Jaydari gaplar
257 subscribers
51 photos
39 videos
51 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Сўз эркинлиги борми? Бу саволни менга кўпинча таъна билан беришади. “Духларинг йўқ. Нимага аварияни ёзмадиларинг, нимага Кушербоевни ёнини олмаяпсан, нимага фалончи шаҳарни эгаллаб оляпти, нимага пул йўқ, штраф ошиб кетяпти, ҳамма жой монополия, коррупция?! Нега буни ёзмайсанлар? Чунки духларинг йўқ. Ёзиб кўр-чи, “клапан”ингни бўғиб қўйишади, йўқ бўлиб қоласан шаҳардан”.

Баъзан бу саволларга нима деб жавоб беришни билмаймиз. Чунки таъналарнинг орасида ҳақиқатлари ҳам бор. Аммо...

Сўз ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш, ундан тўла-тўкис фойдаланиш нафақат журналистнинг, балки оддий одамларнинг ҳам ҳаққи.

Куни кеча Сардобада бўлдик. Одамлар нолияпти. Ким ўз уйининг девори йўқлигидан, ким экин-текинини сув уриб кетгани, даромадсиз қолгани, бу йил эса экинларга бериладиган сув тўхтатиб қўйилгани, яна хонавайрон бўлганини айтмоқда. Камерани ёққанингизда эса Президентимизга раҳматдан нарига ўтолмаяпти. “Мен нима деб айтаман, сизлар журналистсизлар-ку”, дейди кўплар.

Ёки айтайлик, ўша таъна қилаётган атрофимиздаги одамларга микрофон тутсак, “ёзувчимисан, ол микрофонингни, санга бир гап гапириб бўлмай қолибди”, деган гапни эшитамиз.

Сўз ва матбуот эркинлиги ўлик ё тирик – бунга баҳо бериш қийин. Факт шуки, дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам матбуотга нисбатан тўсиқ, муросасизлик, сўз эркинлигини бўғиш, тазйиқ ўтказиш бор. Фақат ҳар бир мамлакатда турли даражаларда. Қайсисида кучли, яна бошқасида ўртача. Шунингдек, матбуот билан муаммолар ҳамиша давлат идораси билан учрайвермайди. Чунки кўп мамлакатларда матбуот мансабдорнинг “кресло”сини қимирлатиб қўйишга қодир. Бизда-чи?

Ўзбекистонга келсак, биз кўп дуч келадиган гап бор: “5 йил олдин шундай гаплашиб ўтирармидик, шундай савол берармидингиз”, дейишади журналистларга. Ҳа, рост. Каримов режими матбуотга нисбатан муросасиз эди. Шу боис кўп журналистлар Ўзбекистонни тарк этди ва ўша вақтга уларга душмандек қарадик. Афсуски, айрим жабҳаларда бу кайфият ҳамон давом этмоқда. Ҳозирги давр эса анча фарқли, бироқ йўлимиздан қайтмаймиз, дейиш орқага ҳам, олдинга ҳам юрмаймиз дегани бўлмаслиги керак.

Ҳозир ҳам муаммоларни ёритаётган журналистларга душмандек қараш кайфияти мавжуд. Бунга асосан ҳудудларда дуч келамиз. Биргина “патриот” маҳалла раислари танқидни ривожланиш учун муҳим омил эмас, балки хорижнинг “заказ”и ва душманлик деб қабул қилади. Агар ўша тумандан журналист ё блогер чиқиб қолса борми, сазойи қилинади.

Оддий одамларнинг кўпи эса муаммоларини журналистга айтгани билан овоз чиқариб камера қаршисида гапиролмайди. Ўзидан қўрқади. Болаларини ўйлайди. Журналистнинг боласи йўқми? Унинг ҳаёти муҳофазаланганми? Кечирасиз, журналист сиздан ҳам камбағалдир, сиздан ҳам оғир вазиятдадир. Аммо виждони уйғоқ, сизнинг муаммоингизни ўзиникидан устун кўради. Туриб беришга ҳам тайёр. Лекин сиз ўзингизга туриб бера оласизми? Халқ муаммоларни кўтариб чиқаётган, танқид қилаётган ва бунинг ортидан тазйиқ, таҳдид, зўравонлик каби ҳолатларга дуч келаётган журналистларга ўзи соҳиб (эга) чиқиши керак. Уларни асраши керак. Афсус, бугун қаҳрамонлик қилаётганлар, эртага “тилидан кетди, ўзи бўлар-бўлмасга бурнини тиқиб юрадиган бола эди”, дейди.

Сўз эркинлиги - неъмат эмас. У ҳар бир жамиятда бўлиши керак бўлган фундаментал асос. Уни фақат 3 май куни ёдга олиш ва байрам қилиш сўз эркинлиги билан боғлиқ асл вазиятни ўзида ифода этмайди.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Бу кадрлар 2010 йилга оид. 2010 йилнинг июнь ойи эсингиздами? Ўшанда ҳам бугун бўлаётгани каби миллатлар ўртасидаги низо келиб чиққанди. Фақат бироз фарқли. У вақтда Ўш ва Жалолободда қирғизлар ўзбекларга қарши қурол ўқталганди. Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларнинг уйлари вайрон қилинган, одамлар тириклайин ёқилган. Ҳаттоки, бешикдаги болаларга ҳам раҳм қилинмаган. Бу воқеаларга Қирғизистон армияси ва бошқа кучишлатар тузилмалари ҳам қаршилик кўрсатмаган.

🇰🇬Қирғизистоннинг жанубида қирғинга учраган 100 минглаб ўзбеклар 🇺🇿Ўзбекистон томонга қочиб ўтган. Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги Ҳукумати улар учун Андижон вилоятида вақтинчалик махсус лагерлар ташкил қилган, яшаш учун керакли бўлган барча бирламчи манбалар билан таъминлаган.

Каримовнинг олдида Қирғизистон томонидан келганларга ёрдам кўрсатиш, бошпана беришдан ҳам кўра оғирроқ вазифа бор эди. Табиийки, бундай пайтда Ўзбекистон аҳолиси орасида Қирғизистондаги миллатдошлари ва кўпчиликнинг қариндошлари қирғинга учраётгани ҳақидаги агрессив характерга эга хабарлар тарқалган. Каримовнинг вазифаси эса Ўзбекистонда яшовчи ўзбекларга чегарани бузиб, Қирғизистон томонга ўтиш ва Ўшдаги можарога қўшилишга йўл қўймаслик бўлган. Бу вазифа эса аъло даражада бажарилган.

Ўша вақтда Қирғизистондаги муваққат Ҳукуматни бошқарган собиқ Президент Роза Отунбаева Каримов намойиш этган характерни донолик даражасида олқишлаган.

“2010 йил 11 июнь куни мен Каримов билан гаплашдим. У чегарани ёпишини ва ҳеч кимни ўтказмаслигини айтди. Уларнинг орасида ҳам қариндошларига, миллатдошларига ёрдам беришни истаган кўплаб ватанпарварлар бор эди. Агар улар Қирғизистонга ўтганида, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида уруш бошланиши мумкин эди. Каримов буни сезди ва тўғри қарор қабул қилди. Уларнинг орасида қароқчилари, назоратсиз гуруҳлари ҳам бўлган, аммо Каримов бундай можаронинг олдини олишга муваффақ бўлди. У Қирғизистонга ўша вазиятдан чиқиши учун шароит яратиб берди, десам адашмайман”, деган Отунбоева.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥Кексалар, ногиронлар ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси тобора тушиб кетаётгани бугун интернетда тарқалган видеодан аён. Тошкентда 87 яшар онахонни қизи ва набираси дўппослабди ва бундай хўрликлар муттасил давом этиб келган. Набираси онахоннинг оғзига иштонини тиққан, қизи эса сийдигини бошидан қуйган. Одамга одамнинг ҳайвон каби муносабати.

Ҳаммаси диндан йироқликдан. Аллоҳни, унинг Пайғамбарларини, китобини танимаганликдан. Таниган одам бундай қабиҳ ишларга қўл урмайди.

Ҳозир ҳам қанчадан қанча кексалар фарзандлари, болалар эса ота-оналар ёки васийлар қарамоғида хўрлик кўриб яшамоқда. Итнинг кунини кўрмоқда. Айримлари тиланчиликка мажбурланмоқда. Бироқ, кўриб кўрмаганга олиб кетамиз.

📌Таклиф: Кексалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида алоҳида тезкор Call-марказ ташкил этилиши керак. Токи ён атрофдагилар ёки жабрланувчилар бундай ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабар берсин. Умидлар ётоққа михланмасин.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤦🏻‍♂️Яна сўз эркинлиги неъмат дейилибди

Бу сафар ҳам 2016 йилгача бўлган давр эсланган. Унча-бунча раҳбармас, Президент Администрацияси раисининг ўринбосари Шерзод Асадов шундай дебди:

"Бу ерга келишимдан олдин бир мақолани ўқиб қолдим. Хусусий оммавий ахборот воситаларидан бирининг раҳбари бўлмиш (таҳр. Қамариддин Шайхов назарда тутилган) журналистимизнинг фикрларини ўқиб қолдим. У киши айтяптиларки, “Матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъматми? Бу учун раҳмат дейишимиз керакми?”. Ва ўз фикрларини билдирганлар. Мен уларнинг фикрларига унча қўшилмаган ҳолатда шуни таъкидламоқчи эдимки, ҳақиқатан ҳам матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъмат. Бу авваламбор ҳурматли Президентимизнинг сиёсий иродалари туфайли яратилаётган шароитлар туфайли юзага келаётган неъмат .

Тасаввур қилайлик, 2016 йилгача журналистика қандай аҳволда эди, сўз эркинлиги қандай аҳволда эди? Ҳозир умуман 180 даражада фарқли муҳитда яшаяпмиз".

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥3 май куни ёзган постимга Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов кеча ўзЖОКУнинг янги биноси очилишида жавоб қайтарибди. Мени ҳам жавобим тайин.

Мен ўз постимда одамлар ва раҳбарлар билан боғлиқ вазиятни ёритдим. Одамлар камерадан қочади, муаммони журналистлар айтишини хоҳлайди. Раҳбарлар эса танқидий саволга жавобни “2016 йилгача шундай гаплашиб ўтира олармидик”, дейишдан бошлайди. Одамлар муаммосини айтишдан қўрқса, раҳбарлар гапни мақташ, алқашдан бошласа, журналист нима қилиши керак?

Ўз ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинган одам, адолат ва ҳуқуқлари тикланишини сўрайди. Буни унга бериш керакми ё адолатсизликни давом эттириш? Ёки бутун жаҳонда эътироф этилган инсон ҳуқуқлари нормаларида сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўғини сифатида кўрсатилган ва бу ҳар қандай давлатнинг гарданидаги вазифа. Буни бажариш неъматми?

Шуни тан олиш керак, Шавкат Мирзиёев Президентликка келибоқ халқнинг ўзиники бўлган ва 2016 йилгача ундан олиб қўйилган кўп нарсаларни, жумладан ҳуқуқни, адолатни, сўз эркинлигини ўзига қайтарди. Шу боис ҳам унга ишонч юқори, шу боис ҳам одамлар уни қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ, Президентнинг ўзи” халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқмизга хизмат қилиши керак”, деб бугунгача амалга оширган ислоҳотларини одамларнинг юзига солмаётганда, унинг қўл остидагилар буларни худди ўзи қилгандек ҳадеб неъмат дейишлари қанчалик тўғри?

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Назарбеков виждонли вазир. Ибодатли вазир. Мен бунга у эндигина Маданият вазири лавозимига тайинланганида идораси столида Қуръони Каримни кўрганимда яна бир бор амин бўлгандим.

💵Тўғри, ҳали қўл остидаги ўғриларнинг қўлини “кесолмаган”дир. Ҳали маданият соҳасида коррупцияни томири билан ўпирмагандир. Муҳими, ўзи ҳалол. Балиқнинг боши муҳим, ахир.

Бугун бирга ифтор этдик. Маданият вазирлигида мақом бўйича танлов ғолиблари тақдирланди. Ифтордан кейин бир неча дақиқадан кейин Назарбеков бирозга столни тарк этди. 🕋Сездик, ибодатга йўл олди. Бюрократия уни эътоқидидан айирмади, айирмасин.

🏛Хушхабар бор. Маданият вазирлиги ҳозирги биносидаги фаолиятини давом эттиради. Кетмайди. Бинога кўз тикканлар тирсагини тишлаб қоладиган бўлди.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Бугун 9 майни Хотира ва қадрлаш куни номи остида СССРнинг фашизм устидан ғалабаси ғояси билан нишонланаётгани устида баҳслар талай. Бу кунни Хотира ва қадрлаш куни сифатида белгилаган Президент Каримовнинг 9 май хусусида аниқ тўхтами бўлган ва иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон ҳисса қўшган деб эмас, балки бу ғалаба урушда қатнашган барча халқларники, деб эътироф этган. Яъни у ғалаба русларники бўлиб, ўзбек халқи фақат ёрдамчи куч бўлган деган ғоявий камситишни тан олмаган.

🇰🇬У бу борада Қирғизтон Президенти Атамбоев билан ҳам жиқиллашиб қолганди.

🇺🇳Бугун кўплаб мамлакатлар раҳбарлари БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгаши тобора кучсиз ташкилот бўлиб бораётгани, кичик давлатларнинг куни державаларнинг қош-қовоғига қараш билан ўтаётганини айтмоқда. Каримов эса бу ҳақда 2015 йил 🇷🇺Путиннинг қаршисида туриб гапирган. Гап шундаки, Россия ҳамиша Хавфсизлик кенгашининг асосий иштирокчиси, сўнгги сўзни айтадиган аъзоси бўлиб келган.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😂Байрам муборак!

👮🏻‍♂️Сирдарё вилоятида ўтган тадбир ана шу қизиқ кадр билан ёдда қолди. Ҳоким Мирзаевнинг ортида турган Мудофаа, Прокуратура, Ички ишлар ва божхона бошлиқларининг бирдамлигига кўз тегмасин!🤪

Мадҳияга қандай туриш бўйича иккиланиш 30 йилда ҳам давом этаётган бўлса, оххооооо ҳали кўп қовун пишиғи бор.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov