✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу_факт

☝️🏼Инсоният тарихида ҳаёти энг тўкис, очиқчасига, оммавий равишда ва кўпчилик томонидан ўрганилган яккаю ягона шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.


🍀 💐Ассалоту вассаламу алайка йаа Расулаллоҳ

🍀💐Ассолату вассаламу алайка йаа Ҳабибаллоҳ

💐Ассолату вассаламу алайка йаа Ҳалилаллоҳ

💐Ассолату вассаламу алайка йаа Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал мурсалин.

T.me/qalb_sozim
#бу_макруҳ

☝️🏾НАМОЗДА КЎЗЛАРНИ ОСМОНГА КЎТАРИШ

📖Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!», дедилар. Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:
«Ё бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари кўр қилинади», дедилар».
📝(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.)
---------
Шарҳ: Намоз вақтида осмонга қараш намознинг хузуъмини бузади, намозхоннинг хаёлини олиб қочади. Шунинг учун бу ишдан қатъий равишда наҳий қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, агар намозда осмонга қарашни тўхтатмасалар, кўзлари кўр қилинади, деган маънодаги гаплари қаттиқ таҳдиддир.
Шунинг учун ҳам баъзи уламолар бу ишни ҳаром деганлар. Зоҳирий мазҳабнинг машҳур кишиларидан Ибн Ҳазм «Ким бу ишни қилса, намози ботил бўлади», деган. Лекин машҳури шуки, бу иш макруҳдир. Ушбу ҳадисга амал қилиб, намоз пайтида осмонга қарамаслик лозим.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром
Фолга ишонма, Фолсиз юр!

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди» (Муслим ривояти).

🔹Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот : «Улар ҳақ эмаслар», дедилар. Улар: «Ё Расулуллоҳ, улар гоҳида шундай гапларни айтадиларки, у ҳақ бўлиб чиқади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақ калимани жин ўғирлаб ўғринча билиб олади-да уни дўсти фолбиннинг қулоғига қуяди. Фолбинлар эса унга юзта ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

🔹Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Фолбин – сеҳргар, сеҳргар эса кофирдир».

T.me/qalb_sozim
#бу_суннат
☝🏾Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!” дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз⠀

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ⠀

http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром

Авратингизни очиб юрманг!

📖Ҳанафийларнинг энг мўътабар фиқҳий матн китобида аврат жойлари ҳақида шуларни ўқиймиз:
📌«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур аёлнинг аврати бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас».
📝(Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.)
-------------------
📖Дорақутний Амр ибн Шуайбдан, у эса отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Жаноби Расули акрам (с.а.в.) деганлар:
📌 «Албатта киндик остидан тиззагача авратдир».
-----------------------
📖Мазҳабимизнинг машҳур китоби бўлмиш «Ҳидоя»нинг соҳиби ривоят қилган ушбу:
📌 «Тизза аврат жумласидандир», деган ҳадиси шарифни Алий (к.в.)дан Абу Ҳотам ва Дорақутнийлар ривоят қилганлар.
---------
http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром

Чап қўл билан таом ема!
📖Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
📝Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
📖Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
📝Муслим ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
#Бу_ҳаром #хамр

🔹Аллоҳ таоло:
📌«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз», деган (Моида, 90).
---------------------
🍀Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларида туриб хутба қилиб:
«Хамрнинг ҳаром қилингани нозил қилинган пайтда у беш нарсадан олинар эди: узумдан, хурмодан, буғдойдан, арпадан ва асалдан. Ақлни тўсган нарса хамрдир. Уч нарса борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ажрамасдан туриб, улар ҳақида бизга аҳднома беришларини истардим: бобо, калола ва рибонинг баъзи боблари»,
деди».
📖Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
----------------------
🍀Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Мен сизларни идишлардан қайтарган эдим. Албатта, идиш бир нарсани ҳалол ҳам қилмайди, ҳаром ҳам қилмайди. Ҳар бир маст қилувчи ҳаромдир», дедилар».
📖Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром

Чап қўл билан таом ема!
📖Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
📝Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
📖Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
📝Муслим ривоят қилган.

♻️Дўстларингиз билан улашинг!

http://T.me/qalb_sozim
#Бу_илм: ☪️

ОСМОНЛАР ВА ЕРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ

👉 Шанба куни ҳеч нарса яратилмади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди.
🌅🌌
Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди».
🌍🧭
Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади».
🎇🌖
Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани».
🏔🌦
Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.
♻️
Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик».
Ҳабарда келтирилишича,

Якшанба куни осмонларни яратди;

Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди;

Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди;

Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди;

Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди;

Жума куни Одамни яратди;

Шанба куни ҳеч нарса яратмади.
Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур».

«Қиссаси Рабғузий»дан.

http://T.me/qalb_sozim
#бу_суннат
☝🏾Қуръонни ўрганинг ва бошқаларга ўргатинг

عن عثمان -رضي الله تعالى عنه- قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ( خيركم من تعلم القرآن وعلمه ) أخرجه البخاري

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сизларнинг энг яхшиларингиз”, деган сўзлари замирида афзаллик ётади.

Илмлар ичида энг афзали – Қуръон илмидир. Муаллимларнинг энг афзали – Қуръонни ўргатувчидир. Илм толиблари ичида энг афзали – Қуръонни таълим олувчидир.

Қуръонни таълим берувчи ва уни таълим олувчи учун дунёда, қабрда ва охиратда яхшиликлар бор.

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бу #қизиқ #албатта_кўринг

Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси.

♻️Яқинларингиз билан улашинг.

http://T.me/qalb_sozim
#бу_суннат
☝🏾Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!” дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз⠀

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ⠀

♻️Суннатни ёйинг⠀

http://T.me/qalb_sozim