Qarshi davlat universiteti
10.7K subscribers
19.5K photos
1.33K videos
317 files
6.35K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
#Хушхабар

⚡️Отабек Жабборов Осиё чемпиони!

Самарқанд шаҳрида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Мусобақада Осиёнинг 15 мамлакатидан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Қувонарлиси, Тарих факультети 2-курс талабаси Отабек Жабборов Осиё чемпионатининг чап қўл 80 кг вазн тоифаси беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди.

О.Жабборовни Осиё чемпиони унвони билан самимий муборакбод этиб, кейинги беллашувларда омад ва зафарлар тилаймиз!

Мавзуга доир: ҚарДУ талабаси Осиё чемпионатида иштирок этади

👉@qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️ҚарДУ жамоаси республика босқичида қатнашади

Хабар берилганидек, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшларимиз” шиори остида мини-футбол бўйича “Students Cup” мусобақаси ўтказилмоқда. Дастлаб факультетлар босқичи, сўнгра университет биринчилиги ташкил этилиб, шу асосда ОТМ терма жамоаси таркиби шакллантирилди. Жорий йилнинг 16-20 май кунлари мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтиб, унда 6 та олий таълим муассасаси жамоалари қатнашди.

Жамоалар қуръа ёрдамида 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Финал беллашувида Қарши давлат университетининг ҚарДУ жамоаси ҳамда университет ҳузуридаги Педагогика институтининг Педагогика жамоаси тўқнаш келди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида ҚарДУ жамоасига омад кулиб боқиб 5-4 ҳисобида зафар қучди. Эндиликда ҚарДУ жамоаси мусобақанинг республика бочқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Футболчиларимизга омад тилаймиз!

👉@qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️ҚарДУнинг 5 нафар талабаси республика танловида ғолиб бўлди

21 май куни Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 3 кун давом этган мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 280 нафар иқтидорли ёшлар илмий ва инновацион характерга эга бўлган лойиҳа ва ғояларини махсус комиссияга тақдим этишди. Махсус комиссия томонидан қўйилган баллар натижаларига кўра, иштирокчилар орасидан 100 нафар ғолиб саралаб олинди. Қувонарлиси, улар орасида Қарши давлат университетининг 5 нафар талабаси ҳам бор. Ғолиблар “Улуғбек” жамғармаси томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул ўқиш имкониятига, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 20 баравари (5 400 000 сўм) миқдорида пул мукофотига эга бўлдилар.

Ғолиблар сафида эътироф этилган талабалар билан танишинг:

✔️Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Наргиза Ёқубова
✔️Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Юлдуз Хушманова
✔️Кимё-биология факультети 3-курс талабаси Мадина Ҳасанова
✔️Роман-герман филологияси факультети 2-курс талабаси Насиба Ахмеджанова
✔️Физика факультети 2-курс талабаси Шоҳижаҳон Иброҳимов

Иқтидорли талабаларимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, ютуқлар бардавом бўлсин!

👉@qarduuz 👈
#Хушхабар
#Эътироф

⚡️Забаржад Қаҳорова “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшлар “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди.

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Қарши давлат университети Роман-герман филологияси 3-босқич талабаси, Республика “Қизлар овози” клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи ҳам бор.

Қарши давлат университети номидан талабамизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз. Унга илм йўлида юксак чўққиларни забт этишига тилакдошмиз.

👉@qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️ “Лочин” жамоаси Ўзбекистон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 18-25 июль кунлари Қарши шаҳридаги “ГЕОЛОГ” майдонида Соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Аҳамиятлиси, мусобақада илк бора иштирок этган Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, жамоа аъзоси Санжар Тўрақулов мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" дея эътироф этилди.

Жамоамиз билан фахрланамиз! Ютуқлар муборак бўлсин!

👉 @qarduuz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️#Хушхабар

⚡️Талабамиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Қашқадарё вилояти ўғлони Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси Нурбек Муртазоев (-81 кг) Эквадор давлатида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз АҚШ вакилини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.

Спортчи талабамизга кейинги баҳсларда ҳам омад тилаймиз!

Ⓜ️:https://t.me/qarshiliklar

👉 @qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️Барча давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

🔰Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз таълим тизимига берган алоҳида эътибори, жумладан талабаларга олий таълим олишлари учун кўрсатган ғамхўрлиги, халқчил сиёсати натижасида 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди!

🔗Талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно  тариқасида,  2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

👉 @qarduuz 👈
#Хушхабар #Ғалаба

Хабар берилганидек, бугун университетнинг Лочин жамоаси футбол бўйича вилоят 2-лига мусобақалари 6-тур беллашувлари доирасида Косон тумани жамоаси билан сафарда куч синашди.

Жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашувда 3-0 ҳисоби қайд этилди.

Косон (Косон тумани) 0-3 Лочин (Қарши давлат университети)

Ғалаба муборак йигитлар!

👉 @qarduuz 👈
#хушхабар

⚡️Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мазкур босқичда 100 нафар номзодлар адабиёт, санъат, таълим, фан, маданият ва спорт ҳамда жамоатчилик йўналишлари бўйича иштирок этишди.

Қувонарлиси, танловнинг маданият йўналиши бўйича вилоят босқичи ғолиблиги Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети 4-курс талабаси Муниса Рўзиевага насиб этди.

Талабамизни ушбу муваффақият билан қутлаб, танловнинг республика босқичида ҳам омад тилаймиз.

👉@qarduuz 👈
#хушхабар

⚡️Университет талабаси жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди


Айни кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида катталар ўртасида кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбек курашчилари ҳам мусобақада муносиб қатнашишмоқда.

Аҳамиятлиси, терма жамоамиз таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этган Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Фелура Эргашева 78 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Курашчи талаба қизимизни мазкур муваффақият билан чин дилдан қутлаймиз. Спорт оламидаги парвозинг бунданам юксак бўлсин Фелура!

