Forwarded from Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi (Mirzohid Jo`rayev)
Замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш бўйича музокара ўтказилди

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов Тошкент шаҳрида Хитойнинг “Yutong” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.

Қайд этиш жоиз, “Yutong” компанияси замонавий автобус ва микроавтобус ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи саналади.

Маълумки, вилоятимизда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти қамровини ошириш кўзда тутилган. Мавжуд йўналишларга автобус ва микроавтобус жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга тадбиркорлик субъектлари кенг жалб этилади.

Музокараларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Тақдимот қилиш мақсадида вилоятимизга замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш режа қилинган.

Эслатиш жоиз, айни пайтда вилоятимиз ҳудудларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш учун қарийб 800 дона автобусга эҳтиёж борлиги аниқланган.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
#МУРОЖАТГА_МУНОСАБАТ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Беглар маҳалласи Муқимий кўча 15/1 уйда яшовчи фуқаро Арслонов Баратнинг узоқ муддатга назоратга олинган такрорий мурожаатига муносабат.

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖниг мутахассислари Қарши шаҳри Беглар маҳалласи Муқимий кўча 15/1 уй эгалари томонидан ичимлик сув қувуридаги носозлик юзасидан қилган мурожаатини тўлиқ (аварияни содир этилган ҳудудда асфалтлаш ишлари ҳам амалга оширилди) бартараф этишди.

Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли ҳолатдан хурсанд бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Ахборот хизмати

@uzsuvqashqadaryo
#Муносабат

RASMIY.UZ телеграм каналида эълон қилинган "Сувга бурганган Қарши сити" сарлавҳали постда "2021 йил 4-апрелдан 5-апрелга ўтар кечаси Қарши шаҳри марказида қад ростлаган "Qarshi sity" подвали сувга тўлди" дея таъкидланган.

Ҳолат эртасига шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан бориб ўрганилганда, ўша куни босимнинг ошгани натижасида кўп қаватли уйнинг ертўласидаги сув сақлаш резервуаридан оз миқдорда сув тошиб чиққани, муаммо ўз вақтида бартараф этилгани аниқланган. Бу бўйича "Qarshi geolog city" бошқарув компанияси ҳамда ушбу кўп қаватли уйларни қурган ташкилот "Agromir buildings" МЧЖ масъуллари билан гаплашиб, ҳолат ҳақида уларнинг ҳам изоҳларини олдик. Бу ҳақда батафсил видеода танишишингиз мумкин.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 2-микрорайондаги “етим домлар” номи билан машҳур кўп қаватли уйларнинг аҳволи. Бу ерда асосан қария ва пенсионерлар яшайди. 10 йилдан бери беэътибор ҳокимият ёрдам берса бўларди” деб айтилган сурат-лавҳа бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой бўлими мутахассислари томонидан ўрганилганда, Қарши шаҳар Амир Темур МФЙ 2-митти тумани 2-уй ва унинг атрофларидаги эски икки қаватли турар ва нотурар жойлар Қарши шаҳар ҳокимининг 22.04.2019 йилдаги Х-1578/04 сонли қарори билан бузилишга тушганлигини маълум бўлди.

Ушбу қарорга асосан “Қарши банкстрой сервис” МЧЖга (раҳбари Х.Хақназаров) “Амир Темур МФЙ ҳудудидан бузилишга тушган эски икки қаватли турар ва нотурар жойлар ўрнидан кўп қаватли турар жой биносини” лойиҳалаштириб қуриш учун 6168.0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланишга ажратилганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу икки қаватли уйда яшовчи фуқароларга уйлари бузилишга тушганлиги тўғрисида “Огоҳлантириш хатлари” берилган.

Фуқаролар уйларини мустақил баҳоловчи томонидан баҳолатишлари, баҳолатилганидан сўнг Қарши шаҳар ҳокимининг 22.04.2019 йилдаги Х-1578/04 сонли қарорининг 4-бандига асосан “Қарши банкстрой сервис” МЧЖ (раҳбари Х.Хақназаров) томонидан Ер участкасида мавжуд бўлган бузилишга тушган эски икки қаватли турар ва нотурар жойларни бузиш ва уларни қийматини (компенсациясини) тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни расмийлаштириш кафолат хати, келишув битими тузиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
Фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди

Афсуски, сўнги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Джумаевлар оиласи ҳам яхши орзу-умидлар билан оила қуришган, фарзандли бўлишган. Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш ота-онанинг асосий бурчи эди. Бироқ эр-хотиннинг келишмовчиликлари сабаб оила пароканда бўлди. Фарзанд эса сарсон-саргардон, аро йўлда қолди. Уларнинг тарбияси, саломатлигига ким қайғуради?

Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди 10 ёшли Темурбекни онаси М.Хамраеванинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Ушбу ижро варақаси мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди ва қарздорга суд қарорини ихтиёрий бажариш учун муддат берилди. Аммо қарздор, ўз ҳохиши билан болани бермагач, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Темурбек онаси тарбиясига олиб берилди.

Қодир Каримов, МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида Қарши шаҳар Кенгашининг қарорини бажариш мақсадида "Отчапар" МФЙ дан ажралиб чиқадиган ҳамда янги ташкил топаётган "Бунёдкор" МФЙ нинг сайловини ўтказиш учун Кенгаши раиси ва аъзолари тасдиқкланди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
⚡️ Қарши шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

2021 йил 13 апрель куни "Шифокор" ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу тармоқдан кучланиш олувчи "Истиқлол", "Чўлқувар" ва "Нахшаб" МФЙлари ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Келтирган ноқулайликлар учун Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
Forwarded from Qashqadaryo gazetasi (Камолиддин)
ТЕАТРГА 829 МИЛЛИОН СЎМЛИК ЯНГИ ЭКРАН ВА 378,4 МИЛЛИОН СЎМЛИК ПАРДА ЎРНАТИЛАДИ

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биносини 2020 йилда мукаммал таъмирлаш учун давлат бюджетидан 7 миллиард 267 миллион сўм ажратилиши белгиланган эди. Ўтган йилнинг июль ойида ушбу объект танловга қўйилганда, бошланғич (энг юқори) нархи 7 миллиард 726,2 миллион сўм миқдорида қайд этилган бўлиб, капитал таъмирлашга 180 кун муддат берилган эди. Театрдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари эса ҳамон давом этмоқда.

👉http://qashqadaryogz.uz/read/teatrga-829-million-s-mlik-yangi-ekran-va-378-4-million-s-mlik-parda-rnatiladi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳридаги ижод мактабида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишлаб тадбир ташкил этилди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
«Қанча маош олган бўлса, ҳаммасини қайтаради». Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди

Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Хўжайли туманида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар ёшлар ишсиз), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар ёшлар ишсиз), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар ёшлар ишсиз) ишсиз ёшлар «1+1» лойиҳаси билан қамраб олинган холос.

«Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар орасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам бу борадаги аҳвол қониқарсиз», — деди давлат раҳбари.

Шу боис йиғилишда «ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун»

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов,
Фурқат тумани ҳокими Солиев, Улуғнор тумани ҳокими Махсудов,
«ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун» Шофиркон тумани прокурори, Қамаши тумани прокурори, Хива тумани ИИБ бошлиғи, Чуст тумани ИИБ бошлиғи,
«ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун» Хўжайли тумани солиқ идораси раҳбари, Ангор тумани солиқ идораси раҳбари лавозимидан озод этилиши эълон қилинган.

«Улар мазкур лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаради», — деб алоҳида таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
«Республика бўйича 648 минг нафар ишсизлар ‘Ёшлар дафтари’га киритилган бўлса, шундан биринчи чоракда 282 минг ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу жуда паст кўрсаткич. Хусусан, 175 минг нафар ёшга 45 минг гектар ер майдони ажратилди, 76 минг нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди, 33 минг нафарига тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит, 6 минг нафарига субсидия ажратилиб, бандлигига кўмаклашилди», – деди давлат раҳбари.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi