✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#ҳадис #дуо

“Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил!”

Шаҳр ибн Хавшаб родияллоҳу анҳу Умму Салама родияллоҳу анҳога:
“Эй, мўминларнинг онаси! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?” – деди.

Умму Салама родияллоҳу анҳо:
“У зотнинг дуолари “Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил” эди.

Бас, мен: “Эй Аллоҳнинг Росули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?” – дедим.

Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради” – дедилар”.
(Термизий ривояти)

Бошқа бир ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп қиладиган дуолари:
Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил” эди.

Буни эшитган саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Росули! Сиз ҳам диндан қайтишдан қўрқасизми?” – дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ер юзида мени Аллоҳнинг макридан ҳимоя қила олади?” – деб жавоб бердилар.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир.
У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

(Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)
http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда вафот этганда унинг учта амалидан бошқа амаллари кесилади. Садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд», дедилар».

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тўшагида ётган ёш йигитнинг
олдига кирдилар ва:
«Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?» дедилар.
«Аллоҳдан умидим бор, эй Аллоҳнинг Расули. Ва албатта, гуноҳларимдан
хавфдаман», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу иккови мўмин банданинг қалбида бунга ўхшаш ҳолатда жам бўлса,
албатта, Аллоҳ унга умид қилган нарсасини беради ва хавф қилган
нарсасидан сақлайди», дедилар».

(Термизий ривоят қилган ва ҳасан деган)

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис!
Aбу Ҳурайра Aбдураҳмон ибн Сахр (розияллоҳу анҳу)дан:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, уни тарк этинглар. Нимага буюрган бўлсам, имкон қадар ўша нарсани бажаринглар. Сизлардан аввал ўтган қавмларни ҳалок қилган нарса уларнинг ўз Пайғамбарларига кўпдан-кўп савол беришлари ва кўрсатмаларига хилоф иш қилишлари бўлган».

Бухорий ва Муслим ривояти.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
​​#Ҳадис

Ризқим мўл-кўл бўлсин десанг...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллама айтганлар: «Ким ризқи
мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!»

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис

Муовия ибн Жоҳима (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагича келади:



عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ جَاهِمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَرَدْتُ أَنْ أَغْزُوَ، وَقَدْ جِئْتُ أَسْتَشِيْرُكَ؟ فَقَالَ:"هَلْ لَكَ أُمٌّ"؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ:"فَالْزَمْهَا فَإِنَّ الْجَنَّةَ تَحْتَ رِجْلَيْهَا"

(رواه الإمام النسائي والإمام الحاكم)



яъни: Муъовия ибн Жоҳима (р.а)дан ривоят қилинади, у зот Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузурларига келиб, эй Расулуллоҳ, мен ғазотга бормоқчи эдим, маслаҳатингизни олишлик учун келдим, деди. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангиз борми?”, дедилар. У киши: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангизни хизматларини ғанимат билинг, чунки жаннат унинг оёғи остидадир”, дедилар (Имом Насаий ва Ҳоким ривояти).

Ҳадиси шарифни шарҳлаган уламоларимиз шундай дейдилар: “Сен жаннатдаги насибангга фақат онанг орқалигина етишасан. Шундай экан, унинг розилигини олишга ҳаракат қилгин”.

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис
Аблуллох ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килинишича, Набий соллаллоху алайхи васаллам: "Қалбида заррача кибр бор кимса жаннатга кирмайди", деганларида бир одам: "Киши либоси ва пойабзали чиройли булишини яхши кўрса, (бу ҳам кибрми?)" деди. Шунда у зот: "Албатта Аллох гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни хакир санашдир", дедилар.
(Муслим, Термизий, Хоким ва Ибн Хивбон ривоят қилган).

Шарҳ:
Мазкур ривоятда кибр иллатининг асл мохияти очиб берилиб, уни фарклаб олиш ҳакида сўз бормокда. "Қалбида заррача кибр бор кимса жаннатта кирмайди" жумласини уламолар турлича таъвил килганлар.
Биринчи таъвилга кӯра, ким имон келтиришдан кибрланса, умрининг охиригача тавба килмаса,
жаннатга кирмайди, дейилса,
иккинчи таъвилга кўра,банда жаннатга кираётганида қалбида кибрдан асар хам қолмайди. Хар бир банда жаннатга маьнавий иллатлардан покланган холда киради, дейилган.
Учинчи таъвилга кўра, мутакаббир кимса жаннатга
тақводорлар билан аввалгилар қаторида кирмайди. Мана шу таъвиллардан калбида кибр бор кимса жаннатга кира олмаслиги, агар у мусулмон булса, гуноҳига яраша жазоланиб, поклангандан кейин жаннатга кириши мумкинлигини билиб оламиз. Лeкин банда кибр-хавоси туфайли қандай азобларга гирифтор бўлиши фақат Аллохнинг ўзига аён.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
"Камтарлик Ва Кибр" китобидан

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис

Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИДА ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
#ҳадис

180-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати, ҳозирда ижтимоий тармоқда, телеграмм каналларида қуйидаги ҳадис кенг тарқамоқда. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. буюрибдиларки: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракат суннат каби (ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракат суннат намозини ўқишга) ҳар ракатда Фотиҳадан сўнгра 10 Оятал курси, 15 Кавсар, 3 Кафирун, 3 Ихлос ўқилади. Саломдан кейин 70 истигфор 70 саловат ўқилади”. Ушбу ривоят саҳиҳми? Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда келтирган ривоят тўқима ҳадисдир. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).
Маҳаққиқ олимлардан Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар, ибодатлардан бирортаси йиллар (давомида) қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)

яъни: “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса:

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " مَنْ حَدَّثَ عَنِّي حَدِيثًا وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ " (رَوَاهُ الإِمَامُ ابْنُ مَاجَه)

«Кимки бир сўз ёлғон эканини билатуриб менинг ҳадисим сифатида ривоят қилса, унинг ўзи ёлғончилардан биридир» (Имом Ибн Можжа ривояти).

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни
ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис_164

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»

Муслим ривояти
(Жарир розияллоҳу анҳудан)

📚@Sahih_Hadis_Muslim ☪️