#Ҳокимлик_соати Қашқадарёда "Долзарб 10 кунлик" эълон қилинди

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бир қатор масалалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш мақсадида томорқадан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

- Ўзим ҳам кўплаб аҳоли хонадонларида бўлдим, баҳорги экин-текин ишларини вертолётда ҳам кузатдим, - деди вилоят ҳокими. - Айрим ҳудудлар жуда фаол, айрим ҳудудларда эса томорқага экин экилмаган. Бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйган бир қатор маҳалла еттилиги вакиллари вазифасидан ҳам озод этилди.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, вилоят ҳокими баҳор фасли серёғин келгани, бу эса экинларни унумдорлигига ижобий таъсир қилишини таъкидлаб, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш мақсадида воҳамизда жорий йилнинг 16-25 апрел кунлари экин экиш бўйича "Долзарб 10 кунлик"ни эълон қилиб, туман ва шаҳарларга вилоят ташкилотларидан масъуллар бириктирди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш қарори қабул қилиниб, масъулларга топшириқлар белгиланди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM