🌺 Шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшиш мақсадида марказий кўчалардаги йўл четида ўрнатилган гулхоналарга турли хил мавсумий гуллар экилмоқда.

Каналга уланиш:
👉@qarshishaharhokimligi
Қаршида тадбиркор томонидан велоижара хизмати йўлга қўйилди

Қарши шаҳрида (Яшил бозор тўғрисида) тадбиркор томонидан велосипедларни ижарага бериш хизмати йўлга қўйилди. Ҳозирда бу жойга 40 та велосипед қўйилган бўлиб, хоҳлаган киши велосипедни ижарага олиб, унда шаҳримизни сайр қилиши мумкин.

Тадбиркор томонидан яна Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ҳам велоижара хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👉@qarshishaharhokimligi
Қарши шаҳар Кунчиқар маҳалласидаги "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун тикиш машинкалари берилди.

Каналга уланиш: 👉@qarshishaharhokimligi
Қарши шаҳрида Таэквондо бўйича вилоят кубоги бўлиб ўтди

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: 👉@qarshishaharhokimligi
Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан сектор раҳбарлари, Қарши шаҳар Бош Вазир қабулхонаси ва тегишли идоралар масъуллари иштирокида тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди.

Қабул жараёнида 18 та мурожаат ўрганилиб, 6 та масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди, 5 таси бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилиб, қолганлари ижроси назоратга олинди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi