Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди

Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан сектор раҳбарлари, Қарши шаҳар Бош Вазир қабулхонаси ва тегишли идоралар масъуллари иштирокида тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилди.

Қабул жараёнида 18 та мурожаат ўрганилиб, 6 та масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди, 5 таси бўйича тегишли тартибда тушунтиришлар берилиб, қолганлари ижроси назоратга олинди.

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi
Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев тегишли масъуллар иштирокида Қарши-Самарқанд йўлидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Шаҳар ҳокими ободонлаштириш ишлари билан танишиш жараёнида тегишли масъулларга кўча ва лотокларни тозалаш, дарахтлар экиш, панжаралар ўрнатиш каби бир қатор топшириқлар берди.

@qarshishaharhokimligi
Forwarded from Qashqadaryo 24/7
⚡️Бугун, Қарши шаҳар Кунчиқар МФЙ ҳудуди электр энергияси таъминотида,
соат 09:00 дан 18:00 гача узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳридаги "Ойдин", "Оқтепа" ва"Отчопар" маҳаллаларидаги "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида тикиш машинкалари топширилди.

Каналга уланиш: 👉@qarshishaharhokimligi
Forwarded from Qashqadaryo 24/7
Депутат «Мурувват уйи» тарбияланувчилари аҳволидан хабар олди

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Х.Ишимов томонидан Қарши шаҳридаги "Мурувват уйи" тарбияланувчилари учун ош ташкил этилиб, меҳр-саховат кўмаги кўрсатилди.

Арафа муборак, азизлар.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️ Қарши шаҳрининг айрим худудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

2021 йил 12 апрель куни вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли ушбу тармоқдан кучланиш олувчи "Отчопар", "Араловул" ва "Алишер Навоий" маҳаллалари ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун Қарши шаҳар электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан узр сўрайди.

Каналга уланиш: 👉@qarshishaharhokimligi
Forwarded from Qashqadaryo viloyati transport boshqarmasi (Mirzohid Jo`rayev)
Замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш бўйича музокара ўтказилди

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов Тошкент шаҳрида Хитойнинг “Yutong” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.

Қайд этиш жоиз, “Yutong” компанияси замонавий автобус ва микроавтобус ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи саналади.

Маълумки, вилоятимизда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти қамровини ошириш кўзда тутилган. Мавжуд йўналишларга автобус ва микроавтобус жойлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга тадбиркорлик субъектлари кенг жалб этилади.

Музокараларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди. Тақдимот қилиш мақсадида вилоятимизга замонавий автобус ва микроавтобус олиб келиш режа қилинган.

Эслатиш жоиз, айни пайтда вилоятимиз ҳудудларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш учун қарийб 800 дона автобусга эҳтиёж борлиги аниқланган.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати