Qashqadaryo 24/7
17.7K subscribers
8.66K photos
3.8K videos
65 files
10.5K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
⚡️Эртага (22 июнь) соат 19:30 да "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида Қарши шаҳридаги Соҳил мажмуасида катта гала-концерт ўтказилади

Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошевнинг хабар беришича, ёшлар учун ўтказиладиган шоу томошалари ва катта гала-концертга таниқли эстрада вакилларидан Улуғбек Раҳматуллаев, Райҳона ва бошқа ўнлаб хонандалар иштирок этишади.

Вилоятимиз ёшлари ва ОАВ вакилларини ушбу гала-концертга чорлаб қоламиз!

https://t.me/qarshiliklar
Яхши ном қолдириш машаққати. Азамат Авазовни ишдан кетиш сабаблари ва вилоятдаги туризм соҳаси ҳақида

Яқинда Муротжон Азимовнинг ўринбосари Азамат Авазов соғлигидаги муаммолари сабаб ўз аризасига асосан ишдан олингани, ўрнига Алишер Закиров тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Азамат акани соғлиги борасида вилоят ҳокимининг матбуот котиби билан гаплашганимда оёғини операция қилдиришини, ундан кейин ҳам 1 йилча юра олмаслигини ҳисобга олиб ишдан бўшагани ва соғлигини тиклаб қайтган куни ишсиз қолмаслиги, давлат ривожига ҳисса қўшган кадр Президент эътиборидан четда қолмаслигини айтди. Ҳақиқатдан ҳам Азамат ака яхши ишлашга, ОАВ билан очиқ муносабатда бўлишга, кимни ака, кимни ука деб вилоят имиджини оширишга ҳаракат қилди (Салкам блогер эди ўзи ҳам). 1 йилдан ортиқ оқсоқланиб юрганини ҳам кўпчилик билади. Худо шифо берсин.

Энди янги ўринбосар масаласига келсак у киши қиладиган ишлар жуда кўп. Ҳоким сифатида шаклланган А.Закиров ҳам бу ишларни давом эттиришига, туризм ва маданий меросни ривожлантиришига, Тошкент ва Жиззах вилоятларидек тур-шароитлар яратилишига, турли туристик тарқатмаларни, таблоларни жорий этилишига умид қилиб қоламиз. Шу ўринда вилоят ҳокимига ҳам бир таклифим олдинги йиллардагидек туризм ўринбосарини Шаҳрисабз шаҳрида ишлашига замин яратган маъқулмикин деб ўйлайман. Асосий ишлар аслида юқори зонада бўлади. Президентимиз айтган Лангар ота ва Майданак табиатидан ҳали ҳам фойдалана олмадик. Ёзда бошқа вилоятлар аҳолисининг қадами узилмайдиган Китоб ва Шаҳрисабз (Мираки) туманларидаги шароитлар ҳам ҳаминқадар. Ҳожатхона топсанг қоғоз тополмайсан. Иккаласини ҳам топсанг чиқинди қутиси йўқ. Тизимли ишлашни йўлга қўйиш керак. Балки кадрлар сиёсатини ҳам қайта кўриб чиқиш керакдур тизимдаги. Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳияти жудаям катта. Лекин уни очиб бериш ва инвесторларни (ўзимизни қоракўзларни ҳам) жалб қилишда оқсоқланяпмиз. Балки инфратузилмада муаммо кўпдур. Таклиф киритиш керакдур юқори мутасадди ташкилотларга. Шундай табиати ва қадамжолари бор вилоятни туризм боқиши керак аслида. Бунинг учун тизимли ва кўпроқ ишлаш, ҳаракат қилиш керак.

Табиий бойликлари деярли йўқ Туркияни туризм боқяпти. Яқинда бориб кўриб келдик ўзимиз. Туризм учун максимал шароитлар яратилган. Турист оқими кўп йил бўйи.

P.S Бизни мутасаддиларга четга бориб ғоя олиб кел деса, дам олиб келишади. Ишлаш керак, изланиш керак энди ўртоқлар.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида 24 июнь куни соат 19:00 да "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида Қарши шаҳри ёшлар фестивали ўтказилади.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган коцерт дастурида ёшларимизнинг севимли хонандалари Жасур Умиров ва Достон Эргашев иштирок этиши кутилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Касби тумани вилоятда биринчи бўлиб ғалла режасини ортиғи билан бажарибди

Касби туман ғаллани топширишда тезкор ташкилий ва таҳлил марказининг хабарига кўра, бободеҳқонларнинг меҳнатлари натижасида давлатга шартнома асосида топширилиши керак бўлган 26 304 тонна товар дон ҳажмини 26 500 тонна ортиғи билан топшириб, сара товар дон режасини бажариб, вилоятда биринчи бўлишди.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Yoshlar_shousi

Улуғбек Раҳматуллаев қашқадарёлик ёшлар учун куйламоқда.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Yoshlar_shousi

Улуғбек Раҳматуллаев қашқадарёлик ёшлар учун куйламоқда.

Хонанда вилоятдаги ўзгаришларни мақтай туриб, бугунги тадбир учун вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #Yoshlar_shousi

Райҳон Ғаниева қашқадарёлик ёшлар учун куйламоқда.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қарши шаҳрининг Соҳил мажмуасида ўтказилган «Ёшлар фестивали» байрам сўнггида салютлар отилди.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё соҳилида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали ҳақида қисқача видеоролик.

https://t.me/qarshiliklar
Кеча Қашқадарё соҳилида ўтказилган «Ёшлар фестивали» байрам тадбирига тахминан 50 минг нафарга яқин аҳолимиз вакиллари ташриф буюришди

Тадбирни юқори савияда ўтказиш учун нафақат ҳокимлик, ёшларга масъул ташкилотлар, балки ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идора вакиллари ҳам катта меҳнат қилишди. Асосийси, тадбир давомида кўнгилсиз ҳолатлар кузатилмади. Болалар ота-оналарини йўқотиб қўйишса, дарров микрофон орқали хабар қилинди ва болажонлар ота-оналарига топширилди. Бир сўз билан айтганда чиройли тадбир, чиройли якун бўлди.

Фото. У. Нормуратов

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Эртага (24 июнь) соат 19:00 да Қарши шаҳри «Геолог» ўйингоҳида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида Қарши шаҳри ёшлар фестивали ўтказилади.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган коцерт дастурида ёшларимизнинг севимли хонандалари Жасур Умиров ва Достон Эргашев иштирок этиши кутилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳридаги буюм бозори олдида валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар ва Косон туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қарши шаҳри буюм бозори олдида валюта қимматликларини муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Ф.га ҳар бир АҚШ долларини 11 минг сўмдан сотишга келишиб, жами 3 000 АҚШ долларини 33,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қарши шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари битирувчи ёшларга олтин ва кумуш медаллар, шунингдек, эсталик совғаларини топширишди

Жорий йилда Қарши шаҳридаги 52 та умумтаълим мактабини 4253 нафар ёшлар тамомлаган бўлса, шулар орасидан 295 нафари олтин, 29 нафари кумуш медалларга сазовор бўлди.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Қарши тумани фермерлари ҳам ғалла мавсумида вилоятда биринчилардан бўлишди

Дон топшириш бўйича 33682 тоннага шартнома қилган туман миришкорлари давлатга 33685 тонна дон топшириб, халқимиз дастурхони тўкинлигига ўз ҳиссаларини қўшишди.

https://t.me/qarshiliklar
23 июнь - давлат хизматчилари куни.

Давлат хизматида ишлайдиган, халқ учун жон куйдирадиган ҳақиқий касб фидокорларини ушбу кун билан қутлаймиз. Виждонингиз, Хақ ва халқ олдида доим юзингиз ёруғ бўлсин.

https://t.me/qarshiliklar
Тайинлов

Эркаев Акрам Мирзаевич - Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

https://t.me/qarshiliklar