Forwarded from Edu.uz
#Муҳим_тадбир
Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг минтақалараро онлайн конференцияси ўтказилади
2020 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим Кенгаши ҳамда Россия ректорлар Кенгаши ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ташаббуси билан “Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақалараро онлайн конференцияси” ўтказилади.
Конференция 2020 йилда Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия Президентлари саммити дастурига киритилган Ўзбекистон-Россия иккинчи таълим форумига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилади.
Минтақалараро онлайн анжуманда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти органлари вакиллари ҳамда 120 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор АБДУВАХИТОВ, Россия Федерацияси Президенти Бошқармаси бошлиғи Владимир ЧЕРНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ, Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Валерий ФАЛЬКОВ кириш сўзлари билан анжуман қатнашчиларига мурожаат қиладилар.
Ўзбекистон Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ў.УМУРЗАКОВ ва Россия ректорлар кенгаши раиси, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори В.САДОВНИЧИЙ ялпи мажлисда маъруза билан қатанашадилар.
Анжуман дастури доирасида икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.
Минтақавий онлайн анжуман 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

7-сонли талабалар турар жойида “Гиёҳвандлик аср вабоси” ва “Терроризмга қарши кураш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Педагогика факультети декан ўринбосари С.Йўлдошев, Технологик таълим кафедраси мудири, доцент Х.Махамов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда факультетнинг ётоқхонада истиқомат қиладиган талаба-ёшлари иштирок этди.
“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига раҳна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Экстремизм ва терроризм ҳозирги замонда энг хавфли ҳамда оқибатларини башорат қилиш қийин бўлган ҳодисага айланиб улгурди.
“Гиёҳвандлик аср вабоси” билан курашиш ғоясининг аҳамияти кафедра катта ўқитувчиси М.Астанова маърузасида акс этди. Шунингдек, кафедра доценти М.Хуррамовнинг “Терроризмга қарши кураш” мавзусидаги маърузасида терроризмни келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Тадбирда мавзуга доир видеоролик намойиш этилиб, савол-жавоблар асносида якунланди.
👉@qarduuz 👈