✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
​​​​​​​​===========================

#биласизми ?

🌸 Ким Қуръондан бир харф ўқиса―унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

🌸 Ким бир етимни ўз қармоғига олса―жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўлади.

🌸 Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса―унга 1000 ҳасанот ёзилади.

🌸 Ким "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа―дажжол фитнасидан омонда бўлади.

🌸 Ким Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса―Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

🌸 Ким фарз намоздан сўнг "Оятал-курси"ни ўқиса―уни жаннатга киришлигидан фақатгина ўлими тўсиб туради.

🌸 Ким қариндош-уруғликни боғласа―унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

🌸 Ким бир биродарига ғайбан дуо қилса―бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтариб туради.


© «Зулматлардан нурга»

✔️Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ

Қайси ҳайвонлар жаннатга киради?

 1) Иброҳим алайҳиссаломнинг буқалари;

2) Исмоил алайҳиссаломнинг ўрнида қурбонлик қилинган қўй;

3)Солиҳ алайҳи саломга мўъжиза қилиб берилган туя;

4) Юнус алайҳиссаломнинг қорнида сақлаган балиқ;

5) Мусо алайҳиссаломнинг сигири;

6) Узайр алайҳиссаломнинг хачири;

7) Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси;

8)Билқис маликасининг Удод номли қуши;

9)“Асҳоби ғор” нинг Қитмир номли ити;

10) Муҳаммад алайҳиссаломнинг Қасва номли туялари;

 
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар".
(алъ-Анъом 6/38).
Ибн Аббос Аллоҳ рози бўлсин айтадилар: “Барча Аллоҳ таолонинг ҳузурида жамланадилар”. Ҳайвонларнинг забони ва онги бўлмагани учун, уларнинг “ҳисоби” бизларга номаълум. Аллоҳ таоло ўз илми ила ҳисоб қилур. Лекин қайта тирилганда абадий ҳаёт инсон ва жинларга тақдир қилинган. “Набаъ” сурасида келтирилишича, бу дунёда яшаган ҳайвонлар “ҳисоб”дан сўнг Роббининг амри ила тупроққа айланади. Имом Мукотилийнинг “Мишкатул-Анвар” китобида келтирилишича, юқоридаги ҳайвонлар Аллоҳнинг иродаси ҳамда мўминларга ёрдам берганлиги учун жаннатга киради
....

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қандай бўлганлар?!.

🌱 Пайғамбаримиз алайҳис салом ҳожатсиз нарсалар ҳақида гапирмасдилар.

🌱 Доим фикрда юрардилар.

🌱 Аллоҳни неъматларини майда- увоқ бўлсада буйук санардилар.

🌱 Нафсига ғазаб қилмасдилар, ёрдам хам бермасдилар.

🌱 Бемани гапирган кимсадан юз ўгирардилар.

🌱 Бирор кимсадан суйинч хабарини беркитмасдилар.

🌱 Сўзларини лафзи оз, маноси чуқур эди.

🌱 Ҳаммани бир ҳил кўриб, уларни ажратмасдилар.

🌱 Инсон хурматини жойига қўярдилар.

🌱 Хиссиётини кўрган кимса, қўрқарди, маърифатига аралашган кимса, севиб қоларди.

🌱 Ўтирганда, турганда зикр қилардилар.

🌱 Бирор кимсани гапини бўлмасдилар.

🌱 Яхшилик қилишда, майин шабададан хам саҳийроқ эдилар.

🌱 Фақирликдан қўрқмайдиган инсонга ҳадия берардилар.

🌱 Ёмонлик қилганга, ёмонлик жавоб қилмай, кечириб юборардилар.

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?
ҚУРЪОНИ КАРИМ

1. Қуръони карим 30 порадан иборат.

2. Суралари сони 114 та.

3. Қуръон 6236 та оятни ўз ичига олган.

4. Атонинг фикрига кўра, Қуръони карим 77439 та сўздан ташкил топган.

5. Ибн Аббос сўзига қараганда, Қуръонда 323671 та ҳарф қатнашган.

6. Унда 8804 та замма. (У)

7. 53242 та фатҳа.(А)

8. 39582 та касра. (И)

9. 1771 та мад (чўзиш).

10. 1252 та ташдид аломати.

11. 134550 та нуқта ишлатилган.

 12. Қуръондаги энг катта-узун сура - БАҚАРА.

13. Қуръондаги энг кичик сура - КАВСАР.

14. Қуръондаги энг узун оят - БАҚАРА сурасининг 282-ояти (қарз ояти).


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

 Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам қайси фаслда туғилганлар?
Жавоб: Баҳорда;
 
 Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида кимлар доялик қилишган?
 Жавоб: Абдураҳмон ибн Авфнинг онаси Шифо.

Савол: Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларида маҳрига нима берганлар? —
Жавоб: Йигирмата урғочи бўталоқ.
 
Савол: Ислом динини қабул қилганлар "мусулмонлар" дейилади. Уларни "мусулмонлар" деб ким атаган?
 Жавоб: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло.

 Савол: Аллоҳ таоло Меърож кечаси Пайғамбаримизга Бақара сурасининг қайси оятларини ато этган?
 Жавоб: Аманар росул (285 - 286-оятлар).

 Савол: Тоифдан қувилиб боғ ичига яширинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига узум олиб келган ва кисқа суҳбатдан сўнг мусулмон бўлган насроний қулнинг исми нима?
Жавоб: Аддос.

 Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгадилар. Ўша паҳлавоннинг исми нима?
Жавоб: Рукона ибн Абду Язид.

Савол: Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мартабасига ким эришган?
 Жавоб: Сумайя розияллоҳу анҳо (Аммор ибн Ёсирнинг онаси). 
Сумайя розияллоҳу анҳони бадбахт Абу Жаҳл ўлдиради.

 
Савол: Пайғамбаримиз билан бирга энг биринчи намоз ўқиган саҳоба ким?
 Жавоб: Хадича розияллоҳу анҳо.

 Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ака-укалари ва опа-сингиллари ҳам бўлганми?
Жавоб: Ёлғиз фарзанд бўлганлар.

 «СИЗ ПАЙҒАМБАРНИ  КЎРГАНМИСИЗ?» китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;

4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
Jannatga mushtoq qalblar
Ushbu kanal muallifi deyarli barcha ma'lumotlar va habarlarni yozma tarzda beradi. Video va audiolardan deyarli foydalanmaydi. Ilm yolida o'rgangan ma'lumotlarni qo'yib boradi kanalga.


http://T.me/qalb_sozim
​​☝️#БИЛАСИЗМИ

🌹АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻
#Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

ХУРМО ҳақида...

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

@qalb_sozim
​​#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim