✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги атрофидаги фикрлар:

Биринчи фикр: Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида бир (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан.

Иккинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан.

Учинчи фикр: Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
📌Эй, иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда–то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча–намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сиздан бирингиз таҳоратхонадан келса ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ-ла таяммум қилинг. Бас, юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва мағфират қилувчи Зотдир.
📌(Нисо сураси; 43-оят)

P.S. Аллоҳ таоло бу оятни туширганида ҳали маст қилувчи ичимликлар ҳаром экани тўғрисидаги оятни туширмаган эди. Кейинги оятларда Аллоҳ таоло унинг ҳаром эканлигини баён қилади!

♻️Дўстларингиз билан албатта улашинг.

http://T.me/qalb_sozim
☝️ЭСЛАТМА!
Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔻21 кеча: 2 май (якшанба)дан — 3 майга ўтар кечаси;
🔻23 кеча: 4 май (сешанба)дан — 5 майга ўтар кечаси;
🔹25 кеча: 6 май (пайшанба)дан — 7 майга ўтар кечаси;
🔷27 кеча: 8 май (шанба)дан — 9 майга ўтар кечаси;
🔹29 кеча: 10 май (душанба)дан — 11 майга ўтар кечаси.

Аллоҳ таоло дуо ва ибодатларингизни қабул этсин
ва ҳаммамизга Лайлатул Қадрни топишни насиб этсин.🤲

Сиз ҳам улашиб қўйинг👇

http://T.me/qalb_sozim
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИДА ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ
#ҳадис

180-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати, ҳозирда ижтимоий тармоқда, телеграмм каналларида қуйидаги ҳадис кенг тарқамоқда. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. буюрибдиларки: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракат суннат каби (ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракат суннат намозини ўқишга) ҳар ракатда Фотиҳадан сўнгра 10 Оятал курси, 15 Кавсар, 3 Кафирун, 3 Ихлос ўқилади. Саломдан кейин 70 истигфор 70 саловат ўқилади”. Ушбу ривоят саҳиҳми? Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда келтирган ривоят тўқима ҳадисдир. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).
Маҳаққиқ олимлардан Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар, ибодатлардан бирортаси йиллар (давомида) қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)

яъни: “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса:

عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " مَنْ حَدَّثَ عَنِّي حَدِيثًا وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ " (رَوَاهُ الإِمَامُ ابْنُ مَاجَه)

«Кимки бир сўз ёлғон эканини билатуриб менинг ҳадисим сифатида ривоят қилса, унинг ўзи ёлғончилардан биридир» (Имом Ибн Можжа ривояти).

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи.
(Шуъаро сураси; 79-оят)
-------
Тафсир 👇🏼👇🏼👇🏼
Менинг ризқимни Унинг Ўзи беради. Ўша Роббул оламийннинг Ўзи мени едириб, ичиради.

📚"Тафсири Ҳилол" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
☝️🏾ЧЕТИ УЧГАН ИДИШДАН ФОЙДАЛАНМАНГ!

🔹Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар».
--------
Расулуллоҳ ﷺ изларидан!

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️ Дўстларингиз билан улашинг

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
☝️🏾Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

📖Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».

📝Термизий ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


http://T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ФИТНАДАН УЗОҚ БЎЛ!

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаййдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим. Тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди. Бир даража юқорилаб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди. Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан ҳам эмасман», деди. «Мен нима қилай?» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгин-да, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
БУНИНГ АЖАБЛАНАРЛИ ЖОЙИ ЙЎҚ

Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймий Солиҳ Муррийдан ривоят қилади: «Аёлим дардга чалиниб, фалаж бўлиб қолди. Унга Қуръон ўқиган эдим, тузалиб кетди. Бу воқеани Ғолиб Қаттонга сўзлаб бердим. Шунда у: «Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Аллоҳга қасамки, агар бир ўлик Қуръон ўқилгани учун тирилиб кетганини айтганингда ҳам ажабланмас эдим», дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
☝️ЭСЛАТМА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ

http://T.me/qalb_sozim
Рамазон ҳали шу ерда. Ибодатларда астойдил бўлайлик!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 26-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🍃🌹🌙

🌸Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌸Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸Юрагингиз МЕҲРни,
🌸Жигарингиз ОҚИБАТни
🌸ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

✔️☝️🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
═══════════════

http://T.me/qalb_sozim