  (суспензия)
• Цинепар актив гель
• Фракджоин (капсулы)
• Ферофорт (сироп, капсулы)
• Травамакс (гранулы, сироп)
• Нолгрипп (гранулы, таб., сироп)
• Кюразит (суспензия, капсулы)
• Белдомакс (таблетки, суспензия)
• Амбронол (таблетки, сироп)
• Теграмон СУЛ
• Анасеп гель
• Леворекс (таблетки)

@Rasmiykanal_uz
#Тезкор #Диққат

❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

Умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Шунингдек, 2–4-синфлар учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан, 5–9-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан, 10–11-синфлар учун эса дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари, бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

@ @qarshituman70maktabi
📢📢 #Диққат_танлов

“ЮЗ ҒАЗАЛ – ЮЗ ЖАВОҲИР”

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан янги лойиҳа!

✔️ Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Юз ғазал – юз жавоҳир” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совға соҳибига айланинг!

‼️ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган сўз санъати ихлосмандлари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан 100 ғазални ёддан айтиб, танлов ғолибига айланиши мумкин.

🟪 Иштирокчилар жорий йил февраль ойининг дастлабки ҳафтасида туман, шаҳар босқичларида сараланади. Ҳар бир ҳудуддан бир нафардан иштирокчи танловнинг вилоят босқичида мумтоз адабиёт бўйича иқтидорларини намойиш этишади.

🎁🎁💐💐 Ғолиблар тантанали равишда тақдирланади.

📜 Мумтоз адабиётимиз назмий бўстонидан 100 ғазал ёд олиб, эзгу қадриятлар кўпригига айланинг ва совринга эга бўлинг!

👉 @qarshituman70maktabi
#Диққат
☎️ Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари – рўйхат

▪️101 – ўт ўчириш хизмати
▪️102 – милиция
▪️103 – тез тиббий ёрдам хизмати
▪️104 – газ хизмати
▪️1050 – қутқарув хизмати
▪️1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
▪️1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
▪️1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
▪️1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
▪️1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

👉@Qarshituman70maktabi
#Диққат
⚡️Илтимос менга овоз бериб юборинг”: ИИВ Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

“Телеграм” мессенжерида турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган “Илтимос менга овоз бериб юборинг” мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон ҳисобланади.

Бот орқали юборилаётган зарарли ҳаволалар орқали сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олишларидан эҳтиёт бўлинг!

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз:

— Икки томонлама аутентификацияни ўрнатинг;

— Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

— Мессенжер қурилмалар бўлимидаги “Фаол сеансларни” текширинг бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.ʼ

👉@Qarshituman70maktabi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Бошқаларни кўнглига қараб мажбурликдан "Хўп" деганингизда энергиянгизни йўқотасиз... 😳               

👉@Qarshituman70maktabi
#Диққат

❗️2024-2025 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар олдин имтиҳон топширишади ва ундан кейин олийгоҳ танлаш имкониятига эга бўлишади.

Бу жараён қандай бўлади?

Ривожланган давлатларда олдин имтиҳон кейин олийгоҳ тизими анча йиллардан бери ишлайди, яъни ҳар бир университет ўзи учун минимум ўтиш балини ёки кўрсаткичларни белгилайди, барча абитуриентлар олдин имтиҳон топширади, кейин университет танлайди.

Бу жуда ҳам зўр усул, абитуриент ўз билимига яраша олийгоҳда ўқийди. Энди шундай тартиб 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон олийгоҳларида ҳам жорий қилиниши режалаштирилмоқда.

👉@Qarshituman70maktabi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

“КЎК КИТ” ХАВФЛИ ЎЙИНИ Ўзбекистонга янги форматда кайтди(ми)? 😨

Ушбу ўйиннинг хавфи нимада? Фарзандлармизни ундан қандай асраймиз? Батафсил видеода.

👉@Qarshituman70maktabi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️🏛Мактаб ўқувчилари диққатига!

⁉️Мактаб ўқувчиларининг (ўғил болалар) сочи қанча даражада бўлиши лозим?


Батафсил видео орқали билиб олинг ва ОТА-ОНАЛАР группасига юбориб қўйинг

👉@Qarshituman70maktabi
#Диққат #Огоҳлик

⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида СИГАРЕТ ва нос чекадиганлари кўпайиб кетибди 😨

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республикада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи тамаки чекади. Ўсмирларнинг 7,7 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган. Ота-оналардан чекмаслик борасида фарзандларига намуна бўлиш сўралмоқда.

❗️Ота-оналарга хабарни юборинг, хозироқ болаларини назоратга олсин, сўрашсин!

Manba: @Militsiya-Uzb

👉@Qarshituman70maktabi
#Диққат

⚡️Ўқувчилар учун IV чорак дарслари 2024 йил 28 мартдан бошланади

👉@Qarshituman70maktabi