Qarshi davlat universiteti
10.5K subscribers
20K photos
1.35K videos
319 files
6.49K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
⭕️ #матбуот_анжумани

ҚарДУнинг даволаш иши, педиатрия иши йўналишлари бўйича иккита ўзаро тан олинган диплом берилади

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволлардан бири жорий ўқув йилида янги тиббиёт таълим йўналишлари ҳақида бўлди.

Бу хакда ректор Д.Набиев ахборот берди:

“Янги ўқув йили қабул квоталари доирасида ҚарДУ тиббиёт йўналишида даволаш иши, педиатрия иши каби янги бакалавр таълим йўналишлари очилди.

Яқинда халқаро ҳамкорлик асосида Россия Федерацияси Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан даволаш иши, педиатрия ва фармация бакалавр таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари ташкил этилди.

Даволаш иши, педиатрия иши бакалавр таълим йўналишлари бўйича 3 йил ҚарДУ ва 3 йил Привожлск ТТУда таҳсил олинади.

Университетларни муваффақиятли тугатган талабалар бир вақтнинг ўзида 2 та ОТМнинг ўзаро тан олинган дипломига эга бўлади. Тиббиёт йўналишида мутахассисларнинг тайёрланиши вилоятда шифокорлар етишмаслигига ечим топишига хизмат қилади, - деди ректор Д.Набиев.

👉
@qarduuz
⭕️ #матбуот_анжумани

ҚарДУ ректори профессор-ўқитувчиларнинг маоши юқори бўлсада, коррупция ҳолатлари учраб турганлигини айтиб ўтди

Матбуот анжуманида Қарши давлат университети Д.Набиев илмий даража ва илмий унвони юқори профессор-ўқитувчилар ойлиги сезиларли даражада ошганлигини, бироқ ҳали-ҳануз коррупция ҳолати учраб турганлигини гапириб ўтди:

- Бундан 5-6 йиллар илгари илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган олий малакали илмий ва илмий-педогогик кадрларнинг ойлик маоши ниҳоятда паст даражада бўлган. Давлатимиз раҳбарининг профессор-ўқитувчиларга эътибори натижасида ҳозирги кунда илмий даража ва илмий унвонга эга ўқитувчилар ўртача 5 млндан сўмдан 10 млн сўмгача маош олмоқда.

Гарчи соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлсада ҳали ҳам коррупция ҳолатлари тез-тез учраб турганлигини афсус билан билан айтиш мумкин. Қарши давлат университетида коррупция ҳолатларига қарши босқичма-босқич кураш олиб борилмоқда.

Бу нималарда кўринади?

- Таълим тизими тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтади. Мазкур тизимнинг олий таълимга жорий қилиниши ўқитиш сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш, коррупцияга барҳам бериш, таълим олувчининг ҳақиқий билимини юзага чиқариш ҳамда талабанинг мустақил ўқиб-ўрганиб, ўз устида ишлашига замин яратади;

- Таьлим жараёни, айниқса талабаларни оралиқ ва якуний билимларини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади. Ҳар бир ўқув аудиториялари видеокузатув ускунлари билан тўлиқ жиҳозланади. Ўқитувчининг сифатли дарс бериши назорат қилинади;

- Университет ректорига талабалар ўзларини қийнаётган муаммо ва камчиликлар, таклиф ва ташаббусларни билдириш учун мурожаат қилиши мумкин бўлган @qardu_rektori_bot каналига алохида эьтибор қаратилади;

- Қабул жараёнларида ижодий(касбий) имтиҳонларни шаффоф тарзда ўтиши учун имтиҳон комиссия таркиби бошқа вилоятлардаги профессор-ўқитувчилардан шакллантирилади, шунингдек, имтиҳон жараёнлари тўғридан-тўғри ота-оналар учун мўлжалланган жойларда монитор орқали намойиш этиб борилади.

👉@qarduuz
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Қабул жараёнлари кечикиши сабабларига изоҳ берилди

Қабулга даҳлдор ҳужжатлар ва қабул квоталари қарорлари алоҳида қилиб ажратилди ҳамда муҳокамадан ўтказилди.

👉 YouTube орқали кўриш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Бу йилги қабул жараёнидаги муҳим янгиликлар

— ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар ҳам 3 та мажбурий фанлардан тест топширишади;
— ўқишга кириш имтиёзларининг квоталари алоҳида қилинади;
— хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига давлат томонидан 500 та грант ажратилади;
— хорижий ОТМлар учун ажратиладиган квота бу йил 2 бараварга оширилади.

👉 YouTube орқали кўриш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

Қабул жараёнидаги ўзгаришлар

— талабалар энди масофавий таълим олишлари мумкин;
— хорижий ОТМлар учун ажратиладиган квота бу йил 2 бараварга оширилади;
— 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассис хотин-қизлар учун 500 та квота ажратилади;
— эндиликда мустақил/хорижий олий таълим муассасалари ҳар йили ўқишга кириш квоталарини ўзлари белгилайди;
— 6 та ОТМда чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентларга максимал балл қўшиб берилади.

👉 YouTube орқали кўриш.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#матбуот_анжумани

Журналист ва блогерлар диққатига!

▪️2022 йилнинг 7 июль куни соат 11-00да Қарши давлат университети масъуллари иштирокида “Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари” мавзусига бағишланган
матбуот анжумани бўлиб ўтади.

▪️Барчангизни
матбуот анжуманига таклиф этамиз.

▪️Манзил: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси 22-уй,
"Журналистлар уйи" биноси биринчи қават.

☎️ Мурожаат учун тел: 75-227-52-35; 94-333-09-13

✍️ Қарши давлат университети ахборот хизмати

👉 @qarduuz 👈
#матбуот_анжумани
#Live

Хабар берилганидек, айни пайтда вилоят Журналистлар уйида журналистлар ва блогерлар, Қарши давлат университети масъуллари иштирокида “Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Дастлаб Ўқув ишлари бўйича проректор, Қабул комиссияси раис ўринбосари А.Холмуродов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Холмирзаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов, Қабул комиссияси масъул котиби Ғ.Набиев университет фаолияти, қабул жараёнлари хусусида йиғилганларга батафсил маълумот беришди.

👉 @qarduuz 👈
#матбуот_анжумани
#Live

Университет масъулларининг мавзу доирасидаги маълумотларидан сўнг матбуот анжуманининг савол-жавоб қисми бошланди.

Унда журналистлар ва блогерларни қизиқтирган магистратурага кириш учун тил билиш сертификатлари, янги йўналишлар очиш таклифи, ташқи ва ички переводлар каби кўплаб саволларга жавоб берилмоқда.

👉 @qarduuz 👈
#матбуот_анжумани
#Live

Матбуот анжуманида, шунингдек, университет Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат тизимини бошқариш бўлими фаолияти хусусида ҳам кенг маълумот берилди.

👉 @qarduuz 👈
#матбуот_анжумани
#батафсил

⚡️Қарши давлат университетида 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари

Жорий йилнинг 7 июль куни вилоят Журналистлар уйида журналистлар ва блогерлар, Қарши давлат университети масъуллари иштирокида “Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида дастлаб Ўқув ишлари бўйича проректор, Қабул комиссияси раис ўринбосари А.Холмуродов, Қабул комиссияси масъул котиби Ғ.Набиев, Қабул комиссияси аъзолари Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Холмирзаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Х.Файзуллаев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи З.Эрназаровнинг университет фаолияти, жорий йилги қабул жараёнлари, ўзгаришлар хусусида фикр-мулоҳазалари тингланди.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада

👉 @qarduuz 👈