#Эълон!

Президентимизнинг ПФ-74-сон Фармонига асосан 2022-йил 1-апрелдан бошлаб, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилган.

Кимда мазкур масала бўйича мурожаат бўлса, Қарши шаҳар адлия бўлимининг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.

📞 Қарши шаҳар адлия бўлими: (75) 226-06-51.

П.С. Ногиронлиги бор болаларни тарбиялаётган оилалар нафақа тўлови олишда муаммоларга дуч келаётган бўлсалар, Қарши шаҳар адлия бўлимига хабар беришлари сўралади.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон "Қашқадарё иккиламчи қора металл" корхонасидан янгилик - 1 тонна металл парчалари 2 млн 300 минг сўмдан сотиб олинади.

👆Батафсил видеода

☎️ 75-220-00-50
75-220-00-60
Forwarded from Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy (Ahror Sodiqov)
#Эълон Тунги футбол байрамига таклиф этамиз

Бугун тунги соат 22:30-23:00лар атрофида Ўзбекистон кубоги Қарши шаҳрига етиб келади.

Кубокни тантанали кутиб олиш маросими “Фарход” бозоридан Соҳил бўйига қадар давом этади.

Футбол мухлислари ва вилоятимиз журналист ва блогерларини таклиф этамиз.
Forwarded from QASHQADARYO.UZ | RASMIY (Ahror Sodiqov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон 13 ноябр куни "Янги нафас" оммавий югуриш марафони ўтказилади

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from QASHQADARYO.UZ | RASMIY (Ahror Sodiqov)
#Эълон Саховатпарвар инсонлар, ташкилот ва тадбиркор-ишбилармонлар хайрия акциясида фаол иштирок этинг

Барчага маълумки, ҳар йили 3-декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” республикамиз бўйлаб кенг нишонланади ва сана муносабати турли хайрия тадбирлари ўтказилади.

Шу боисдан, хабар берганимиздек, 3 декабрь 9:00да вилоят мусиқали драма театрида хайрия акцияси ташкил этилади.

Шунингдек, мазкур акцияда сизнинг ҳам иштирок этиш имкониятингиз мавжуд бўлиб, бу орқали замондошларимизга меҳр улашишингиз мумкин. 👇

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳ/р:
20212000900471746008
"Трастбанк" Қарши филиали
ИНН:
200666771
МФО: 01109
Пластик: 9860 1801 0923 0821 (Нурали Раҳматов).

Аъзолик👉@qvh_axboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч-қудратимиз – Ватан учун” шиори остида ўтказиладиган лойиҳалар

⚡️3-босқичда рейтинг жадвали асосида
🔴қизил 🟡сариқ 🟢яшил тоифада баҳоланиб, вилоят ҳокими томонидан тақдирланади.

🥇1 ўрин (Ёшлар инновацион маркази жиҳозлари-300 млн. сўмлик)
🥈2 ўрин (Ёшлар медиа маркази жиҳозлари-200 млн. сўмлик)
🥉3 ўрин (Ёшлар шахмат клуби жиҳозлари-100 млн. сўмлик)

Юқори натижага эришган ёшлар сиёсатига масъул ташкилотлар ҳам тақдирланади.
“Энг ташаббускор ташкилот” учун
🥇1 ўрин 💰💰💰50 млн. сўм
🥈2 ўрин 💰💰30 млн. сўм
🥉3 ўрин 💰20 млн. сўм

Таълим муассасалари учун
🥇1 ўрин (Заковат интеллектуал ўйинини ўтказиш учун замонавий инвентар-жиҳозлар - 50 млн. сўмлик)
🥈2 ўрин (Аудио-электрон кутубхона маркази жиҳозлари - 30 млн. сўмлик📚)
🥉3 ўрин (Овоз кучайтиргич аппарати🔊) билан тақдирланади.

📌Азиз Қашқадарё ёшлари бундай имкониятларни қўлдан бой берманг.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from QASHQADARYO.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон Азиз ҳамюртлар, янги йилни янги орзулар ва чексиз қувонч билан қарши олинг!

❗️
25 декабрдан 2023 йил 10 январгача вилоятнинг бош арчаси ўрнатилган вилоят мусиқали дарама театри олдида Қарши шаҳри аҳолиси ва меҳмонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида концерт дастурлари ташкил этиб борилади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
#ЭЪЛОН Қаршида қурилаётган "Янги Ўзбекистон массиви"га ишга таклиф этамиз!

Президентимиз ташаббуслари билан Қарши шаҳрида қурилаётган "Янги Ўзбекистон массиви"га "SXF VOHA GAVHARI" МЧЖ раҳбарияти 1000 дан ортиқ иш ўринларига 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқароларни қуйидаги ишларга таклиф этади:

- Прорап;
- ПТО;
- Ғишт терувчи;
- Пайвандчи;
- Арматура туқувчилар;
- Ёрдамчи ишчилар;
- Бугалтер.

❗️ Иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилади. Жамиятга ишга қабул қилинган мутахассислар иссиқ овқат, махсус кийим-бош ва ётоқхона билан доимий таъминланади.

Боғланиш: +998 97 910-22-71 Тоҳир Шодиев.
#Эълон Қуёш панеллари ва сув иситиш тизимларини ўрнатиб, имтиёзга эга бўлмоқчимисиз?

Унда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси томонидан тавсия этилаётган муқобил энергия билан таъминлашга ёрдам берадиган ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва ўрнатувчи тадбиркорлари билан боғланинг!

Муқобил энергия манбалари, уларни харид қилганда компенсация ва имтиёзлар тўғрисида ишончли маълумотларни расмий www.energymarket.uz сайтидан олиш мумкин.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.