Qashqadaryo 24/7
17.3K subscribers
8.61K photos
3.79K videos
61 files
10.5K links
Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.
Download Telegram
Вилоят ҳокими ва кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди

Эрта тонгдан шаҳар марказидаги Aмир Темур хиёбони вилоят сектор раҳбарлари, ЮНЕСКО вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, кекса-нуронийлар ва ёшлар билан гавжум бўлди.

Фото: У. Нормуратов

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Вилоят ҳокимлигида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда

Aйтишларича, вилоят ҳокимининг Кадрлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Нормуҳаммедов ҳам бошқа ишга ўтказилибди. Катта эҳтимол билан бирор ташкилот раҳбарлигига бўлса керак.

Кеча, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Бутаев Президентимиз топшириғи билан ишдан олинганди.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
Қарши шаҳрининг аксар ҳудудида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади Муборак газ қувурлари бошқармасининг 2021 йил, 7 апрелдаги 38-02-09/610 -сонли хатига асосан, ер ости табиий газ қувурида аниқланган нуқсонларни бартараф қилиш мақсадида, 2021 йил 9 апрел…
🔥Айни дақиқалардан бошлаб Қарши шаҳрида газ таъминоти қайта тикланмоқда

Бугун 9 апрель куни ер ости табиий газ қувурида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, айни дақиқалардан шаҳарнинг "Ғофур Ғулом", Гунгон, Қавали, Араловул, "Алишер Навоий", Отчопар, Оқтепа, "Янги турмуш", Шоҳбекат, Заҳокимарон, Кат, Наво, "Темр йўлчи", Хонтепа, Геолог, Қарши, "Хўжа хиёл", Қарлиқбоғот, Мағзон, Каманди, "Қиличбек қўрғонча", Харамжўй, Бўстон, Узумзор, Нахшаб, "Нефтчилар", "Буюк турон", маҳаллаларида ҳамда Пахтазор ва 1-2-4-5-6-7-8 митти туманларида босқичма-босқич газ таъминоти қайта тикланмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туққан хонадонин ҳар ким ёд этган,
Сен ҳам менинг учун шундай маъвосан.
Тониб қайга бордим, бобомдан ўтган,
Толеимга битган Қашқадарёсан!


Китоб довони.

Видео: М. Музаффаров

https://t.me/qarshiliklar
Ўқитувчини урган зўравонлар иши бўйича ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар суриштирувни бошлади

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Шохнур Оққузиев ўқувчилардан бирига паст баҳо қўйгани учун, ўқувчининг акалари тарафидан калтакланган. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакилларидан вазиятни ўрганганимизда, зўравонлардан бирининг отаси шу мактаб директорининг «Маънавият» бўйича ўринбосари эканлигини аниқладик. Воқеа бўйича Чироқчи туман ИИБ тарафидан тезкор суриштирув ишлари бошланган.

P.S Ўқитувчини уриш нима деган гап? Ўқитувчини ургани, унга маънавий ва жисмоний зарар етказгани учун зўравонларга каттароқ жарима босиш керак. Пул жигардан, шунда ақли киради.

https://t.me/qarshiliklar
Qashqadaryo 24/7
⚡️Вилоят ҳокимлигида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда Aйтишларича, вилоят ҳокимининг Кадрлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Нормуҳаммедов ҳам бошқа ишга ўтказилибди. Катта эҳтимол билан бирор ташкилот раҳбарлигига бўлса керак. Кеча, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари…
Вилоят ҳокимининг Кадрлар бўлими бошлиғи янги лавозимни эгаллади

Айтишларича, вилоят ҳокимининг Кадрлар бўлими бошлиғи Қаҳрамон Нормуҳаммедов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофоза қилиш қўмитасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Бугун, Қарши шаҳар Кунчиқар МФЙ ҳудуди электр энергияси таъминотида,
соат 09:00 дан 18:00 гача узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
Вилоятда энг актуал муаммо кредит олиш

Вилоят ҳокими туманларга чиққанда ёритиш мақсадида биз ҳам борамиз. Аҳоли билан учрашув оммавий қабулга айланиб кетади. 90 фоиз муаммоларини ҳокимга айтадиган одамларда битта муаммо, кредит олиш. Нега банкдан эмас ҳокимдан сўрашади? Чунки одамлар банкларга ишонмай қўйган. Отангга бор, онангга бор, арзимаган 36 млн сўм учун ҳам «танка» топ, кўнглини топ. Республикадан катта-катта кредит линиялари ажратиляпти, эшитяпмиз. Лекин нега одамлар бу кредитларни олишда тўсиқларга дуч келишмоқда? Ёки айрим валломатларни ўзини танишларига кетяптими кредитлар? Дейлик, вилоятга 100 млрд сўмлик кредит линияси келди. 2000 нафар фуқаро кичик бизнесини йўлга қўйиш учун 50 млн сўмдан олса ва камида 2 киши, ўзи билан 3 кишини иш билан таъминласа, 6000 фуқаро ишли бўлади. 6000 нафар фуқарони даромади рўзғорига кетса, камида 18.000 нафар фуқаромизни яшаш тарзига ижобий таъсир қилади. Бу оддий бир мисол эди. Кредитни аҳолига берса, ўзини-ўзи иш билан таъминлайдиям, фоизи ва солиғиниям тўлайди, иш ўрниям яратади. Тадбиркорликни бошлайман деганлар оёғига тушов бўлманг айрим банк вакиллари.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш тадбиркорнинг муаммоси сайёр қабул пайтида ечилди