👉@qarduuz 👈
#хушхабар_кетидан_хушхабар

⚡️Талабамиз жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида катталар ўртасида кураш бўйича XIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганлиги ва унда Қарши давлат университети Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Фелура Эргашева 78 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритганлиги ҳақида хабар бергандик.

Жаҳон чемпионатидан хушхабарлар оқими давом этади. Яъни, 63 кг вазн тоифасида Жисмоний маданият факультетининг 2-курс талабаси Оля Ҳамидова барча рақибаларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Умуман олганда мамлакатимиз терма жамоаси умумжамоа ҳисобида чемпионатда биринчи ўринни эгаллади.

Спортчи талаба қизларимиз сафи кенгайиб, муваффақиятлар бардавом бўлсин!

👉@qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️ҚарДУ талабаси “Энг яхши китобхон талаба” республика танлови ғолиби

Талаба-ёшлар орасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шароит яратиш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон талаба” республика танлови ўтказилди.

Унда танловнинг олий таълим муассасалари ва ҳудудий босқичида иштирок этиб, энг юқори натижаларга эришган 5 нафар иштирокчилар якуний босқичда низом мезонлари бўйича жами 100 (юз) баллик тизимга биноан холислик ва шаффофлик асосида баҳоланди.

Қувонарлиси, Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Қарши давлат университети Филология факультети 2-босқич талабаси Исмигул Самадова танлов ғолиби деб топилди! Талабамизни ушбу мувафаққият билан чин дилдан қутлаймиз!

👉@qarduuz 👈
#хушхабар
#биз_ғолибмиз

🏆Қарши давлат университети жамоаси Интеллектуал олимпиада ғолиби!


👏ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!
⭕️#хушхабар #ғалаба

🏆🥇Қарши давлат университети жамоаси илк маротаба ОТМ талабалари ўртасида ўтказилган Интеллектуал олимпиада ғолиби!!!

👨‍🎓👩‍🎓Бизнинг 12 нафар қаҳрамонлар билан танишинг:

1⃣ Искандаров Муҳаммад Икром ўғли - Микробиология ва вирусология магистратура мутахассислиги 2-босқич талабаси;
2⃣ Искандаров Расулбек Икром ўғли - Тарих факультети 4-босқич талабаси;
3⃣ Ботиров Зоир Завқиддин ўғли - Педагогика факультети 4-босқич талабаси;
4⃣ Бойсунов Билол Фарид ўғли - Педагогика факультети 4-босқич  талабаси;
5⃣ Шокиров Ойбек Шокир ўғли - Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси;
6⃣ Назаров Аслиддин Фахриддин ўғли - Педагогика факультети 4-босқич талабаси;
7⃣ Ашуров Давронбек Баҳодир ўғли - Тарих факультети 4-босқич талабаси;
8⃣ Номозова Холида Нурали қизи - Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси;
9⃣ Исматов Шамсиддинхон Акромович - Тарих факультети 4-босқич талабаси;
🔟 Омонова Зарнигор Мухтор қизи - Жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси;
1⃣1⃣ Ҳазратов Оғабек Бахтиёр ўғли - Педагогика факультети 4-босқич талабаси;
1⃣2⃣ Равшанов Достон Рустам ўғли - Университет ёшлар етакчиси.


Жамоа бош мураббийи - университет ректори Д.Х.Набиев

👉 @qarduuz 👈
#Хушхабар

⚡️Қарши давлат университети яна бир халқаро рейтингда эътироф этилди

2022 йил йил якунлари бўйича UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг агентлиги ўз натижаларини эълон қилди. Қувонарлиси, бу рейтингда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан қатнашган ОТМлар ичида Қарши давлат университети 2710 балл билан ТОП-1000 таликда қайд этилган. Университет жамоасини бу халқаро эътироф билан муборакбод этамиз ва университет нуфузини янада юксалтириш йўлидаги самарали фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Бу рейтинг “Universitas Indonesia” томонидан бошланган яшил кампус ва экологик барқарорлик рейтинги бўлиб, UI GreenMetric World University Rankings 6 мезон бўйича 39 кўрсаткич яъни созлаш ва инфратузилма (SI), энергия ва иқлим ўзгариши (EC), чиқиндилар (WS), сув (WR), транспорт (TR) ва таълим (ED) орқали университетларнинг экологик мажбуриятлари ва ташаббуслари бўйича рейтингларини эҳтиёткорлик билан аниқлайди.

👉 @qarduuz 👈
#хушхабар

🇺🇿🥋Универсиада ўйинларининг илк медалини ҚарДУ талабаси тақдим этди

Айни кунларда Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида XXXI ёзги бутунжаҳон Универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Универсиада ўйинларида дунёнинг 119 та давлатидан 5100 нафардан зиёд талаба-спортчилар 18 та спорт туридаги 269 та медаллар жамланмаси  учун баҳс олиб бораётир.

Мазкур мусобақаларда мамлакатимиз талаба-спортчилари 7 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Таэквондо спорт туридан 14 нафар, дзюдо 14, гимнастика 3, теннис 6, енгил атлетика 7, ушу 5, қиличбозлик спорт турида 20 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб бориши белгиланган.

Қувонарлиси, Ўзбекистон спорт делегациясига Универсиаданинг илк медалини Қарши давлат университети Спорт факультети 3-босқич талабаси Камолиддин Бахтиёров тақдим этди. -60 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Камолиддин бронза медали учун кечган беллашувда мўғулистонлик Сумиябазар Энхтайвандан устун келди.

Баракалла Камолиддин! Биз сен билан фахрланамиз!

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz

Telegram             🌍 qarshidu.uz
💬 Facebook            📸   Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM