Qarshi davlat universiteti
10.7K subscribers
18.9K photos
1.3K videos
315 files
6.13K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
#матбуот_анжумани
#батафсил

⚡️Қарши давлат университетида 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари

Жорий йилнинг 7 июль куни вилоят Журналистлар уйида журналистлар ва блогерлар, Қарши давлат университети масъуллари иштирокида “Қарши давлат университетида 2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида дастлаб Ўқув ишлари бўйича проректор, Қабул комиссияси раис ўринбосари А.Холмуродов, Қабул комиссияси масъул котиби Ғ.Набиев, Қабул комиссияси аъзолари Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Холмирзаев, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Х.Файзуллаев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи З.Эрназаровнинг университет фаолияти, жорий йилги қабул жараёнлари, ўзгаришлар хусусида фикр-мулоҳазалари тингланди.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада

👉 @qarduuz 👈
Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди

Университетда 9 та янги таълим йўналишлари очилди.

Батафсил:
👉 https://nnews.uz/reportaj/363-.html

Каналга уланиш:👇
https://t.me/nasafnewsuz
⚡️Қўшма таълим дастури: талабалар таълимнинг кейинги босқичини хорижда давом эттиришади

Маълумки, халқаро таълим дастурлари факультетида 6 та бакалавриат ва 4 та магистратура мутахассисликларида жами 234 нафар талаба-ёшлар ҳамда магистрлар таҳсил олади. 2022-2023 ўқув йилида 14 нафар 2-курс магистрлар ҳамда 2-3 курсларни якунлаган 68 нафар бакалаврлар Россия Федерациясининг Белгород давлат миллий тадқиқот университетига, Москва давлат лингвистика университетига ва Беларусь Республикасининг Я.Купала номидаги Гродно давлат университетига шартномага мувофиқ ўқишини кейинги босқичини давом эттириш учун юборилади.

Факультет талабаларини хавфсизлигини таъминлаш, хорижий олий таълим муассаларининг таълим жараёни, ётоқхоналарида яшаш шароитлари ва тартиб-қоидалари, вакцинация, тиббий суғурта, шартнома тўловларини амалга ошириш каби масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун барча хорижий ҳамкор ОТМлар масъуллари билан учрашувлар ташкил этилди. Самимий ва дўстона руҳда ўтказилган онлайн мулоқотларда талабалар ва уларнинг ота-оналарини ўйлантираётган кўплаб саволларга батафсил жавоб берилди.

👉 @qarduuz 👈
📸 Онлайн мулоқотлар жараёнидан фотолавҳалар

👉 @qarduuz 👈
#Қўшма_таълим
#Магистратура

Қарши давлат университети Халқаро таьлим дастурлари факультети ва ҳамкор Белгород давлат миллий тадқиқот университетини муваффақиятли тугатган магистрларни самимий табриклайди ҳамда келгуси педагогик фаолиятларига омад тилайди. Айтиш жоиз, жорий ўқув йилида инглиз тили, рус тили ва биология мутахассисликларини жами 11 нафар магистрлар тамомлади.

Қувонарлиси, қўшма таълим магистрларидан Акифьева Олеся Олеговна рус тили ва адабиёти мутахассислигини имтиёзли диплом билан тугатди.

👉 @qarduuz 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
#abituriyent

Унга кўра:

📍 Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
📍 Андижон – 183;
📍 Бухоро – 112;
📍 Жиззах – 81;
📍 Қашқадарё – 193;
📍 Навоий – 60;
📍 Наманган – 165;
📍 Самарқанд – 227;
📍 Сурхондарё – 155;
📍 Сирдарё – 50;
📍 Тошкент вилояти – 177;
📍 Фарғона – 221;
📍 Хоразм – 110;
📍 Тошкент шаҳри – 155.

Ўтган йиллари квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда қуйидаги 3 та соҳага бўлиб, алоҳида квота бериладиган бўлди:
1) аниқ ва табиий фанлар;
2) техника фанлари;
3) тиббиёт фанлари.

Яъни жорий йилдан бошлаб, танлов умумий ҳудуд кесимида эмас, мана шу соҳалар ичида бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!

Мана шу файзли дамларда Ер юзидаги жами мусулмон уммати қатори қалби шукуҳга тўлиб турган сиз, азизларни – нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизни, навқирон ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни улуғ айём – Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.


Батафсил

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
♦️#Ҳафталик
♦️
#ДАЙДЖЕСТ

🏛 Қарши давлат университети фаолиятига доир муҳим янгиликлар ҳафта
давомида

🔹“Учинчи Ренессанс - ёшлар нигоҳида” республика танловининг университет босқичи бўлиб ўтди

🔸“Навқирон Ўзбекистон” амалий санъат кўргазмасида университет талабаси ғолиблар сафида эътироф этилди

🔹Муддатидан олдин университет талабаси бўлган мактаб битирувчилари тақдирланди

🔸Ижтимоий ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувликни асраш – давр талаби

🔹Қарши давлат университетида 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари

🔸Қўшма таълим дастури: талабалар таълимнинг кейинги босқичини хорижда давом эттиришади

🔹Қўшма таълим: магистрлар ўқишни тугатди

👉@qarduuz 👈