Qarshi davlat universiteti
10.7K subscribers
19.5K photos
1.33K videos
317 files
6.35K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
#Халқаро_форум

Кўп асрлик дўстлик ва биродарлик ришталарига асосланган ҳамда кейинги йилларда икки давлат етакчисининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Хусусан, барча соҳалар каби олий таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик муваффақият билан ривожланмоқда.

Хабар берилганидек, шу кунларда Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари форуми бўлиб ўтмоқда. Унда техник ҳамда инженерлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган 20 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректор, проректорлари ва вазирлик масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ва Туркиянинг 50 дан ортиқ олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда қатнашаётган Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Туркиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан вилоятимиз учун зарур туризм, муқобил энергия, архитектура ва қатор таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Батафсил кейинроқ хабар берилади.

👉@qarduuz 👈
#Халқаро_форум

Халқаро форум ялпи йиғилишдан сўнг шўъбаларга бўлинган ҳолда соҳага оид мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. Шунингдек, икки давлат олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти, халқаро ҳамкорлик, салоҳиятли кадрлар тайёрлаш борасида фикр-мулоҳазалар эшитилиб, ўзаро тажриба алмашилмоқда. Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиев Туркиянинг Эге университети проректори, профессор Жамил Гюргюн (Prof. Dr. Cemil GÜRGÜN) билан тиббиёт таълим йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик юзасидан келишув олиб борди.

Маълумот учун, Измир шаҳрида жойлашган Эге университети 1955 йилда ташкил этилган. Университет таркибида 17 та факультет, 9 та институт, 4 та олий мактаблар, Турк мусиқаси давлат консерваторияси, 10 та касб-ҳунар мактаби, 6 та ректорат бўлими, 37 та илмий-тадқиқот марказлари мавжуд.

👉@qarduuz 👈
#Халқаро_форум

⚡️Қарши давлат университети Туркиянинг Эге университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади

Хабарингиз бор, икки кун давомида Туркиянинг Измир шаҳрида 80 га яқин туркиялик ва мамлакатимизнинг 20 дан зиёд олий таълим муассасаларининг ректорлари, 200 га яқин профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат Ўзбекистон-Туркия ректорларининг халқаро форуми бўлиб ўтди.

Халқаро форум доирасида Қарши давлат университети ва Туркиянинг Эге университети ўртасида таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Имзолаш маросимида Қарши давлат университети ректори Д.Набиев ҳамда Эге университетининг биринчи проректори, профессор Ҳакан АТИЛГАН (Prof. Dr. Hakan ATILGAN) иштирок этди. Ҳамкорлик меморандуми икки олий таълим муассасаси ўртасида кенг қиррали келишувларни ўз ичига олади.

👉@qarduuz 👈
#Халқаро_форум

⚡️Ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди

Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Туркиянинг Истанбул университети (İstanbul Üniversitesi) ҳамда Йилдиз техника университет (Yıldız Teknik Üniversitesi)лари билан узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида келишув олиб борди. Учрашувларда олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти, таълим сифати ва имкониятлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Истанбул университети бой ва узоқ тарихга эга бўлган Туркиянинг давлат олий ўқув юрти ҳисобланиб, фаолияти 1453 йилда бошланган. Университет Туркиянинг энг яхши олий ўқув юртларининг ўнта миллий рўйхатидан доимий ўрин эгаллайди. Таркибида 17 та факультет, 8 та коллеж, 16 та институт, 61 та илмий-тадқиқот маркази ва 1 та давлат консерваторияси мавжуд. Университетда 2400 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар 84 минг нафардан ортиқ талабаларга таҳсил беради. Тиббиёт, стоматология, менежмент, ветеринария факультетлари, ўрмон хўжалиги, сув хўжалиги, анъанавий хорижий тиллар факультетлари, шунингдек, экзотик ва қадимий тилларни ўрганиш имкониятига эга бўлган адабиёт факультети абитуриентларни доимо ўзига чорлаб туради.

Шунингдек, Йилдиз техника университети 10 та факультет, 2 та институт ва 2 та касб-ҳунар мактабида 24 мингдан ортиқ талаба таҳсил оладиган йирик ўқув муассасаси ҳисобланади. Университетда 1500 нафардан ортиқ профессор - ўқитувчилар фаолият олиб боради. Университет кампусларида 27 та илмий-тадқиқот марказлари, лабораториялар, Технопарк, шунингдек, миллий ва халқаро, шу жумладан Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган йирик илмий лойиҳалар мавжуд.

Табиийки, Туркиянинг ушбу етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик келишувларининг имзоланиши Қарши давлат университетининг илмий салоҳияти, таълим сифатининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Dilmurod Nabiyev
#Халқаро_форум

Хабар берилганидек, айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Франциянинг “Campus France” агентлиги билан ҳамкорликда жорий йил 28-30 ноябрь кунлари Париж шаҳрида навбатдаги Франция-Ўзбекистон университетлари иккинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида икки давлат ОТМлари ректорлари учрашуви ўтказилиб, англашув меморандумлари, битим ҳамда йўл хариталари имзоланиши режалаштирилган.

Халқаро форумда иштирок этаётган Қарши давлат университети ректори, профессор Д.Набиев Франция давлатининг Université Sorbonne Nouvelle, Université Paris Nord, Institut Accent Français, Université de Bordeaux каби дунё рейтингида ўз ўрнига эга бўлган нуфузли таълим муассасалари билан қизғин музокаралар олиб бориб, университет равнақи ва ривожи йўлида хизмат қиладиган бир нечта манфаатли келишувлар имзолашга эришди. Форум иши давом этмоқда.

👉@rektor_qarshidu