Qashqadaryo 24/7
18.1K subscribers
10.4K photos
4.41K videos
78 files
11.8K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
🛍 Ҳоҳлаган нарсани ортиқча ташвишсиз сотиб олинг!

InfinBANK’нинг InfinNasiya бўлиб тўлаш картаси билан сиз ўзингизга кўпроқ нарса рухсат бера оласиз!
Тўловларни қисмларга бўлиб, жарима ва пеняларсиз амалга оширинг!

📌 Фойдали шартлар:
12 ой бўлиб тўлаш
100 млн сумгача лимит
Фиксирланган устама – харид суммасининг 1/3 қисми
Молиялаш муддати – 5 йил

📱 InfinBANK иловасида картани 5 дақиқада расмийлаштиринг ва дарҳол фойдаланишни бошланг!

🔗 Чекловларсиз яшанг!
2025-йил 1-апрел ҳолатига кўра, Қашқадарё вилоятида доимий аҳоли сони 3 700 000 кишига етди.

https://t.me/qarshiliklar
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда. Видеодаги ҳолатда одамларнинг Ҳаж ёки Умра сафарига бориш орзуси устидан фойдаланган фирибгарлар фош этилди.

❗️Аслида эса: Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади. Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади. Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

📌 Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!

📲 Тарқатиб, бошқаларни ҳам огоҳлантиринг!

https://t.me/qarshiliklar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги 20 сотих давлат захирасидаги ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 220 млн сўмни олган вақтида ушланган.

https://t.me/qarshiliklar
Эртага Деҳқонобод туманида вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилади

Бешбулоқ ГТС да ўрнатилган торайтирувчи қурилмани (шаҳйба) аламштириш ишлари олиб борилади. Шу мақсадда 2025-йилнинг 22-апрель куни (эртага) соат 08:00 дан соат 18:00 га қадар туманнинг “Бешбулоқ“, “Пахтачи“, Завқий, Деҳқонобод, “Аэродром“, “Айридевор“, Ўзбекистон, “Истиқлол“, “Дўстлик“, Нодира ва Бўстон маҳалласидаги 5001 хонадон ҳамда мазкур ҳудудлардаги 63 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Эртага Қарши шаҳрининг айрим маҳаллаларида вақтинчалик «свет» ўчади

Шимолий 35/6 кВ нимстанциясидан чиқувчи  Меҳнат, Хиёбон, Ҳавза-1 ҳамда Ҳавза-2 кабель тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис Қарши шаҳрининг Дарвозатутак, Беклар, Самарқанд, Чармгар  МФЙ да соат 09:00 дан 18:00 гача электр таъминотида узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Тез кунларда Кўкдала туманида “Еттитом кичик саноат зонаси” тўлиқ қувват билан ўз фаолиятини бошлайди

Вилоят ҳокими ушбу саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашиб, нима масала бўлса ёрдамга, қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Айтганча, ушбу саноат зонада 200 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилмоқда.

#инвестиция #экспорт #бандлик

https://t.me/qarshiliklar
Ҳар йили апрел - май ойи келганда мактабларда таъмирлаш учун пул йиғиш мавзуси кун тартибига чиқади.

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади.

P.S Ота-оналар ўзлари ҳомийлик қилишни истасалар бу мустасно. Мажбурий йиғимга қатъий рухсат йўқ! Таъқиқланган!

https://t.me/qarshiliklar
Деҳқонобод тумани ҳокими аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун 3 дона (КТПC-100/10/0.4 КБ) трансформатор сотиб олиниши учун маблағ ажратибди

P.S Қишлоқни қўя туринг, шаҳардаям 2019 йилларгача оддий бир 200 метрлик кўчани асфальт қилишга маҳаллий бюджетда маблағ топилмас эди. Кўз тегмасин ҳозир шаҳар ва туман ҳокимликларида маблағ бор. Асфальтми, трансформаторми, сувми, бошқами ишқилиб ҳар йили катта ишлар амалга оширилмоқда. Содда қилиб айтганда, маблағ бўлса аҳоли муаммолари ечилади. Бунинг учун бюджетда пул бўлиш керак. Бюджетда пул бўлиши учун биз солиқ тўловчилар солиқларни ўз вақтида тўлашимиз керак.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоят маҳаллий бюджетининг 2025-йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Хорижий тил билан IT (айти)га йўл“ лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 366 300,0 (уч юз олтмиш олти миллион уч юз) минг сўм маблағ ажратилади.

Савол: “Хорижий тил билан IT (айти)га йўл“ қандай лойиҳа?

Жавоб: Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов қарори билан, вилоятда таълим сифатини янада ошириш, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга янада кенгроқ жалб этиш орқали IT соҳасида хорижий тил малакасига эга бўлган ёш мутахассисларни шакллантириш мақсадида 2023-йилдан бошлаб “Хорижий тил билан IT га йўл“ вилоят ҳокими гранти ташкил этилган.

https://t.me/qarshiliklar
Тайинлов

Қашқадарё вилояти Фермерлар Кенгаши раиси тайинланди


Абдиназаров Жаҳонгир Нодиршоевич - Қашқадарё вилояти Фермерлар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

https://t.me/qarshiliklar
Маклерларга енгиллик

Якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга “кўчмас мулк бўйича агент” сифатида риэлторлик фаолиятини юритишга рухсат бериш назарда тутилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar