#Муносабат

News 24/7 телеграм каналида вилоятимиз марказидаги курант соати тўхтаб қолгани ҳақида эълон қилинган хабар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. Айни пайтда тегишли мутахассислар томонидан соатдаги носозлик бартараф қилинмоқда.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари фаолияти таҳлил қилинди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев раҳбарлигида Zoom платформаси орқали ўтказилган йиғилишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ишдаги йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
Навбатдаги сайёр қабул

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоевнинг “Қарлиқхона” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган навбатдаги сайёр қабулида тегишли идоралар масъуллари, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси иштирок этди.

Сайёр қабул давомида 20 нафар фуқаронинг моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, даволаниш, уй-жой, йўл таъмири масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
Биржада шакар нархи 26 фоизга пасайган

Биржа ахборот хизматининг маълум қилишича Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида 10–14 июнда ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайган.

Аъзолик👉https://t.me/+duNfCy5Aibk3ZGY6
#Live

Yoshlar ishlari agentligi Qarshi shahar bo'limi tomonidan "Yoshlar oyligi" doirasida "Gungon" mahallasida Ijodkor yoshlar festivali bo'lib o'tmoqda.

Unda sportning shaxmat va stol tennisi, zamonaviy qo'shiqchilik, san'at, hunarmandchilik yo'nalishlarida o'z ishining ustalari o'zaro bellashishmoqda. Tanlov g'oliblari qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlanishadi.

- "Yoshlar oyligi" doirasida har bitta tadbirni ko'tarinki ruhda o'tkarish va yoshlarni jalb etish asosiy maqsadimiz, eng muhimi hech bir yosh e'tibordan chetda qolmasligi,"- deydi Yoshlar ishlari agentligi bosh mutaxassisi Aziza Nabiyeva.

Каналга уланиш 👉@qarshishaharhokimligi
Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан дарахтлар ва гулларни касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида дорилаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш
👉@qarshishaharhokimligi