Вилоят ҳокими иштирокида Қарши туманидаги "Кичик саноат зонаси"да тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилмоқда. Ёш тадбиркор 4 ойдан бери кредит олишда турли тўсиқларга дуч келаётгани ҳақида шикоят қилди. Вилоят ҳокими ёш тадбиркорга «Халқ банки»дан 14 фоизга кредит ажратилишини айта туриб, айрим «банклар» вакилларини юқори фоизлик кредитни ёш тадбиркорларга тиқиштириб, ёшларни синдириб қўйманглар деб танқид қилди.

https://t.me/qarshiliklar
Депутат «Мурувват уйи» тарбияланувчилари аҳволидан хабар олди

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Х.Ишимов томонидан Қарши шаҳридаги "Мурувват уйи" тарбияланувчилари учун ош ташкил этилиб, меҳр-саховат кўмаги кўрсатилди.

Арафа муборак, азизлар.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонобод тумани қишлоқларига тоза ичимлик суви кириб бормоқда

Оқсув-Деҳқонобод” лойиҳасининг биринчи босқичи якунланиш арафасида бўлиб, синов ишлари амалга оширилмоқда. Натижада, Деҳқонобод туманининг 78 фоизи ёки 116 та қишлоқларидаги 112,8 мингдан ошиқ аҳоли ичимлик сув билан таъминланади.

https://t.me/qarshiliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев: Битта директорни ўғли одамларни урса, битта замдиректорни ўғли ўқитувчини урса, бу директорлар билан шуғулланадиган Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси оғир аҳволга келиб қолибди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани 134 -умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Шохнур Оққузиев ўқувчилардан бирига паст баҳо қўйгани учун, ўқувчининг акалари тарафидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. 100 километрлик масофа, Қарши туманидан Чироқчи туманига қатнаб ишлайдиган Шохнур Оққузиев билан бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев онлайн режимда мулоқот қилиш жараёнида қизиқ ҳолат рўй берди. Шу шифохонада Миришкор тумани Помуқ қишлоғида яшовчи фуқаро ҳам даволанаётган бўлиб, у ҳам ўз ҳудудидаги мактаб директорининг ўғиллари тарафидан калтакланиб ногиронга айланиб қолганини вилоят ҳокимига айтиб берди. Вилоят ҳокими бу воқеаларни ўзи назоратга олишини айтиб, Қашқадарё халқ таълими бошқармаси фаолиятидан қаттиқ норози бўлди. Батафсил репортажни мана бу ердан кўришингиз мумкин.
⚡️"Бухоро – Қарши" йўналишли такси йўналиши ҳаракати ташкил этилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида Бухоро – Қарши йўналишли такси йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

🚏 Микроавтобуслар қатнови “Шарқ” бош бекатидан бошланиб, Қарши автостанциясида якунланади. Ушбу йўналишда йўлкира ҳақи 30 000 сўм.

https://t.me/qarshiliklar
Рамазон тақвими

Қашқадарё вилояти учун
.

https://t.me/qarshiliklar
Қарши шаҳридаги айрим МФЙ лар иккига бўлиниб, янги маҳаллалар ташкил қилинади

Айтишларича, Қарши шаҳрида маҳаллалар сони 4 тага кўпайиши кутилмоқда. Отчопар маҳалласи иккига бўлиниб, Бунёдкор маҳалласи ташкил бўлмоқда. Арабхона маҳалласи иккига бўлиниб, Арабтепа маҳалласи ташкил этилмоқда. Нуристон маҳалласи иккига бўлиниб, Нурлийўл маҳалласи ташкил бўлади. Ойдин маҳалласи иккига бўлиниб, Янгиҳаёт маҳалласи ташкил бўлиши режалаштирилмоқда.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Қарши шаҳрининг айрим маҳаллалари электр энергия таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

Жорий йилнинг 13 апрел куни, Шифокор ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Қарши шаҳрининг Истиқлол, Чўлқувар, Нахшаб МФЙ ҳудудларида, соат 13:00 дан 15:00 гача электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда

Айтишларича, ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун, Қамаши тумани прокурори ўз лавозимидан озод қилинади.

https://t.me/qarshiliklar
⚡️Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб бериладиШавкат Мирзиёев

https://t.me/qarshiliklar
Ёшларга оид ташкилотлар ёки маҳалла вакиллари сизни муаммоларингиз билан қизиқиб гаплашишганми? (Сўровнома 18-30 ёшлилар учун)
Final Results
13%
Ҳа
66%
Йўқ
20%
Барибир натижа бўлишига ишончим йўқ