Forwarded from Qashqadaryo 24/7
⚡️Қарши шаҳрининг айрим маҳаллалари электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

Жорий йилнинг 14 апрел куни, режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қарши шаҳрининг Ғофур Ғулом, Кат МФЙлар ҳудудининг бир қисми электр таъминотида соат 12:00 дан 13:00 гача вақтинчалик узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Ижтимоий тармоқларда чиққан “Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди” сарлавҳали хабарларга доир муносабат

Ижтимоий тармоқларда берилган “Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди” сарлавҳали хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хабарларда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 47 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди, деб қайд этилган. Аслида Қарши шаҳар Хонтепа МФЙ Лойиҳачилар кўчасидаги эски озиқ-овқат омбори ҳудудидаги ҳар хил турдаги кўп йиллик дарахтлар шаҳар ҳокимлиги томонидан эмас фуқаро Р.Д. нинг ўзи томонидан кесиб олинган.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан берилган хабарда дарахтлар Қарши шаҳар ҳокимлигининг 25.01.2021 йилдаги 05/01-25-сонли дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаси асосида қўпориб ташланганлиги қайд этилган.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони 24-банди “б”-қисмига асосан “Республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишига жорий этилган мараторийнинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилиши муносабати билан Қарши шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил 25 январдаги 05/01-25-сонли дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаси ҳеч қандай ваколатга эга бўлмай, бунинг учун тегишли идоралардан махсус рухсатнома талаб этилган.
Шу боисдан фуқаро Р.Д 2021 йил 19 февралда дарахтларни кесишга рухсат беришни сўраб ЯИДХ портали орқали мурожаат қилган. Унга жавобан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилиб, дарахтларни кесишга рад жавоби берилган.

Фуқаро Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси махсус рухсатисиз дарахтларни кесиш мумкин эмаслигини билган ҳолда 47 тўп дарахтни таг қисмидан кесиб ташлаган. Яъни, фуқаро бу ишни тегишли ваколатли идоралар махсус рухсатисиз ва иштирокисиз ўзбошимчалик билан амалга оширган.

@qarshishaharhokimligi
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#ЭЪЛОН Тадбиркорлар диққатига!

Мурожаатда тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, имтиёз ва преференциялар масаласидаги Ўзбекистон Республикасининг қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ҳамда ижроси ҳақида вилоят ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ва ДСБ бошлиғи ахборот беради.

Мурожаат давомида LED экранлар орқали тақдимотлар, тадбиркор ва ҳунармандлар кўргазмалари ҳам ташкил этилади.

❗️Қатнашиш истагида бўлган тадбиркорларни бугун соат 16:30га қадар Қарши шаҳридаги вилоят Амфитеатрида кутиб қоламиз.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi
Qarshi shahar madaniyat markazi sahnasida Qashqadaryo viloyat musiqali-drama teatri ijodkorlari tomonidan O'zbekiston xalq yozuvchisi Erkin A'zam qalamiga mansub "Orol bobo" pyesasi asosida sahnalashtirilgan spektakl namoyish etildi.

Spektakl davomida Qarshi davlat universiteti talabalaridan iborat 450 nafardan ortiq tomoshabin ong-u shuuriga orol fojiasi, undagi insonlarning taqdiri o'z ta'sirini o'tkazmasdan qolmadi. Orol bobo timsolida esa vatanni sevish, insonparvarlik tuyg'ulari qanaqa bo'lishi, yoshlarning haqiqiy inson qanday inson degan savvollariga javob bo‘la olishi bilan yodda qolarli bo'ldi.

Kanalga ulanish 👉 @qarshishaharhokimligi
🟢#Live

Қарши шаҳридаги Амфитеатрда вилоят секторлари раҳбарларининг Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари ҳамда тадбиркорларга мурожаати бошланди.

@qarshishaharhokimligi
🟢#Live

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка мурожаат йўлламоқда.

@qarshishaharhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢#Live

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка мурожаат йўлламоқда.

@qarshishaharhokimligi
Қарши шаҳрида кимё-биология фанига ихтисослаштирилган мактаб фаолият кўрсатмоқда

Батафсил:
👉 https://nasafnews.uz/?p=20403

Каналга уланиш:👇
https://t.me/nasafnewsuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида янги кутубхона фаолият бошлади.

Каналга аъзо бўлиш
📲 @qarshishaharhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилинди.

Каналга аъзо бўлиш
📲 @qarshishaharhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил якунига қадар вилоятда 83 минг аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича янги режа белгилаб олинди.

Каналга аъзо бўлиш
📲 @qarshishaharhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида юриш марафони ўтказилди

Қарши шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган марафонда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантиришни тарғиб қилиш мақсадида маҳалла раислари яшил майдонда ҳам беллашди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
Ишсиз фуқароларга субсидия асосида кўчатлар етказиб берилмоқда

Қарши шаҳрида "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га кирган, томорқага эга ишсиз фуқароларга ердан унумли фойдаланиб, даромад олишлари учун шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида ҳар бирига 200 та памидор, 100 та бақлажон, 100 та булғор қалампири, 100 та қалампир, жами 500 донадан кўчатлар етказиб берилмоқда.

@qarshishaharhokimligi